Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Tuman hokiming nutqlari

 2022-04-27 18:02:57    1546

PDF yuklash
Chop etish


Бешариқ туманининг 2021 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва келгуси йилнинг истиқболли режаларига бағишланган Кенгаш йиғилишда туман ҳокими Р.К.Жўраевнинг

МУРОЖААТИ

 

Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар,
Ҳурматли
сессия қатнашчилари!

 

Ўтиб бораётган 2021 йил мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида ўчмас из қолдирди. Республикамизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юксак савияда бўлиб ўтди. Сайлов жарёнлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган сиёсатимизнинг юксак эътирофи бўлди.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев лавозимга киришиш маросимида “Янги Ўзбекистон таррақиёт стратегияси асосида демократик ислохотлар йўлини қатъий давом эттиради” –деб ишонч билдирди. “Ҳаракатлар стратегиясидан –тараққиёт стратегиясига” деган шиорни ўртага ташлади ва Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини етти йўналиши доирасида амалга ошириладиган устивор вазифаларни белгилаб берди.

Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорликлар, янгиланишларнинг туб мақсади инсон қадри ва халқ манфаатларига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шу мақсадда,  халқимизни рози қилиш, одамлар учун фаровон ҳаёт тарзини қарор топтириш, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга эътибор билан муносабатда бўлиш, ҳудудларни ижтимиой-иқтисодий ривожлантириш, учраётган муаммоларни тезлик ва самарадорлик билан бартараф этиш бугунги хар бир раҳбарнинг кундалик вазифасига айланиши керак.

Ҳаммамизга маълумки, туман ахолиси манфаатларини таъминлаш ва улар турмуш даражасини яхшиланиб бориши ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларимизни ўсиш суръатлари билан белгиланади.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

 

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида салмоқли натижаларга эришдик. Жорий йилда эришилган ижтимоий-иқтисодий натижаларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз керак.

Рухсатингиз билан якунланаётган 2021  йил сарҳисоби сифатида амалга оширилган асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича эришилган натижалар тўғрисида қисқача ахборот берсам.

Бугунги кунда туманимизда 233 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Шундан, 30 ёшгача бўлган ёшлар 41,5 минг нафарни, хотин-қизлар 116,0 минг нафарни ташкил этади. иқтисодий фаол аҳоли
92 592 нафарни, иш билан банд бўлмаганлар 9 252 нафарни, ёки ишсизлик даражаси 10,0 фоизни ташкил этади.

Туман саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2020 йил якуни билан
622,6 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилда 773,3 млрд.сўмга етказилади. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 150,7 млрд.сўмга ортиқ ёки 124,2 фоизга бажарилади. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2020 йилда 2 млн. 719 минг сўмни ташкил этган. Бу йил
3 млн. 306,1 минг сўмга етказилади.  

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 270 млрд.сўмга етказилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,2 % ёки
34,6 млрд.сўмга ортирриб бажарилади. Аҳоли жон бошига халқ истеъмол моллари ҳажми 1 млн. 68,8 минг сўмга етказилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1 трлн.
741,5 млрд.сўм
га, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ёки 106,5 % га, аҳоли жон бошига 7 млн. 445,4 минг сўмга бажарилади. (2020 йилда
 6 млн. 175,6 минг сўм)   

Хизматлар кўрсатиш 336,2 млрд.сўмга, ёки ўтган йилга нисбатан 118,2 %га, аҳоли жон бошига 1 млн. 437 минг сўмга етказилади.

Чакана савдо айланмаси 298,5 млрд.сўмга, ёки ўтган йилга нисбатан 102,4 % га, аҳоли жон бошига 1 млн. 276,2 минг сўмга етказилади.

Қурилиш ишлари 134,5 млрд.сўмга, ёки 117,6 % га, аҳоли жон бошига 575 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

Жорий йилда туман бюджети 135 млрд.сўмни, шундан маҳаллий бюджети даромадлари йиллик режаси 39,5 млрд.сўм қилиб белгиланган эди. Ўтган 11 ой давомида 39,3 млрд.сўм, ёки йиллик режанинг 99 фоизи миқдорида даромад туширилиши таъминланди. Йил якунига қадар давлат бюджетига 5,0 млрд.сўмдан зиёд қўшимча маблағлар тушириш имконияти мавжуд. Ўтган йилда маҳаллий бюджет даромадлари 36,6 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 2,8 млрд.сўмга ортди. Тумандаги бюджет ҳаражатларини қоплаш учун 96 млрд.сўм маблағ юқори бюджетлардан трансфертлар шаклида  олинди.

