Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Марғилон вилоят ҳокимлиги

Бешариқ туманини ташкил топиш тарихи

 2019-02-27 19:22:03    847

PDF юклаш
Чоп этиш


Октябр тўнтарилишидан сунг дастлабки ҳокимият органи-инқилобий қўмита Бешариқда 1919 йил октябр ойида тузилди. Қўмита раислигига Қўқонлик Иброхимжон Ортиқмухаммедов тайинланди. Матвей Шевков, Шермат Карвонов, Абдулла Набиев, Юрий Авакумов, Абдулла Эшкелдиев, Умарқул Исахўжаев, Ортиқ Сулаймонқулов ва Хамдам Қаландаровлар қўмита аъзолари бўлдилар.

         1922 йил апрел ойида булас қўмиталари тузилди. Бешариқ, Жанжал ва Яйпан буласларига Крафтларнинг ёг заводи базаси ташкил этилган момиқ фабрикасининг фаол ишчилари Умарқул Исахужаев, Отабой ва Ортиқ Сулаймононқуловлар раис этиб сайландилар.

         1923 йилда қарз ширкати тузилди. Ширкатнинг қишлоқлардаги вакиллари воситачилигида дехқонларга галла, уруғлик, саноат моллари ва бошқа турмуш учун зарур ашёлар қарзга берила бошланди.

         Исоқжон Йулдошев номига берилган, йиллар ўз таъсирини кўрсатиб сарғайтирган, 903-рақамли ҳисоб дафтарчасидан қуйидаги маълумотларни ўқиш мумкин: 3 таноб ердан 25 пуд, яъни 400 кг пахта топшириш мажбуриятини олган. Давлат унга уруғлик чигит, буғдой, пул берган. Йил охирида 796 кг пахта топшириб, яна 100 сум пул олган.

         1925-1926 йилларда ер-сув ислохати ўтказилди. Ислохат комиссиясига кейинчалик Република Олий Суди раиси бўлиб ишлаган Усмон Абдураҳмонов бошчилик қилди.

          1926 йил 29 сентябрда республикада дастлабки туманларни ташкил этиш тўғрисида Олий ҳокимият органининг фармони эълон қилинди. Бешариқ тумани республика шарқида, вилоят жанубида жойлашган. Ана шу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Бешариқда Шермат Карвонов раислигида комиссия тузилди ва у 3 гуруҳга бўлиниб иш бошлади. Гуруҳларга Рузимат Алиев, Эхсон Каримов, Мамадали Валиевлар бошчилик қилдилар. Йил охирига қадар янги туман урамида 9623 та оила истиқомат киладиган 83 та аҳоли пункти 21 та қишлоқ шуросига бириктирилди.

         Туман аҳолисининг кўпчилиги қишлоқ хўжалигида банд бўлиб, 1927 йилда 15894 десятина экин майдонлари бўлган. Бироқ бу 1-жахон Уруши арафасидаги кўрсатгичдан 1196 десятина кам эди. Вилоят партия архивидан олинган маълумотга кўра 1927 йилда 1914 йилга нисбатан пахта, беда, шоли экинлари майдони кўпайиб, бошқа экинлар, боғ ва токзорлар майдони қисқарган. Республика Марказий Статистика Бюросидан олинган маълумотга кўра, туманда 11480 та дехқон хўжалиги бўлган. Жумладан, ярим десятинадан кам ери борлар (улар асосан катта ер эгаларидан ижарага ер олиб, дехқончилик қилишган ва чорикорлар дейилган) 1380 хўжалик, 2 десятинагача ери борлар яъни камбағал дехқонлар 7060 хўжалик, 6 десятинагача ери борлар, яъни ўртахол дехконлар 1380 хўжалик, 6 десятинадан ортик ери борлар 10 та хўжалик. Бу пайтда ахоли қўлида 13463 бош от, 108 бош туя, 5569 бош хўкиз, 761 бош эшак бўлган. Бир десятина бир гектардан ортиқроқ (аниқроғи 1,0925 гектар) бўлишини эсласак, колхозлаштириш арафасидаги хакикий ахвол аён булади.