Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 40 сессияси

×

 2021-07-15 19:41:36    210

PDF yuklash
Chop etish


Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Р.Жўраев очди ва олиб борди. 

 
 

Туман Кенгашининг сессиясига шу куннинг долзарб масалалари киритилди. Депутатлар муҳокамасига дастлаб туманда аёллар бандлигини таъминлаш тўғрисидаги масала ҳавола этилди. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Йўлдошева ҳисобот берди.

 

 Ёшларга оид давлат сиёсатини ислоҳ қилиш мамлакатимизда ҳал қилувчи омилдир. Айниқса, бу “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да алоҳида аҳамият касб этмоқда. Қабул қилинган давлат дастури ижросининг бажарилиши бўйича Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Б. Худойбердиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги Фармони ижроси бўйича туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О. Алиматов ахбороти эшитилди. 

 
 

Одил судловни ўтказишда очиқлик ва шаффофликни, фуқаролар ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги фаолияти юзасидан маҳаллий Кенгашга ҳисоб бериш белгиланган. Сессияда Ўзбекистон туманлараро фуқаролик суди раиси У. Хўжақулов, туманлараро иқтисодий суд раиси М. Мирмақсудов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ф. Собиров, мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи С. Қўшмоқовларнинг ахборотлари эшитилди. 

 
 
 

Тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ж. Бегматов, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири З. Рўзматовлар ахборот беришди.

 
 
 
 
 

 

Сессияда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.