Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

“Тартибга солинган” тартибсизлик: пиротехника бўйича чалкаш ҳужжатлардан нима тушуниш мумкин?

×

 2023-01-06 17:07:55    152

PDF yuklash
Chop etish


Бироз аввал “Авжига чиққан мушакбозлик: чегараларни четлаб ўтган пиротехника учун ким жавоб беради?” номли мақола чоп этилган эди. Мақолада мамлакат шаҳарлари, айниқса, пойтахтда байрам кунлари мушакбозлик авжига чиққани, Божхона қўмитаси томонидан чегараларда пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатлари ҳақида бот-бот хабар берилаётганига қарамай, мушакбозлик камаймагани, бунга эса маҳалла ва кўчалардаги профилактика инспекторларининг айримлари томошабин бўлиб тургани, чегарада ушлаб қолинаётган пиротехника воситалари қандай йўқ қилинаётгани ҳақида маълумот берилмаётгани ёзилган эди. Шундан сўнг, ИИВ ва Божхона қўмитаси бир қатор маълумотларни тақдим этди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистонда пиротехника воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Буларнинг энг аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон билан рўйхатга олинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги қарори келади. 

Қарорга биноан пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш амалга ошириш лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатига киритилган. Аниқ ва равшан қайд этилишича, юқоридагилар лицензияланадиган фаолият тури!

Аҳамият беринг, бу ерда фойдаланиш сўзи ҳам бор! Демак, сизу биз тегишли лицензияга эга эмас эканмиз, у ҳолда пиротехника воситасидан фойдалана олмаймиз!

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакат ҳудудида пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинча тақиқланган. 

Орадан бир йил ўтиб, 2010 йилнинг 25 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан “Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги низом тасдиқланган. 

Ушбу Низом пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.

Низомга кўра:

•    пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш (хавфлиликнинг I — V класслари);

•    техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III — V класслари) лицензияланади. 

Маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I-II класслари) тайёрловчининг йўриқномаси талабларига риоя қилиш шарти билан якка тартибда фойдаланиш мақсадида фуқаролар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкин. Бундан англашиладики, мушакбозлик қилаётганлар қўлларидаги кўнгилхушлик воситасидан фойдаланишга тўла ҳақли. Фақат ушбу пиротехника буюмлари хавфлиликнинг I-II классларига жавоб бериши керак. Хўш, буни ким белгилайди? Фойдаланувчи буни биладими? Аксарият ҳолларда йўқ, албатта. 

Масала ҳақида атрофлича фикр юритилганда шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, “лицензиям бўлса, фойдалана оларканман-да”, деб фикр юритиш ҳам тўғри эмас. Боиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати”да пиротехника воситаларининг реализацияси назарда тутилмаган.

Вақтинча тақиқ бекор бўлганми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-бандига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинча тақиқланган! Энг муҳими, Lex.uz'га таянсак, бу қарор ҳали бекор бўлмаган, ўз кучида турибди!

Унда, нега сотиляпти?

Бугунги кунда пиротехниканинг расмий дўконлари мавжуд, улар ижтимоий тармоқларидаги саҳифа ва каналлари орқали Янги йил олдидан пиротехника тарғиботини ҳам олиб боришяпти.

Масалан, пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш – лицензияланадиган фаолият турига кирар экан, унда қандай қилиб харидор ушбу дўкондан сотиб олинган пиротехникадан фойдаланиши мумкин?

Мумкинми ё мумкин эмасми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон билан рўйхатга олинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги қарорига кўра, пиротхеникани сотиб олиш ташиш, сақлаш ва фойдаланиш фақат лицензия асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилдаги 309-сон қарорига биноан пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинча тақиқланган. Ва айнан шу йилда қабул қилинган 234-сон қарорда эса (ҳа-я, ушбу қарорга 2020 йилда ҳам ўзгартиришлар киритилган) жисмоний шахс бемалол якка тартибда фойдаланиш мақсадида пиротехникани эркин сотиб олиши ва фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори иловаси пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 3-бандида қуйидаги жумла бор: маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I-II класслари) тайёрловчининг йўриқномаси талабларига риоя қилиш шарти билан якка тартибда фойдаланиш мақсадида фуқаролар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкин.

Хўш, пиротехника буюмларини сотиб олиш ва улардан фойдаланишда қайси ҳужжатга асосланиш керак? 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг маълум қилишича, “амалдаги қонун ҳужжатларига асосан маиший турдаги пиротехника маҳсулотларини муомаласи, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, савдо объектида сақлаш, реализация қилиш, ташиш ва фойдаланиш фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия берилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’’ги қарорига мувофиқ амалга оширилади”.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ушбу турдаги фаолиятни амалга ошириш учун “BARS SPORTING” МЧЖга Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги ПТ 001-сон лицензияси берилган.

ИИВга кўра, ушбу корхонанинг Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида расмий дўконлари мавжуд. 

“Қолган ҳолатларда фуқаро ёки ташкилотлар томонидан барча турдаги пиротехника буюмларини республика ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш, сақлаш, ташиш ва фойдаланиш қонунга хилоф ҳисобланиб, миқдоридан келиб чиққан ҳолда маъмурий (185-1-модда) ёки жиноий (250-1, 250-2-моддалари) жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин”, дейилади ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси баёнотида. 

Ички ишлар вазирлигидан маълум қилинишича, пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласини олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва тегишли вазирлик, ташкилот ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласини олдини олиш, аҳоли орасида тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш юзасидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган комплекс ташкилий-таҳлилий ва тезкор-профилактик тадбирлар режаси”га асосан 25 ноябрдан буён мақсадли рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида 12 миллион 124 068 дона ноқонуний пиротехника маҳсулотлари аниқланиб, 258 нафар фуқаролар маъмурий ва 17 нафар фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 1046 нафар фуқароларга нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун суд идораларига юборилган. 

Берилаётган маълумотлар, расмий идоралар томонидан ўтказилаётган тадбирлар ортидан барибир саволларга жавоблар топилаётгани йўқ! Ўзбекистонда пиротехника воситаларидан якка тартибда фойдаланишга рухсат борми? Агар рухсат бўлса, улардан қаерда ва қандай ҳолатда фойдаланиш мумкин? Агар бунга нисбатан ўрнатилган тақиқ ҳамон ўз кучида қолаётган бўлса, нега назорат йўқ? Биз ҳамон жавоб кутяпмиз. 

 

ЖИБ Бешариқ туман суди раиси О.Хасанов  ва  судьяси Н.Саломов