Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Оналар энг яхшиларига лойиқ

×

 2023-06-08 10:39:50    238

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳри "Оналарга эҳтиром" фестивалининг якуний босқичига мезбонлик қилди. 

Ушбу тадбирни ташкил этиш замирида ёш авлод онгу шуурига  онадек табаррук зотга ҳурмат кўрсатиш, унинг олдидаги адо этиб бўлмас қарзни чуқурроқ англаш ва меҳри, заҳматига муносиб жавоб қайтариш каби фазилатларни сингдириш ғояси мужассам.

Ғолиб бўлган онахонларнинг азму шижоати, замон билан ҳамнафаслигини кўриб, тўғриси, чин дилдан қувондик.

Тадбирда биз, санъаткорлар онажонларимиз учун жўшиб куйладик. Уларнинг табаррук зот эканини яна бир карра мадҳ этдик. Зеро, оналар ҳар доим эъзозга, энг яхшиларига муносибдирлар.