Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ёшлар нега ўғирликка қўл уришди?

×

 2020-06-18 10:24:13    222

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ туманида жойлашган мактаблардан бирининг 9-10-синф ўқувчилари А.А, Б.Б,. В.В ва Г.Глар 2020 йил 07 апрель куни ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Бешариқ туманида яшовчи Н.Нни яшаш уйида кабутар боқиб келишидан хабар топишиб, унинг кабутарларини яширин равишда талон-торож қилиш жиноий режасини тузишиб, жиноий режани амалга ошириш жараёнида бажаришлари лозим бўлган вазифаларини ўзаро тақсимлаб олишган. Жиноий режага асосан, А.А шериклари Б.Б,. В.В ва Г.Глар билан биргаликда 2020 йил 07 апрель куни соат 01:00 ларда Н.Бозоровни яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан, ғайриқонуний равишда киришиб, хонадон чердагидаги кабутархонасида бўлган баҳоси 7.500.000 сўмлик жами 75 дона кабутарларини яширин равишда талон-торож қилишиб, жиноий йўл билан қўлга киритган ва ҳодиса содир бўлган жойдан яширинишган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида А.А, Б.Б,. В.В ва Г.Глар томонидан жиноий йўл билан қўлга киритилган фуқаро Н.Нга тегишли бўлган 9 дона кабутарлардан 5 донаси Б.Бдан, 4 донаси эса Г.Гдан ашёвий далил тариқасида олинган.

Судда вояга етмаган судланувчилар А.А, Б.Б,. В.В ва Г.Гларнинг жиноят содир этганликда айби, ўзларининг, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, фото илова, баённомаси, тушунтириш хатлари  ашёвий далилни олиш ҳақида баённома ва тилхат, гумон қилинувчиларни кўрсатмаларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ва жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топди.

Суд, вояга етмаган судланувчилар А.А, Б.Б,. В.В ва Г.Гларга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жазони оғирлаштирувчи ҳолати йўқ деб ҳисоблаб ва жазони енгиллаштирувчи ҳолати уларнинг оилавий аҳволини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган зарар бартараф этилганлигини, жабрланувчининг уларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг раҳбарий кўрсатмаларига риоя қилиб, одиллик, инсонпарварлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига таянган ҳолда, шунингдек вояга етмаган судланувчиларнинг жиноят содир этилишидаги иштирокини инобатга олиб, вояга етмаган судланувчилар А.А, Б.Б,. В.В ва Г.Гларга нисбатан ЖК 82-моддасини тадбиқ қилган ҳолда, тегишли жазолар тайинланди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бешариқ туман судининг раиси                                             Ф.Собиров

 


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating