Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Азиз тумандошлар! Чиқинди учун ўз вақтида тўлов қилишни унутманг!

×

 2020-04-07 11:15:30    279

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирги вақтда республика бўйлаб кечаётган карантин даври сабабли аҳолидан маиший чиқиндиларни ташиб чиқиш учун нақд пул йиғимлари ташкил этилмаяпти. Нақд пул тўловларни қабул қилиш кассалари фаолият юритмаяпти.

«Махсустранс» ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК Матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ҳолат санитар-тозалаш корхоналари махсус техникаларини ёнилғи  ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш,  таъмирлаш хизмати кўрсатиш ҳамда ишчиларга ойлик иш ҳақини беришда муаммолар юзага келтирмоқда.

Бугунги эпидемиологик вазиятда туманимиз ҳудудларининг тоза ва озода бўлиши эса жуда муҳим саналади. Санитар-тозалаш корхонасининг эса бу борада ўрни беқиёс. Улар мураккаб вазиятга қарамай юртдошларимизнинг озодалигини таъминлаш борасида карантинга қарамай меҳнат қилаётган ходимлар сирасига киради.

Бугунги барчамиз учун мураккаб вазиятда имкони борича бизларнинг озодалигимизни таъминлаётган тумандошларимиз ўз вақтида маошларини олишлари учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетилганлиги учун тўловларни баҳоли қудрат амалга ошириш талаб этилади. Акс ҳолда мазкур соҳада фаолият юритаётган ходимлар ойлик маош билан таъминланишида муаммолар юзага келиб, улар қисқартирилишига олиб келинади.

 Бу борада абонентларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг телеграм ижтимоий тармоғида @mibuzbot расмий канали ва Play Market’да Clean City Abonent иловаси ишга туширилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти Бешариқ туман бўлими маиший чиқиндиларни ташиб кетиш учун тўловларни амалга оширишингизни сўрайди.


Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилояти Бешариқ туман бўлими