Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Деҳқончилик учун бир гектаргача ер ижарага берилади.

×

 2022-09-21 09:20:41    180

PDF yuklash
Chop etish


Деҳқончилик учун бир гектаргача ер ижарага берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
23 ноябрдаги “МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИКДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ УЛУШИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги ПҚ-20-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдонлари 2022 — 2025 йилларда  босқичма-босқич захирага қайтарилади.

Захирага қайтарилган ер майдонлари деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади.

Ҳар бир лойиҳа учун миллий валютада 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда йиллик 14 фоиз ставкада кредит берилади.

Кредитлар кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга ажратилади.

Кредитлар деҳқон хўжаликларига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан ажратилади.



Бешариқ туман адлия бўлими