Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ажралиш ёқасида турган кўплаб оилалар яраштирилди!

×

 2020-04-06 15:17:54    101

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан бўлим иш юритувида бўлган вояга етмаган фарзандларга моддий таъминоти учун алимент пуллари ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Биргина, жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлим томонидан “Соғлом оила-соғлом жамият” концепцуал ғоясини хаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш борасида туманда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Бежизга нуроний отахон, мунис онахонларимиз “Оила бузилса - олам ларзага келади” дейишади. Оилаларни бузилиши оқибатида жамиятда ёлғиз аёллар ва тирик етимлар кўпаяди.

Жумладан, фуқаро Бешариқ туман Шоберди қишлоғида яшовчи фуқаро Насриддинова Наргизахон турмуш ўртоғи билан келишмовчилик сабабли вақтинча бирга яшамай келиб, 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш хақида судга мурожаат этган. Фуқаролик ишлари буйича Ўзбекистон туманлараро судининг 30.07.2019 йил кунги  қарорига асосан қарздор Бешариқ туман Қорақўйли қишлоғида яшовчи Насриддинов Шералидан 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Алимент пулларини Ш.Насриддиновдан ўз вақтида ундириб келинаётган булса-да, бу ёш оилани тиклаш учун маҳалла фаоллари ва яраштириш комиссиялари иштирокида ушбу оиланинг қайта тикланиши  таъминланди.

Глобализация, фан-техника ва техналогиялар шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда қонуний никох асосида оила сақланиб қолиши хаммамизнинг ва ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир.

Ха, бу оилаларда бўладигани каби меники ёки сеники сингари сансалор бўладиган шунчаки маиший масала эмас, бу  том маънодаги жамият ва давлатнинг эртаси учун, авлодлар давомийлиги учун фавқулодда мухим ходисадир. Ўзбекистонимиз учун оила муқаддас бўлиб қолаверади. Бошқача бўлиши мумкин хам эмас.


Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилояти бошқармаси

инспектори                                                                              М.Мадумаров

 

Мажбурий ижро бюроси

Бешариқ туман бўлими

бошлиғи ўринбосари

2-даражали юрист                                                                     Л.О.Алиходжаев