Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Судьялар томонидан аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилди

×

 2021-01-25 16:02:21    215

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан 2020 йил 23 январь куни Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси И.Турсунов, Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Р.Қосимов, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси Б.Эргашев, Фарғона вилояти маъмурий суди судьяси Ў.Пўлатов, Фарғона туманлараро маъмурий суди судьяси Ж.Қосимов, Ўзбекистон туманлараро суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси У.Хўжақулов, Бешариқ туман жиноят ишлари бўйича суди судьялари Ф.Собиров ва Н.Саломов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Юлдашева, туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси масъул ходими Н.Мирзаев ва суд ходимларидан иборат ишчи гуруҳи туман тиббиёт коллежи мажлислар зали ҳамда ҳудудда жойлашган МФЙларда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда иштирок этишди. Йиғилишда туман ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.

Йиғилишда Бешариқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 88 нафар хотин-қизлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул қилинган хотин-қизларнинг 30 нафари уй-жойни ўз номига расмийлаштириш, имтиёзли уй-жой олиш, 19 нафари уй-жой кадастр масалалари бўйича, 11 нафари фуқаролик судига оид масалалари бўйича 2 нафари мерос масалалари бўйича, 5 нафари имтиёзли кредит олиш бўйича, 4 нафар ишга жойлашиш масаласи, 4 нафари алимент пулини ундириш масаласида, 3 нафари фуқаролик олиш масаласида, 2 нафари электр таъминоти бўйича, 2 нафари туғилганлик гувохномасини олиш ва никохдан ўтиш масаласида, 6 нафари турли ижтимоий нафақаларнинг тайинланиши масалалари бўйича мурожаатлари кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.

Шундан, 109 та мурожаатлар оғзаки ва 3 таси ёзма равишда қабул қилиниб, ёзма равишда қабул қилинган аризалар ижобий ҳал этиш учун тегишли органларга юборилиши таъминланди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бешариқ туман судининг раиси                                                            Ф.Собиров


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating