Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Алимент ундириш

×

 2022-06-22 14:21:19    23

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг
15.01.2020 йилдаги қарздор Ғ.Пўлатовдан ундирувчи С.Пўлатова фойдасига икки нафар фарзандлари моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 кисм миқдорида  алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 03.03.2020 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган.

Қарздор Ғ.Пўлатовни 2021 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 421-моддасига асосан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида “МИБ Портал” электрон дастури орқали ҳамкор ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавобларга кўра қарздорнинг номида мол-мулклар аниқланмаган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ғ.Пўлатовнинг хонадонига борилиб, мол-мулклари кўздан кечирилганда, кундалик эхтиёжи учун зарур бўлган мол-мулкларидан ташқари мол-мулклари йўқлиги аниқланган.

Бундан ташқари, қарздор Ғ.Пўлатов томонидан 2020 йил апрель ойидан 2021 йил 1 сентябрь кунига қадар 13.775.600 сўм алимент пулларини тўламаганлиги сабабли, ЖИБ Бешариқ туман судининг 16.08.2021 йил кунги қарори билан қарздорга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ғ.Пўлатов 2021 йилнинг                          1 сентябр кунидан 2022 йил 01 май кунига қадар жами 7.296.600 сўм алимент қарзини тўламаганлиги сабабли, 25.04.2022 йил куни Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан 302156/2022--сонли жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, жиноят ишлари буйича Бешариқ туман судининг 21.06.2022 йил кунги қарорига асосан қарздор алимент пулларидан бўлган қарздорликни ихтиёрий муддатларда тўламаганлиги сабабли 7 ой  қамоқ жазоси тайинланди .