Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ЖАЗО МУҚАРРАРЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ!

×

 2020-02-12 13:45:35    228

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Бешариқ тумани бўлим томонидан давлат ижрочилари иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси ахволи ўрганиб таҳлил килинди.

Ўтган 2019 йил якунига кўра, Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими давлат ижрочилари иш юритувида алимент ундириш билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари 1.676. тани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2018 йил 01 декабрь куни ҳолатига келиб 1.523 тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 153 тага ошган.

Давлат ижрочилари иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг 364 тасида қарздорлар иш жойига эга бўлиб, давлат ижрочилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддаси тартибида алимент тўловларини иш ҳақларига қаратиш юзасидан қарздорларнинг иш жойига талабномалар юборилгани ҳолда, 1.312 нафар қарздорлар ўз иш жойларига эга эмасликлари маълум бўлди.

Мунтазам равишда алимент тўлашдан бўйин товлаган 11 нафар қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлса, ўтган давр мобайнида 1.215 нафар қарздорлар юқоридаги Қонуннинг 421-моддаси тартибида давлат ижрочиларининг тегишли қарорларига асосан Республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинчалик чекланилган.

Мажбурий ижро бюросига 2019 йилнинг 12 ойи давомида алимент ундириш масаласида 634 нафар ундирувчилардан алимент ундириш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушиб, мурожаатларнинг 621 нафари қаноатлантирилган ва               1 млрд. 654 млн. сўмлик алимент тўловлари ундирилишига эришилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 67 фоизини алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатлар ташкил этган.

Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминланишида асосий принципларидан бири бу - қарздорларни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш эмас, балки қарздорликни тўлиқ ёки қисман ундириб, вояга етмаганларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклашдан иборат.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўтган йилларга нисбатан жорий йилда мунтазам равишда алимент тўловларини тўламасдан келаётган қарздорларни ишга жойлаштириш йўли билан бўлса ҳам қарздорлик ундирувини иш ҳақига қаратиш орқали алимент тўловлари ундириб келинмоқда.

2019 йил давомида Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан мунтазам равишда моддий ёрдамга мухтож бўлган вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги учун 4 нафар қарздорларга нисбатан амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

Жумладан, қарздор Рахимов Фозилжон Кимсанович 08.07.2019 йилда                   15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан сўнг хам алимент пулларини қасддан тўламаганлиги сабабли Бюронинг Бешариқ тумани бўлими томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг 21.01.2020 йилдаги ҳукми билан фуқаро Ф.Рахимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга ҳар ойлик иш ҳақини 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, жазо муқарралиги таъминланган.

 

         Жиноят ишлари бўйича Бешариқ

         туман судининг раиси

 

         Ф.Собиров                                               

          МИБ Бешариқ туман бўлими

          бошлиғи ўринбосари

 

          Й.Абдуназаров


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating