Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси

×

 2021-12-23 13:19:26    188

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси

ҲОКИМ ҲАЛҚГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ.

Туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ташкилот муассаса, жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар таклиф этилди.

  Сессияни туман Кенгаши раисининг ўринбосари, 1-капаянги сайлов округидан депутат С.Темиров очди ва олиб борди.

Бешариқ туманининг 2021 йилдаги ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2022 йилнинг истиқболли режалари тўғрисида туман ҳокими Расулжон Каримович Жўраев Халқга мурожаати эшитилди.

 

Туман ҳокими 2021-йилда, яъний “ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил ҳисобот берди. Хусусан, туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 773.3 млрд сўмга аҳоли жон бошига саноат жон бошига ишлаб чиқариш эса 3 млн 306.1 сўмга, халқ истемоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 270 млрд сўмга, аҳоли жон бошига 1 млн 68.8 минг сўмга етказилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1 трлн 741.5 млрд сўмга, хизматлар кўрсатиш 336.2 млрд сўмга, чакана савдо айланмаси 298.5 млрд сўмга ёки 102.4 фоизга, аҳоли жон бошига 1 млн 276.2 минг сўмга, қурилиш ишлари 134.5 млрд сўмга ёки 117.6 фоизга, аҳоли жон бошига 525 минг сўмни ташкил этди.

Туман ҳокими барча соҳалари ва ҳокимликнинг бўлиб ва бошқармалари томонидан амалга оширилган ишларни танқидий таҳлил этди ва 2022 йил давомида белгиланган режаларни амалга ошириш юзасидан илгари сурилган лойиҳа ва таклифларни баён этди.

Сессия ишини онлайн тарзда ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилди. Оммавий ахборот воситалари томонидан кузатиб борилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот Хизмати