Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ўзбекистон Республикасини Референдуми тўғрисида

×

 2022-09-19 21:10:07    200

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасини Референдуми тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Референдум тўғрисида” ги 417-XII-сон қонуни қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади» деган асосли гапини эслаб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Референдумида асосан 2 та қонун ва 2 та низом асосида иш олиб боради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.  ”Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида» ги қонуни 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги
1171-1172-сон “Референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги низом” ва “Референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисидаги низом” Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланган.

 Референдум ўтказилиш тартиби сайловдан фарқли томонлари.

Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин»

Сайлов эса — сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар орасидан давлат раҳбари лавозимига, парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига фуқароларнинг яширин овоз бериш йўли билан сайлашни англатади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг референдумни ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисидаги қарорларида уни ўтказиш санаси белгиланади, бунда овоз бериш палаталарнинг қарорлари эълон қилинган кундан эътиборан бир ярим ойдан уч ойгача бўлган даврда исталган кунга тайинланиши мумкин”.



Бешариқ туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси                                                                    А.Ғаниев