Туман маҳаллий бюджети ҳаражатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳага 77,7 млрд.сўмни ёки 58,3 %ни ташкил қилди. Шундан, соғлиқни сақлашга қарийб 60,0 млрд.сўм ёки 44,9 %ни, мактабгача таълимга 10,8 млрд ёки 8 % ни, халқ таълимига 5,4 млрд.сўм, ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари харажатлари 19,6 млрд.сўм, маданиятга
2,4 млрд.сўм ва жисмоний тарбия ва спорт учун 1,6 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.

Туманда 26 минг 653 нафар пенсия ва нафақа олувчилар бор. Уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, пенсия, нафақалар, компенсация ҳамда бир марталик пул-тўловларни тўлаш учун 206,7 млрд.сўм маблағ ажратилди. Ўтган йилга нисбатан, жорий йилда 1319 нафар пенсионерларга
18,2  млрд.сўм ортиқча маблағ тўланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда қамбағаллик билан курашиш кўламини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6277 сонли фармонига асосан бола тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилалар моддий таъминотини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда умумэътироф этилган халқаро стандартларни ва автоматлашган шаффоф электрон баҳолаш механизмлари жорий этилди. Туман бўйича 8496 нафар кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини ташкил қилиш учун 52,8 млрд.сўм маблағ ажратилган. Шундан, 18 ёшгача бўлган болалари бор кам таъминланган оилаларнинг 7954 нафарига 48,6 млрд.сўм нафақа, 542 нафарига
4,2 млрд.сўм моддий ёрдамлар тўланиб келинмоқда.

“Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси”га асосан туманда 1907 та янги иш ўринларини ташкил этиш дастури тасдиқланган. Йилнинг ўтган 11 ойида амалда 1825 та, ёки 95,7 фоизга бажарилди. Жорий йилнинг декабр ойи якуни билан 150 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, йиллик режа 1975 тага ёки 103,5 фоизга бажарилишига эришамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 799-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 842 нафар фуқаролар жалб килинди. Уларга иш ҳақи учун 808,2 млн,сўм маблағ молиялаштириб берилди.

Туманда 887 нафар фуқаролар қайта касбга ўқишга жалб қилинди. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан
207,1 млн.сўм стипендия учун ҳамда 121,5 млн.сўм ўқув харажатлари учун маблағлар берилди. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилган қисмидан, 301 нафар қайта касб-ҳунарга ўқиган хотин-қизларга 60,3 млн.сўм маблағ стипендия учун ажратиб берилди.

Барчамизга маълумки, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида туманда
2020 йилда “Тадбиркорлар уйи” ва унинг қошида Тадбиркорлар кенгаши ташкил этилди. “Тадбиркорлар уйи”да туман хокими томонидан тадбиркорлик субъектлари билан 31 та учрашув ташкил этилди ва  170 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 88 таси ёки 52 %га ижобий хал этилган, 64 тасига тушунтириш берилган, 18 таси жараёндаги мурожаатлардир.

Туманда кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили соҳа ва тармоқларда бир қатор ижобий ишларни амалга оширилганлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда 4088 та хўжалик юритувчи субъектлари  фаолият юритиб келмоқда. Шу жумладан, 1225 таси якка тартибдаги тадбиркорлар, 2863 таси юридик мақомдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 2020 йилда 3951 та бўлиб, 137 тага кўп.   

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 5 - 6 июн кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якуни буйича 15 июнь куни тасдиқланган 42-сонли мажлис баёнининг 63-бандида берилган топшириқларга асосан туманда кичик бизнес субъектлари сонини ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунгача 377 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди, ёки режа 103,2 фоизга бажарилди ҳамда 1051 тадан янги иш ўринлари  яратилди.

Тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 5342 нафар фуқаро ва тадиркорлик субъектларига 292 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” Давлат дастурлари доирасида 1931 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига
37 млрд.сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 2100 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан, “Темир дафтар”га киритилган эхтиёжманд оилаларда истиқомат қилувчи 107 нафар фуқароларга
2,2 млрд.сўм имтиёзли кредит ажратилди.  

Жумладан,

Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 1705 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 33,5 млрд.сўм, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 156 нафар аёлларга
1,7 млрд.сўм, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 26 нафар ёш тадбиркорларга 550,7 млн.сўм, Ҳунармандчилик ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 36 нафар ҳунарманд тадбиркорларнинг қўллаб-қувватлаш мақсадида
1,1 млрд.сўмлик, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш
жамғармаси маблағлари ҳисобидан
8 нафар
фуқароларга 162,7 млн.сўм имтиёзли кредит маблағларига тўғри келади.

2021 йилда 619,6 млрд.сўм бўлган 35 та лойиҳага шундан, 18,03 млрд сўм банк кредити,  93,1 млрд сўм маҳаллий инвестициялар, 505 минг АҚШ долларлик хорижий кредит линияси, 36,7 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Бу лойиҳалар ишга туширилиши натижада 843 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Шу кунгача 22 та лойиҳа ишга туширилди.
98,4 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди, 670 нафар иш ўринлари яратилди. Жумладан, саноат соҳасида 60,5 млрд.сўм бўлган 4 та лойиҳа амалга оширилиб, 357 та иш ўринлари яратилди.

Мисол учун: "Люкс янтекс" МЧЖ томонидан Булоқбоши МФЙ ҳудудида пахтачилик кластери (ип йигирув, тўқимачилик) ташкил этиш учун
52,2 млрд.сўм маблағ ўз ҳисобидан сарфланди, 317 та янги иш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 15,3 млрд.сўм бўлган 9 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 102 та иш ўринлари яратилди. Мисол учун, Янги ҳаёт МФЙ ҳудудида "Алпомиш имкон файз" хусусий корхонаси томонидан 1,5 млрд. сўм маблағ сарфланиб, маиший хизмат кўрсатиш  ташкил этилди, 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида қиймати 15,3 млрд.сўм бўлган 9 та лойиҳалар амалга оширилиш натижасида 163 та иш ўринлари яратилди.

Мисол учун: "Саховатли замин чорвадори" фермер хўжалиги томонидан 1260 млн.сўм маблағ сарфаниб, нассили чорвачиликни ривожлантириш натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, йил якунига қадар 9,5 млрд.сўмлик 3 та лойиҳа амалга оширилади. "VALLEY FOOD" МЧЖ, "Янги Водий" оилавий корхонаси, "Зайнабхон Равшанбековна" корхонаси ишга тушиши натижасида 35 та янги иш ўрин яратилади.

Туманимизга 45,0 млн.АҚШ долларига тенг хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 37,0 млн.АҚШ доллари ўзлаштирилди. Йил якунига қадар 8 млн АҚШ доллар ўзлаштирилади. Жумладан, "Фарғона Ясин қурилиш моллари" қўшма корхонаси томонидан 36,7 млн. АҚШ. долларлик инвестиция ўзлаштирилиб, ҳозирда асосий цемент ишлаб чиқариш техналогиялар олиб келинмоқда.

"VALLЕY FOOD" хорижий корхонаси томонидан “Мевани қайта ишлаб чиқариш” лойиҳаси учун  200 минг АҚШ доллар  сарфланиб, қурилиш ишлари якулланди. Туркия давлатидан мевани қуритиш ва қадоқлаш линясини олиб келиш режалаштирилган.

 Жорий йилда экспорт қилиш 19,4 млн.АҚШ. доллари миқдорида 11 та корхона томонидан экспорт прогнози кўрсаткичлари белгиланган. Шу кунгача 10,7 млн. АҚШ доллари, шундан, саноатда 4,9 млн.АҚШ доллари, қишлоқ ҳўжалигида 5,8 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди.

Туманимизда 47,0 гектар майдонда 4 та кичик саноат зоналари  мавжуд. Шундан, 10,0 гектарда “Тараққиёт” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси,  “Ворух дашт”, “Навкат”, “Бахмал -1”, “Бахмал -2” кичик саноат зоналари жойлашган. Кичик саноат зоналарининг 12,7 га майдонида қиймати 30,9 млрд.сўмга тенг бўлган 14 та лойиҳа ер ажратилган. Бугунги кунда 4 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 15,0 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилиб, 95 та янги иш ўринлари яратилди.

