Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Сўнгги пушаймон...

×

 2019-02-27 14:19:31    349

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюросининг Бағдод туман бўлими ходимлари томонидан 18.12.2018 йил куни фуқаро Жўраева Намунахон Анваржоновнага тегишли Бағдод тумани Чўринди қишлоғида жойлашган хаммомда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарорига 1-илова “Табиий газдан фойдаланиш” Қоидаларининг ижроси ва жисмоний шахслар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан мониторинг текшириш ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро Жўраева Намунахон Анваржоновна -  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг                      121-127-бандларига зид равишда Бағдод тумани, Чўринди қишлоғида жойлашган ўзига тегишли ҳаммомда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан туман газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида давлат манфаатларига 34.264.375 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида, ҳуқуқбузар Н.А.Жўраевага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг                         1852-моддаси талаблари мазмун моҳияти, яъни ЖКнинг 1852-моддаси                    6-қисмида назарда тутилган “Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агарда у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопласа, жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги кўрсатилганлиги, зарарни тўлиқ қопламаса, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкинлиги” тушунтирилиб, бу ҳақида тегишли тартибда баённома тузилган.

Шу сабабли, ҳуқуқбузар Н.А.Жўраева электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиши оқибатида давлат манфаатларига етказилган жами 34.264.375 сўм моддий зарарни тўлиқ қоплаган.

Гарчанд, фуқаро Н.А.Жўраеванинг ҳаракатларида ЖКнинг                   1852-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, у етказилган моддий зарарни ўрнини ихтиёрий равишда тўлиқ қопгаганлигини, айбига тўлиқ иқрор ва чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ҳамда содир этилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришлиги, уни яшаш жойидан яхши тавсифланганлигини инобатга олиб,                   МИБ Боғдод тумани бўлими томонидан Н.А.Жўраевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисми билан тўпланган ҳужжатлар 21.01.2019 йилда ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига кўра, айблилик масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилоят бошқармаси

суриштирувчиси

3-даражали юрист                                                                         М.Х.Нурматов


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating