Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

"Оналарга эҳтиром" фестивалининг туман босқичи ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди.

×

 2023-05-17 10:49:38    219

PDF yuklash
Chop etish


❗️Вилоят ҳокими ташаббуси билан уч йилдан буён ўтказилиб келинаётган  "Оналарга эҳтиром" фестивалининг туман босқичи туманимизнинг "Шодлик" истироҳат боғида бўлиб ўтди.  
“Оналарга эҳтиром” номли байрам тадбирда юксак инсоний фазилатлари, самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган, юрт равнақи, Ватан тараққиёти учун камарбаста бўлган фидойи раҳбар ва ходимларни вояга етказган оналарга ҳокимликнинг эсдалик совғалар топширилди. 
Байрамни ҳоким ўринбосари Отабек Алиматов очиб берди ва   барча иштирокчи оналарга  эҳтиром гулларини улашди. Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Гулчеҳра Юлдашева оналарни табриклаб, Фахрий ёрлиқларни топширди.

 Байрам дастурида  мўътабар онахонларга бағишланиб,  янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар дилларга янада кўтаринкилик бағишлади.

Бешариқтуман ҳокимлиги  ахборот хизматим