Бешариқ тумангаз бўлими балансида жами 735 км газ қувури ва
547 дона газ тақсимлаш қурилмалари мавжуд бўлиб, бугунги кунда
382,2 км газ қувури ва 303 дона газ тақсимлаш қурилмаларидан фойдалнилмоқда. Бугунги кунда 7,1 мингдан ортиқ хонадон табиий газ таъминланиб, жорий йил давомида 6400 дона аҳоли хонадонларига замонавий АСКУГ газ ҳисоблаш хисобдонлари ўрнатилди. Йил якунига қадар, 700  дона замонавий АСКУГ газ ҳисоблаш хисобдонлари ўрнатилади.

2021 йилда аҳоли хонадонлари учун 5322,61 тонна суюлтирилган газ билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, 10 декабр кунига қадар туман аҳолиси учун 36214 дона ID-карта тизими асосида хонадонлар 4435,82 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Шунингдек, 2021 йил давомида  367 дона маиишй газ балонлари эхтиёжманд хонадонларга тарқатиб берилди. Аҳоли хонадонларини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида 6 та транспорт кунига 1-2 мартадан минг донадан зиёд маиший газ баллонларни тўлдириб, аҳолига етказиб берилмоқда. Бугунги кунда “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФдан туман аҳолисига 2 дона қўшимча махсус газ баллон ташувчи автотранспорт ёрдамга келади.

  Туман электр таъминоти корхонасида 1603 км 10/0.4 кВ хаво (кабел) узатиш тармоқлари, 452 та трансформатор пунктлари мавжуд. Бугунги кунда жами 42536 дона жисмоний ва 3143 дона юридик истъемолчиларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. 

2021 йил давомида аҳолини сифатли, узлукиз электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида 51,1км., электр тармоғи янги тортилиди, 465,9 км. электр узатиш тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланди,
9 дона трансформатор пункти янги қурилди, 160 дона трансформатор пунктлари  давлат дастури асосида мукаммал ва жорий таъмирланди.

Бундан ташқари туман бюджетининг ортирилган маблағлари хисобидан марказий касалхона биносига ТП 630 трансформатори ўрнатилди.

  Ичимлик сув бўйича. “Фарғона сув  таъминот” МЧЖ Бешариқ  туман  бўлими томонидан жорий йил давомида аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 9 та маҳалла фуқаролар йиғинида 24,8 км. ичимлик сув тармоғи тортилди, 3 дона сув минораси ўрнатилди. Мавжуд 247 та ичимлик  сув  тик  қудуғидан 16 таси мукаммал  ва 20  таси давлат дастури асосида  жорий  таъмирланди. Жумладан, “Обод  қишлоқ” ва “Обод махалла” давлат  дастурлари  асосида  Чинобод  ва  Ўтиззамбар  МФЙ лар  худудида  3 дона  сув  иншоати қуриш, 1 дона  сув  иншоатини  реконструкция  қилиш  14 км  ичимлик  сув  тармоғи  тортилди.

“Инвестиция” дастури  Қорақўйли  МФЙ худудида  1 дона  сув  иншоати  қурилиб  3  км  ичимлик  сув  тармоғи  тортилди.

Маҳаллий  бюджетнинг ортириб бажарилган қисмидан Бешкапа МФЙ 2.4 км, Шодликобод МФЙ га 1 км Собиртепа  МФЙ га 0.2 км Д.Х.Олимжон МФЙ га 0.2 км тармоқ  тортилди. “Фарғона  сув  таъминоти ” МЧЖ  томонидан  Чимбой  МФЙга 2 км тармоқ  тортилди. Абдураззоқ  Ота МФЙ 2.7 км тармоқ Андархон МФЙ га 0,1 км тортилмоқда. Бундан ташқари, Наби МФЙ га  ахоли  билан  хамкорликда  хашар  йўли билан 2 км  тармоқ  тортилди. 

Бундан ташқари, туман бюджетининг ортирилган маблағлари хисобидан Собиртепа МФЙ худудида ичимлик суви қудиғи қазилиб, фойдаланишга топширилди.

Ворух дашт кичик саноат зонасида  1.5 км  ичимлик  сув  тармоғи  тортилди. Бахмал кичик саноат зонасида  1  дона сув  қудуғи  қазилмоқда  сув  минораси  олиб  келинган  хозирда  ўрнатиш  ишлари  бажарилмоқда.

Навкат  кичик саноат зонасида  1  дона  сув  қудуғи  қазилган  1 дона  сув  минораси  ўрнатилди. Бугунги кунда бактериоцид  хонасида  монтаж  ишлари бажарилмоқда.

