Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Фирибгарнинг кирдикорлари ёҳуд газ идорасидаги қинғирликлар...

×

 2019-02-28 09:37:09    339

PDF yuklash
Chop etish


МИБ Фарғона вилояти бошқармасининг ички хавфсизликни таъминлаш, суриштирув, тезкор шўъбалари, Бюронинг Тошлоқ туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 2019  йил 25 февраль куни соат 20:20 лар чамасида Тошлоқ туман газ участкаси бош муҳандиси вазифасини бажарувчи Ў.Х. МИБ Тошлоқ туман бўлим криминалисти А.Т. орқали “Тоғлиқ” МФЙда аниқланган табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати бўйича ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига келишилган 2000 АҚШ доллари ҳисобидан 300 АҚШ доллари  ва 1,5 млн. сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида, МИБ Тошлоқ тумани бўлими биноси олдида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу билан бирга, 2019 йил 26 февраль куни фуқаро Ў.Х. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи номига “пушаймонлик аризаси” билан мурожаат этиб, унда Тошлоқ тумани, “Тоғлиқ” МФЙ, Тоғлиқ кўчасида яшовчи фуқароларнинг уйлари муқаддам табиий газ тармоғидан узилган бўлса-да, ноқонуний равишда уларнинг уйларига табиий газни етказиб бериб, бунинг эвазига аҳолидан йиғилган  5,0 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон ва айбига тўлиқ иқрорлигини, қонун доирасида енгиллик беришликни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ туманлараро газ таъминоти участкаси газ тармоқлари, газ тақсимлаш қурилмалари ва ускуналаридан фойдаланиш хизмати устаси Ў.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилоят бошқармаси

суриштирувчиси

3-даражали юрист                                                                      М.Х.Нурматов