Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

СТАТИСТИК МАҚОЛА

×

 2020-08-14 11:32:30    419

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли ҳар қандай жамият ва давлатнинг асосий бойлигидир. Шу бойликни бутун мамлакат ва ҳудудлари доирасида миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаб бориш замонавий давлат бошқарувининг ажралмас қисми сифатида юзага чиқмоқда.

Аҳоли ва унинг хусисиятлари туғилиш, ўлим, никоҳ қуриш 
ва никоҳдан ажралиш, миграция жараёнлари натижасида доимий равишда ўзгариб туради. Шу билан бирга аҳолининг турли гуруҳларга: ёшига, жинсига кўра, таълим даражаси, миллий мансублигига кўра аҳолининг тақсимланиши ўзгариб туради.

Аҳолини ривожланиши унинг таркибий тузилиши, хусусиятлари 
ва демографик жараёнларни узлуксиз равишда ўзгариб бориши таъсирида содир бўлиб боради. Шу сабабли аҳолини тадқиқ этиш доимий равишда хусусиятларини кузатиб бориш талаб этилади.

Аҳолини дастлаб рўйхатга олиш қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. 

Аҳолидан солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш муҳим бўлгани сабабли ҳам айни ишлар қилинган. Эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлгани, солиқ тўлашда фақат эркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашгани боис, асосан эркаклар рўйхатга олинган.

Аҳолини илк бор расмий рўйхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Швеция ва Финляндияда, 1801 йилда Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо рўйхатга олиш жуда оддий шаклда бўлиб, узоқ муддатга чўзилган.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилди. 1945-1954 йилларда 151 та давлатда, 
1965-1974 йилларда 179 та давлатда аҳоли рўйхати ўтказилган. Ҳозирги пайтда дунёдаги деярли барча давлатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

XIX асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш жуда кенгайди. Аҳолини рўйхатдан ўтказиш, аҳоли хақида ахборот тўплашнинг энг кенг кўламли 
ва кўп мақсадли тадбирдир. XIX асрдан бошлаб дунё мамлакатлари бўйлаб аҳолини рўйхатдан ўтказишнинг замонавий кўринишидаги тадбирлар амалга оширила бошланган ва тез фурсатда аҳоли сони ва таркиби тўғрисида тўлиқ ва объектив маълумот олиш  имконини берувчи давлат ва жамият бошқарувининг етакчи дастакларидан бири сифатида ўз аҳамиятини исботлайди.