Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

МИБ газ ўғрисини ушлади!

×

 2020-02-26 17:27:18    269

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ туман бўлими томонидан
14.01.2020 йил куни Бешариқ тумани Бахмал МФЙ, Бахмал қишлоғида яшовчи фуқаро О.Н.нинг яшаш хонадонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори ижроси ҳамда жисмоний шахслар томонидан табиий газдан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан мониторинг текшириш ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро О.Н. муқаддам МИБ Бешариқ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармасдан, ноқонуний фаолиятини давом эттириб келиб, у томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган 2-иловаси «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»нинг 123, 125-бандлари талабини қўпол равишда бузиб, яшаш хонадонида мавжуд газ ҳисоблагичдан ташқари умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига резина шланг ёрдамида ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида, давлатга 4.615.100 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Терговга қадар текширув давомида 17.01.2020 йилда фуқаро  О.Н.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, бу ҳақда баённома тузилган.

14.02.2020 йилда фуқаро О.Н. томонидан жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунда “Худудгаз Фарғона” МЧЖ Бешариқ туман филиали манфаатларига етказилган 4.615.100 сўм миқдордаги моддий зарарни тўлиқ қоплаган.

Шу сабабли, фуқаро О.Н.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад этилди.


Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Бешариқ туман бўлими