Йўлларни таьмирлаш бўйича: Туман ҳудудида жами 1586 км. йўллар, шундан, халқаро аҳамиятдаги 23 км., давлат аҳамиятидаги 15 км., махаллий аҳамиятдаги 275 км., ички хўжалик йўллари 1273 км. мавжуд. Жорий йилда 78,9 км. йўлларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бунда, 40 та маҳалла фуқаролар йиғинида 32,3 км. ички йўлларни асфальтлаш, 48 тасида 46,6 км. шағаллаш ишлари давлат дастури асосида амалга оширилди.

Шунингдек, туман худудидаги 62 та МФЙ кўчаларини туман бюджетининг ортирилган маблағлари ҳисобидан 65 км ички йўллар ҳашар усулида тўлиқ шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.

Кўп қаватли уй-жойлар бўйича: Ворух дашт МФЙ да Адиробод массивида 5 қаватли 30 хонадонли 2 дона кўп қаватли уйлар “Қишлоқ қурилиш инвест” томонидан қурилиш ишлари якунланмоқда.

Хусусий тадбиркорлар томонидан жами 9 дона 5 қаватли уй-жойлар қурилиш ишлари бошланган бўлиб, жорий йил якуни бўйича 3 дона кўп қаватли уй-жойлар “Бешариқ АНИС” МЧЖ томонидан фойдаланишга топшириш ишлари амалга оширилмоқда.

Инвеститция дастури бўйича: Тумандаги 39-Умумий ўрта таьлим мактаби, 6-Умумий ўрта таьлим мактаби хамда 25- Умумий ўрта таьлим мактабларида мукаммал таьмирлаш ишлари учун жами 7 млрд 982 млн сўм миқдорида маблағ сарфланиб  фойдаланишга топширилди.

“Обод марказ” дастури асосида Янги Хаёт МФЙ Бешариқ кўчасидан 1.5 км ва Бой МФЙ Чўлпон кўчасидан 0.5 км қисмида таьмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ишларни бажариш учун 7 млрд 092 млн сўм миқдорида маблағлар сарфланмоқда.

Файзиобод МФЙ худудида “Давлат хизматлари агентлиги биноси қурилиши учун 3 млрд 321 млн сўм миқдорида маблағлар ажратилган.

Бундан ташқари вилоят бюджетининг ортирилган маблағлари хисобидан 1,37,39,40 ва 26 ДМТТ ларида 50 ўринга мўлжалланган енгил констукцияли бинолар қурилиб фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида Ўттизомбор МФЙда 2 дона 100-160 кВа трансформатор ўрнатиш ишлари бажарилган. 10 кВ электр хаво тармоғи узунлиги  730 метр бажарилди.
0,4 кВ электр ҳаво тармоғи узунлиги 5200 метр СИП электр кабели тортилди ва 191 дона таянч усутунлари ўрнатилди. Чинобод МФЙда
1 дона 160 кВа трансформатор ўрнатиш ишлари режалаштирилган, хозирда қурилиш ишлари якунланди. 10 кВ электр хаво тармоғи 200 метрга бажарилди. 0,4 кВ электр ҳаво 2650 метр СИП электр кабели тортилди ва 124 дона таянч усутунлари ўрнатилди.

Аҳолини маиший газ баллонлар билан таъминлаш мақсадида 41 дона маиший газ балон етказиб берилилди. Шунингдек, “Ўттизомбор” махалла фуқоролар йиғинида 600 туб мевали ва манзарали дарахтлар экилиб 3,815 туб мавжуд дарахтларга шакл берилди. Худудидаги мавжуд 71 та хонадонларда таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Чинобод” махалла фуқоролар йиғинида 545 туб мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, 3,374 туб мавжуд дарахтларга шакл берилди, ҳудуддаги  69 та хонадонлар таъмирланди.

Бундан ташқари, ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Ўттизомбор МФЙда 7,0 км ичимлик сув тармоғи тортилиб, 1 дона тик қудуқ қазиш ва 1 дона қудуқни таъмирлаш ишлари олиб борилди. Чинобод МФЙда 7,0 км ичимлик сув тармоғи, 1 дона сув иншооти қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш бўйича Ўттизомбор МФЙдаги 57-МТТ жорий ва 39-мактабни мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Чинобод МФЙда 18-умумий мактабида 520 ўринли бино таъмирдан чиқарилди ҳамда 180 ўринли янги ўқув биноси  қуриш ишлари якунланмоқда. Андархон хизмат уйи мукаммал таъмирланди.

