Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бешариқ туманида

×

 2019-02-04 14:38:27    205

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ туманида "Электрдан ноқонуний фойдаланган шахс аниқланди"  

“Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр”!


Халқимиз “Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр” деб топиб айтишган.

Бу нақл Бешариқ тумани, Файзиобод маҳалла, Равнақ кўча, 1-уйда яшовчи фуқаро С.О.га тегишли десак муболаға бўлмайди. Чунки, 2018 йил февраль ойида яшаш манзилида миллий ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан бир қаторда уйи том қисмидан яширин равишда электр тармоғига уланиб олиб шу вақтга қадар “беминнат” ишлатиб келган.

Электр энергияси “беминнат” бўлгач, “текин бўлса ётиб ейди” деганларидек уйидаги катта қувватдаги аристон сув иситиш мосламаси, электр плита, электр печь, музлатгич, торт пишириш дастгоҳини ноқонуний электр тармоғига улаб олиб давлат манфаатларига жами 22 млн. 579 минг сўмлик зарар етказган.

Фуқаро С.О. ўз хатти‑ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этган бўлсада, бироқ қонун талаби бўйича бир ойлик муддат давомида зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмаслиги унга тушунтирилганида  жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қоплади.    

Шунга кўра, С.О.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб  жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва жиноий жавобгарликка тортилмайдиган бўлди.



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими

pdf