Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 93 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Бешариқ туман ҳокими Р.К.Жўраевнинг битирувчиларга табрик сўзи

×

 2023-06-08 10:34:35    193

PDF yuklash
Chop etish


❕Ассалому алайкум Азиз устозлар, қадрли ўқувчилар!Мустақил ҳаёт остонасида турган битирувчилар! 

???? Мана яна бир ўқув йили поёнига етиб бормоқда. Баралла янграётган сўнгги қўнғироқ садолари ҳар бирингизнинг яна бир ёшга улғайганингиздан дарак беряпти. Айниқса, битирувчи синф ўқувчилари учун бу дақиқалар ниҳоятда ҳаяжонлидир.     ???? Бугун туманимиз мактабиларининг 11-синфини 2377 нафар ўқувчи тамомлаш арафасида турибди. 

????‍????Азиз Устозлар!Қадрли ўқувчилар!Айтиш жоизки, тугалланаётган 2022-2023-ўқув йили мактабимиз ҳаётида ҳам самарали йил бўлди. Мамлакатимизда халқ таълими тизимини ривожлантиришга қаратилган юксак эътибор, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бизнинг  илм даргоҳимизда ҳам ўз аксини топиб, қатор натижаларга эришилди.   

♻️2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг қабул қилиниши ҳамда ўтган йиллардаги каби жорий йилда ҳам туманимиздаги 22-умумий ўрта таълим мактаби мавжуд биноси мукаммал таъмирлаш ҳамда янги 330 ўринли қўшимча бино қуриш, 53-умумий ўрта таълим мактаби реконцтрукция ишлари янги 330 ўринли ўқув биноси ҳамда 12х24 ўлчамли спорт зали қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ижобий ишларнинг амалга оширилиши бу соҳадаги олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий давомидир.

✍️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 154-сон қарори билан умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш белгиланди. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлиб, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган, мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига доим риоя этган, мактаб формасига риоя этиб, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлган, мактаб ривожи учун жонкуярлик қилганлиги, турли йўналишдаги ташкилий тадбир ва кўрик-танловларда фаол иштирок этганлиги учун Бешариқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 2022-2023- ўқув йилида жами 2377 нафар 11- синф битурувчилар бўлиб, шундан 64 нафар битирувчиларга олтин, 13 нафар битирувчиларга кумуш медалга буюртмалар берилди.Шунингдек туманимизнинг 1-умумтаълим мактаби 2 нафар, 2-умумтаълим мактаби 2 нафар, 11-умумтаълим мактаби 1 нафар, 40-умумтаълим мактаби 2 нафар битирувчилари муддатдан олдин олий таълим муассасасиларига ўқишга қабул қилинди.
????Халқ таълими тизимида ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ўқувчилар ўртасида кўрик-танловлар, иншолар, расмлар танловлари ўтказилди. Айниқса, Республикамиз бўйлаб ўтказилган фан олимпиадалари  ва спорт мусобақаларида ўз билими, салоҳияти, иқтидори билан кўплаб ёшларимиз билим ва иқтидорларини намоён қилдилар.

❕Азиз битирувчилар!      Эртамиз эгалари! Сиз – Янги Ўзбекистоннинг келажагисиз. Мамлакатимиз равнақи, унинг жаҳон айвонида ўз нуфузига эга бўлиши Сизнинг салоҳиятингиз ва билимингизга боғлиқ. Шундай экан, ҳеч қачон билим олишдан тўхтаманг, илму фан чўққиларини забт этишдан чўчиманг. Ортингизда Сизга юксак ишонч ва умид билан термулиб турган ота-онангиз, устозларингиз, Ватанингиз борлигини асло унутманг!  Фурсатдан фойдаланиб, сизларни туман ҳокимлиги ҳамда шахсан ўзимнинг номимдан ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, қувноқ кайфият тилайман.Эътиборларингиз учун раҳмат!

Бешариқ туман ҳокими Р.К.Жўраев