Ўттизомбар МФЙ худудида 4.6 км асфалтлаш ҳамда 2.0 км шағаллаш, Чинобод МФЙ худудида 3 км асфалтлаш ҳамда 1.3 км шағаллаш, ишлари олиб борилган. Пиёдалар йўлагини қуришда: Ўттизомбор 500 метр, Чинобод 800 метр бажарилиб йўлак қуйиш ишлари амалга оширилган. Кўча чироқларини ўрнатиш ишлари бўйича Чинобод МФЙ 20 дона Ўттизомбор МФЙ 20 дона ўрнатилди. Ўттизомбор МФЙ ҳудудининг Мурувват кўчасига 4.2 км, Қипчоқ қишлоғи  Ором кўчасига 3.9 км тортилди. Шунингдек, Ўттизомбор МФЙдаги 39-мактаб, ҳудуддаги МТТ ва маҳалла фуқаролар йиғини интернет тармоғига уланди. Чинобод МФЙ ҳудудининг Андархон қишлоғига 10.9  км оптик толали кабел тортилди ҳамда
18-мактаб ва 18-МТТ интернет тармоғига уланди.Бундан ташқари, туман бюджетининг ортириб бажарилган маблағлари хисобидан 600 метр ёпиқ, ётиқ зах қочириш тармоғи янгитдан қурилди.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари!

  Туманда “Темир дафтар”га 3392 та оилалар киритилган бўлиб, ушбу оилаларда 13 минг 511 нафар оила аъзолари рўйхатга олинган. Шундан, 3309 нафарини меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни ташкил қилган.

“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида “Темир дафтарга” киритилган 2988 та эхтиёжманд оилаларга 5858 та турли кўринишдаги қиймати 3,6 млрд.сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Шундан, 2728 тасига қиймати 499 млн.сўм асосий турдаги озиқ - овқат маҳсулотлари, 12 тасига
7,9 млн.сўмлик нақд пул, 44 тасига 136,7 млн.сўм чорва ҳайвонлари берилди.
185 тасига 3 млрд. 12 млн.сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг  Мустақиллигимизни 30 йиллиги муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги 96 нафар болаларига суннат тўйлари ўтказиб берилди.                                      

 

2970 та оилаларда рўйҳатда турувчи 11 345 нафар фуқаролардан меҳнатга лаёқатли 3220 нафарининг бандлиги тўлиқ таъминланди. Бандлиги таъминланган 2970 та оилалардан яшаш турмуш даражаси яхши томонга ўзгарган, доимий даромад манбаига эга бўлган  2883 та оилалар Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорларига ҳамда шахсий мурожаатлари асосан “Темир дафтар” дан чиқарилди.

Натижада, бугунги кунда 509 та оилалар “Темир дафтар”да мавжуд. Ундаги фуқаролар сони 1659 нафарни ташкил этади. Шундан,
131 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб, 42 нафари иш билан таъминланган. Қолган 89 нафарини ҳам жорий йилнинг якунигача ишга жойлаштириш бўйича аниқ ҳисоб-китобларни қилиб олганмиз.

“Аёллар дафтари” -ижтимоий ҳимоя, уй-жой таъмири, тиббий ҳимоя, ҳуқуқий ёрдам, психологик маслаҳатга муҳтож, боқувчисини йўқотган, нотурар жойда истиқомат қилаётган, қарамоғида ногирон фарзандлари бор ёлғиз аёллар рўйхатини шакллантриб, уларга моддий, маънавий ва амалий ёрдам беришнинг янгича тизими ҳисобланади.

 “Аёллар дафтари” доирасида, ўтказилган хатлов ва ўрганишлар натижасида икки босқичда 6194 нафар ишсиз, эҳтиёжманд ва моддий кўмакка мухтож аёллар руйхатга киритилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 6194 нафар (100,0 фоиз) аёллар дафтардан чиқарилиши таъминланди.

“Аёллар дафтари”дан чиқарилганларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, бандлигини таъминлаш орқали 1839 нафари, ер ажратиш орқали 65 нафари, бир марталик моддий ёрдам, психологик ёрдам, кредит ажратиш орқали 201 нафар, субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратиш орқали 72 нафар,  қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 37 нафар ёлғиз аёлларга жами 497,84 млн. сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам, 214 нафарига ижтимоий нафақалар тайинланди, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 12 нафар аёлларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди,
5 нафари яшаш учун қулай шароити бўлган хонадонларга кўчирилиб
10 млн. 650 минг сўм ижара пуллари тўлаб берилди, 1 нафарига уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб берилди, 1701 нафар тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлиги яхшиланди ҳамда 2053 нафарининг бошқа масалалари ҳал этилиб амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда уй-жойга мухтож 11 нафар хотин қизларга 152,0 млн.сўм Адиробод массивида қурилган кўп қаватли имтиёзли уй-жойлар учун 152,0 млн.сўм бошланғич бадаллари давлат  бюджетидан тўлаб берилди.

Бундан ташқари, Қўрғонча МФЙда яшовчи Исмоилова Ёрқинойга, Янги қашқар МФЙда яшовчи фуқаро Арслонова Шохидага, Тошариқ МФЙ да яшовчи фуқаро Эгамбердиева Жумагулга  Адиробод массивида қурилган кўп қаватли имтиёзли уй-жойлар учун 28,7 млн.сўм маблағ маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилган қисмидан бошланғич бадаллари тўлаб берилди. 

Шунингдек, оғир шароитда яшаётган Узун МФЙда яшовчи фуқаро Тожиева Холинсага, Навбаҳор МФЙда яшовчи фуқаро Комилова Раънога, Қўрғонча МФЙда яшовчи Рўзматова Маъмурага, Бахмал МФЙда яшовчи фуқаро Зунунова Мухаррамга, Ўттизомбор МФЙда яшовчи Қўзиева Лохилага уй-жойларини таъмирлаш учун 94,0 млн.сўм маблағ маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилган қисмидан ажратиб берилди.

Жорий йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича янги тизим жорий этилди. Жумладан, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан жамиятнинг асосий таянчи бўлган ёшлар билан иш олиб борадиган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди ҳамда ишсиз ёшлар билан алоҳида шуғулланиш учун “Ёшлар дафтари” платформаси ташкил этилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан 2021-йилга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастурда амалга ошириладиган вазифалар ҳар чорак бўйича алоҳида режалар асосида олиб борилди.

“Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича туманда ўтказилган хатловда 18-30 ёшгача бўлган 41 509 нафар ёшлардан жами 7 041 нафар ишлаш истагини билдирган ишсиз ёшлар эканлиги аниқланган.

“Ёшлар дафтари” платформасига жорий йилда анкета асосида киритилган ёшлар жами 6 549 нафарни ташкил этди. Бугунги кунга қадар бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали дафтардан чиқарилган ёшлар 6 407 нафар (кўрсаткич 97,8 %, рейтинг натижа 96,3 %)ни ташкил этмоқда.

Жумладан:

  • Ø Доимий ва жамоат ишларига жойлаштириш орқали 2 539 нафар ёшларни бандлиги таъминланди. Шундан, 2 291 нафар ёшлар бўш иш ўринларига, 168 нафар ёшлар янги лойихалар ташкил этиш ва корхоналар фаолиятини тиклаш хисобига;
  • Ø Вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилиш орқали 80 нафар;
  • Ø Тадбиркорлик фаолияти учун 306 нафар ёшларга имтиёзли кредит ажратилди;
  • Ø Қишлоқ хўжалиги соҳасида деҳқончилик қилиш истагида бўлган
    918  нафар ёшларга баҳорги экин майдонларидан 168,3 гектар,
    1 127 нафар ёшларга ғалладан бўшаган ер майдонларидан 248,9 гектар ерлар даромад топишларига кўмаклашиш мақсадида ажратиб берилиб жами 2 045 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди;
  • Ø 619 нафар ёшлар касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитилиб сертификатлар берилди. Шундан: 335 нафари касб-хунарга, 284 нафари  тадбиркорликка ўқитилди;
  • Ø 326 нафар ёшлар “Ҳар бир тадбиркор – Ёшларга мадаткор”, "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди. Шундан: 264 нафари тадбиркорларга, 62 нафари ҳунармандларга бириктирилди.
  • Ø 71 нафар ёшлар ташқи меҳнат мигратсияси орқали бандлиги таъминланган;
  • Ø 130 нафар ёшларга ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар олиб берилиб, бандлиги таъминланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Ёшлар дафтари” жамғармаси ташкил этилди ҳамда ушбу жамғармага бугунги кунга 1,1 млрд. сўм маблағ туширилган бўлиб, шу кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан
831,5 млн.сўм маблағлар сарфланиб, 389 нафар ёшлар қўллаб-қувватланди.

