Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕШАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 2022-01-13 18:10:16    208

PDF yuklash
Chop etish


БЕШАРИҚ ТУМАНИНИНГ 2022 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

2021 йил 31 декабрь                                                                    Бешариқ шаҳри

VI-51-56-11-153-К/21                                                   

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27-, 99-моддалари, “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 01/20-01-32/845-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ

1. Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сонли Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, Бешариқ тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йилги даромадлари 91 018,1 млн.сўм ва харажатлари 195 555,3 млн.сўмга маълумот учун қабул қилинганлиги ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 104 537,2 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2022 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

4. Туман бюджетидан 2022 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажми 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

7. Юқори бюджетидан туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин.

8. 2022 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1 843,9 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Бунда, туман бюджетининг захира жамғармалари маблағарини Бюджет кодексининг 73-моддасига мувофиқ, бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

9. 2022 йил учун туман бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 688,0 млн.сўм 6-иловага мувофиқ белгилансин.

10. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 8-иловага мувофиқ белгилансин.

11. Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан 2022 йилда халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.

Шунингдек, 2022 йилда:

а) қуйидаги солиқ турлари ва  бошқа мажбурий тўловлар;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализацияси қилишдаги акциз солиғи;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

айрим товарлар чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан, ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан, шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловлардан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат бюджети даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидентлар;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари;

бўш турган давлат мулки обектларини хусусийлаштиришдан тушган тушумлар;

Бошқа тушумлар (ушбу банднинг “в” ва “г” қисмларида назарда тутилган даромадлардан ташқари барча даромадлар, шу жумладан, туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг бошқа тушумлари ҳамда бюджет ташкилотлари асосий воситалари сотилишидан туман ва шаҳар бюджетларига тушумлар) вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджетига тўлиғича ўтказилиши;

б) Мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилиши;

в) Қуйидаги солиқ турлари:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

айланмадан олинадиган солиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

давлат мулки бўйича ижара тўловларидан тушадиган тушумлар туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилиши;

г) қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ва туман бюджети ўртасида тақсимланади;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ туридан тушумларнинг туманда 50 фоизи;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёнилғиси ва газ реализацияси қилишдаги акциз солиғидан тушумларнинг туманда 20 фоизи;

жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғидан тушумларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) туманда 50 фоизи;

юридик шахслар ер ва мол-мулк солиқлари ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғидан тушумларнинг 50 фоизи;

Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу тури вилоят бюджетига ўтказилади.

12. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Т.Саматов), Молия бўлими (Гулматов),  Давлат солиқ инспекцияси (Туронов) биргаликда 2022 йилги маҳаллий бюджетида белгиланган кўрсаткичлар ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.

13. Белгилансинки:

туман ташкилотлари томонидан 2022 йилда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъ- улиятни янада кучайтириш, тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушимини таъминлаш ҳамда бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

14. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Туронов):

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб:

Солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини ўрнатиш.

Ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда  ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш.

Айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;

Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видеоматериаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсинлар.

Ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ташкил этиб бориш вазифаси юклатилсин.

15. Туман давлат солиқ инспекцияси (Туронов), Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Фарғона минтақавий инспекция си (Раҳимов) ҳамда туман ҳокимлиги билан биргаликда:

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карер- ларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш;

хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган карерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш, норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган карерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик” хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин.

16. Мажбурий ижро бюроси Бешариқ тумани бўлими (С.Қўшмоқов), туман давлат солиқ инспексияси (Туронов) билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсинлар ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.

17. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Юлдашева), туман ҳокимлиги жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органларига амалий ёрдам кўрсатсинлар.

18. Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ:

туман ҳокимлиги чораклар якуни бўйича Қонуннинг 6-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса, молия йил охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вазирлар Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан;

туман ҳокимлиги чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йил охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиш тўғрисида белгиланган тартибга амал қилсинлар.

Туман бюджети жами харажатларининг 5 фоизи ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилсин. Бунда Халқ депутатлари туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъуллиги белгилаб қўйилсин.

Туман бюджети, туман бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан туман ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади. Туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган обектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар тегишинча туман ҳокимлиги томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

19. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

20. Туман ҳокимлиги ва туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар;

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

қўшимча манбалар ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш ва уларнинг натижаларини веб-сайтларда жойлаштириб боришни таъминласин.

21. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Саматов), халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, туман ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар раҳбарлари:

Бюджет даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш;

солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалари бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига киритиб борилишини таъминласин.

22. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

23. Мазкур қарор тегишли оммавий ахборот воситасида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

24. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

25. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими,

Кенгаш раиси           Р. Жўраев.