Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2020-10-07 08:34:53    233

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилиниб, унга кўра туманлар ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар йили рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Бешариқ тумани "ўрта ҳудуд" деб баҳоланди.

Бугун, 6 октябрь куни бўлиб ўтган Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг ўн еттинчи сессиясининг кун тартибида “Бешариқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “Ўрта” ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала асосий мавзу бўлди.

Туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Жўраев раислигида ўтган сессияда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, халқ қабулхонаси мудири, Бош вазир қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашдилар.

Шунингдек, сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Мухсунхўжа Турсунхўжаевич Абдурахмонов ҳамда Фарғона вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Шукуруллохон Холматхонович Нисбатхоновлар иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала – Бешариқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “Ўрта” ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” тумандаги сектор раҳбарлари ҳисобот берди.


Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Б.Турдалиев ҳамда туман Кенгашининг депутатлари С.Темиров, Б.Худойбердиевлар ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи М.Абдурахмонов сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала, ундан кўзланган мақсад, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва вазифалар хусусида сўз юритди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси овоздан тасдиқланди.


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating