Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади

×

 2020-07-28 10:25:56    210

PDF yuklash
Chop etish


Президент фармони билан 1 январдан вилоятлардаги судлар негизида умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилади, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати эса жиноят ишлари бўйича судларга берилади. Суд тизимига дастлабки эшитув институти ва “бир суд-бир инстанция” тамойили жорий этилади, шунингдек, прокурорларнинг суд ишларини кўриб чиқишдаги иштироки тартиблари қайта кўриб чиқилади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил январдан:

  • вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилади;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади;
  • маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинади;
  • Ўзбекистон Судьялар олий малака ҳайъати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, тегишли туман (шаҳар) аҳоли сонидан ва судларнинг ҳақиқий иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда:

4 та туман иқтисодий судлари тугатилмоқда;

Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом

5 та туман фуқаролик судлари ташкил этилмоқда;

Янгийўл, Ургут, Сўх, Хатирчи ва Пахтакор

4 та туман жиноят судлари ташкил этилмоқда.

Бўзатов, Тахиатош, Бандихон ва Тупроққалъа

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ҳар бир вилоят судида 4 тадан 15 тагача судьялар фаолият юритаётган бўлса, янги ташкил этилаётган умумюрисдикция судларида 19 тадан 47 тагача судья ишлайди. Вилоят судларида судьялар сонининг камлиги ишларнинг бир вилоятдан иккинчисига 20 мингдан ортиқ ишларнинг олиб берилишига, натижада фуқароларнинг сарсонгарчилигига сабаб бўлган.

Шунингдек, 199 та туман (шаҳар) маъмурий судлари мақбуллаштирилиб, вилоят марказларида 14 та туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади.

Судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади. 2019 йилда 469 та иш судда бир неча ой кўрилгандан кейин дастлабки терговдаги камчиликларни бартараф этиш учун прокурорга қайтарилган. Эндиликда ишни судга тайинлаш жараёнида 7 сутка ичида судья мазкур масалани ҳал этиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, прокурорнинг судда иш кўрилиши жараёнида иштирок этиш тартиби илғор халқаро стандартларга мослаштирилмоқда. Жумладан:

  • прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;
  • прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиш;
  • прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида ўз ташаббуси билан иштирок этишини чегаралаш назарда тутилмоқда.

Ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали суд тизимига “бир суд- бир инстанция” тамойилини жорий этилади. Хусусан:

  • суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади;
  • бир судда ишларни икки босқичда (биринчи ҳамда апелляция ёки кассация) кўриш амалиётига барҳам берилади.

2019 йилнинг ўзида айни бир вилоят судида биринчи ва апелляция (кассация) инстанциясида кўрилган ишларнинг 13 мингга яқини Олий судда ўзгартирилган ёки бекор қилинган.

Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича алоҳида судлов таркибини тузилади. 2019 йилнинг ўзида иқтисодий судлар томонидан чет эл инвесторлари билан боғлиқ 3 мингга яқин, рақобатга оид 30 дан ортиқ ишлар кўрилган.

Молия вазирлигига суд тизимининг судьялари ва ходимларининг моддий таъминотини 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ Давлат бюджетига ўтказиш ва уларнинг иш ҳақини ошириш бўйича таклиф киритиш топширилмоқда. Хорижий давлатларда суд тизимининг моддий таъминоти тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Судлар тайинлаган жарима ва давлат божларининг 40 фоизи (ўртача 260 млрд сўм) суднинг бюджетдан ташқари фондига йўналтирилмоқда ва унинг ҳисобидан ўзларига иш ҳақи берилмоқда.

Мазкур Фармонни қабул қилиниши суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилишга, инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Фарғона вилоят судининг  судьяси                                                   Б.Эргашев

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бешариқ туман судининг раиси                                                         Ф.Собиров

 


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating