Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Халқ депутатлари туман кенгашининг учинчи сессияси

×

 2020-03-11 18:01:30    186

PDF yuklash
Chop etish


ЁШЛАР БАНДЛИГИ ҚАЙ АҲВОЛДА?Шу йилнинг 10 март куни туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Расулжон Жўраев очди ва олиб борди. Кун тартибидаги масала – туманда сектор раҳбарлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва улар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси юзасидан ахборотлари эшитилиб, муҳокама қилинди. Сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р. Жўраев, туман прокурори М. Эгамов, ички ишлар бўлими бошлиғи А. Асқаров, туман давлат солиқ инс-пекцияси бошлиғи Т. Хусановлар секторлар кесимида ёшлар сиёсатини амалга ошириш, самарадорликка эришиш, улар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот беришди. Шунингдек, Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири М. Назаралиевнинг шу масалада ахбороти ҳам эшитилди. Бугунги кунда туманимизда 227800 нфар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 44560 нафарини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ўтказилган хатловлар натижасида иш билан банд бўлмаган  ёшлар 2530 нафарни ташкил этишини кўрсатди. Ишлаб чиқилган манзилли дастурга асосан 2020 йилда уларнинг барчаси бандлиги таъминланади. Жумладан, биринчи сектор ҳудудида 847 нафар, иккинчи сектор ҳудудида 620 нафар, учинчи сектор ҳудудида 620 нафар, тўртинчи сектор ҳудудида 457 нафар ёшлар доимий иш жойига эга бўлади. 2020 йилги манзилли режага асосан 30 нафар ёш қурилиш, 213 нафари хизмат кўрсатиш, 425 нафари ишлаб чиқариш, 102 нафари ҳунармандчилик, 225 нафари касаначилик, 620 нафари қишлоқ хўжалиги, 216 нафари томорқа хўжалиги, 271 нафари “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси, 223 нафари “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида, 230 нафари бандлик жамғармаси орқали, 90 нафари меҳнат ярмаркалари, 89 нафари бошқа йўналишлардаги бўш иш ўринларига жойлаштирилади. Жамиятда ёшларнинг роли ва обрўсини ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ёшлар ташкилотлари орқали улар муаммолари ичига кириб бориш ва ҳал этишда сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш зарур. Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Ҳоким ва ёшлар” ва ҳафтанинг сешанба куни ҳар 15 кунда ўтказилаётган “Ёшлар масалаларини ечиш куни”, “Ёшлар билан ишлаш куни” туманимизда ҳам анъанага айланди. Уларда ёшлар томонидан 50 га яқин таклифлар билдирилди. 14 нафар ёш ишга жойлаштирилди. 32 та таклиф йўл харитасига киритилди. Сектор раҳбарлари билан учрашувлар жавдвали ишлаб чиқилди. Президентимиз шу йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида камбағаллик тушунчасини ишлатиб, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали камбағалликни  қисқартириш бўйича вазифалар қўйди. Шундан келиб чиқиб 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларида  ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳам аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳисобига 333 тадан ортиқ кичик бизнес субъектлари ташкил этиш мақсад қилинган. Шу кунгача фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектлари муаммоларини ўрганиб чиқиб  фаолиятини тиклаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали ишсиз ёшларни  бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Таҳлил ва танқид руҳида ўтган сессияда тумандаги сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларга ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли иш ташкил этиш, ёшлар томонидан айтилган мурожаатларга эътиборли бўлиб, натижаларини мониторинг қилиб бориш, айниқса янги иш ўринлари яратмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга кредит ажратишда банклар кўмаги зарурлиги қайд этилди.


Сессия охирида туман ҳокими ёшлар масаласи ҳар доим ҳам эътиборда бўлиши, уларнинг муаммоларини вақтида ечиш, ёшлар масалаларига дахлдор ташкилотлар ва мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади. Хусусан туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда ёшлар билан учрашиб уларнинг дарду-ташвишларини ўрганишлари, муаммо ва қизиқишлари юзасидан ахборотлар киритишлари, депутатлик сўровлари билан чиқишлари керак, деди. Сессияда кўрилган масала юзасидан депутат С. Темиров ва тегишли ташкилот раҳбарлари муносабат билдирдилар. Сессия йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосари вакили қатнашди.Сессияда  кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди.