Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

@mibuzbot Сизга қулайлик яратади.

×

 2020-04-07 11:17:36    410

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли истеъмолчилар, азиз тумандошлар!

Бугун халқимиз, жаҳон ҳамжамияти яна бир синовга дуч келди. Бу ҳам бўлса, янги типдаги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ жиддий вазиятдир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан вилоятдаги эпидемиологик вазият ва эълон қилинган карантин муносабати билан ҳозирги вазиятда Сизни ортиқча безовта қилмаслик, қулайлик яратиш ва барча оворагарчиликларга чек қўйган ҳолда ҳисоб-китобни тўғри амалга ошириш учун уйдан чиқмасдан коммунал тўловлар бўйича қарздор ёки ҳақдор эканлигингизни аниқлашингиз ҳамда тўловларни масофадан туриб бошқаришингиз учун @mibuzbot телеграмм саҳифасини жорий қилди.

Азиз тумандошлар Сиздан ҳар ой ТАБИИЙ ГАЗ ва ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, телеграмдаги  @mibuzbot манзилига белгиланган намунада  юборишингиз сўралади. Ушбу бот орқали фуқаро фойдаланилган коммунал хизматлар бўйича қарздорлигини кўриши ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб ушбу ботга жўнатишлари мумкин.

Бюро давлат инспекторлари абонентлар томонидан юборилган фото суратларни қабул қилиб, кўрсаткичларини тасдиқлайди ва махсус базага киритилишини таъминлайди.

Бюронинг “www.mib.uz” расмий сайти орқали ҳам “Коммунал хизматлардан қарздорликни аниқлаш” бўлимидан охирги кўрсаткичларни жўнатиш имкони мавжуд.

Агарда фуқароларимизда комунал хизматлар ёки ижро ҳужжтлари бўйича қарздорлик юзасида келса, буни “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари ёрдамида тўлаб боришлари мумкин.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, касал бўлманг азиз тумандошлар!


Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилояти Бешариқ туман бўлими