Жумладан:

- 130 нафар ёшларга 371 млн сўм миқдоридаги ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар олиб берилиб, бандлиги таъминланди.

- 75 нафар ёшларни тадбиркорлик, касб ҳунарга ва ҳайдовчиликка ўқитиш бўйича 117,4 млн сўм тўлаб берилди;

- Оилавий шароити оғир, оиласи “Темир дафтар”да бўлган 45 нафар ёшларни тўлов-контрактига жами 169 млн 800 минг тўлаб берилди;

- 1 нафар ёшга 2 млн 600 минг сўм сафарбарлик чақируви резерви шартнома тўлови тўлаб берилди;

- 119 нафар ёшларга 31 млн 400 минг сўм миқдоридаги Бир марталик моддий ёрдам берилди;

2 нафар ёшга даволаниш харажатлари учун 13 млн сўм тўлаб берилди;

1 та ёш оилага 2 млн 10 минг сўм турар-жой ижара тўлови тўлаб берилди;

- Ёшларни истеъдодини қўллаб-қувватлаш бўйича 2 нафар ёшга
28 млн сўм ҳамда беш муҳим ташаббуснинг тадбирларини молиялаштириш бўйича 12 та тадбирга 97 млн 200 минг сўм маблағлар сарфланган.

Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 62 та маҳаллаларда Стреет wоркоут майдончалари, 1 та Стреетболл майдончаси, 3 та кутубхоналар, 25 та “Зиё дўконлари ҳамда 4 та ёшларга оид бошқа объектлар ташкил этилди.

5 та муҳим ташаббус яъни, мусиқа, санъат, спорт, китобхонлик ва компютер саводхонлигини ошириш мақсадида жами 1 182 та инвентар (жихоз ва компютер)лар ажратилди. Шундан, 184 та Маданият ва санъат инвентар ва жихозлари, 898 та спорт инвентар ва жихозлари, 100 та компютер жамланмалари, 18 млн сўмлик 8725 дона бадиий китоблар тарқатилди. Йил давомида жами 280 та тўгаракларга 6 717 нафар ёшлар жалб этилди.

Соғлиқни сақлаш тизимида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимига оид қабул қилинган Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тумандаги Тиббиёт соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Туманда жами 81 нафар шифокор ва 570 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 114 та “тиббиёт бригадалари” ташкил этилди ҳамда уларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 210 млн сўм ажратилиб, 114 та планшет, 307 та танометр, 307 та фонендоскоп, 123 та тарози, 225 та пульсоксиметр, 307 та ўлчов ленталари, 114  та глюкометр харид қилинди.

“Тиббиёт бригадалари” томонидан жорий йилда туман аҳолисининг
219 518 нафари ёки 95,2 фоизи хатловдан ўтказилди.

665 та хонадонлар аҳолиси яшаш жойида бўлмаганлиги сабабли ўтказилган хатловда қатнашолмади.

Ўрганишлар натижасида 146 566 нафар катта ёшдаги аҳоли орасида 15 170 (9,5 фоизи) нафарида ортиқча вазн, 1 061 (0,7 фоизи) нафарида семизлик, 22 285 нафар (15,2 фоизи) аҳоли мева ва сабзавотларни,
25 306 нафар (17,3фоиз) аҳоли сут маҳсулотларини кам истеъмол қилиши, 40 235 нафар (27,5 фоиз) аҳоли ширинликларни, 41 630 нафар
(28,4 фоиз) аҳоли ёғли овқатларни, 32 948 нафар (22,5 фоиз) аҳоли тузли озиқ-овқат маҳсулотларни кўп истеъмол қилиши, 20 857 нафар
(14,2 фоизи) тамаки чекувчилар, 23 613 нафар (16,1 фоиз) алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилувчилар эканлиги, 8 177 нафар (5,6 фоиз) аҳоли жисмонан нофаол ҳаёт кечириши аниқланди. 

Шунингдек, текширувлар натижасида 72 952 нафар болалар орасида 1 420 (1,9 фоизи) нафарида ортиқча вазн, 422 (0,6 фоизи) нафарида семизлик, 14 159 нафар ( 14,9 фоизи) болалар мева ва сабзавотларни,
 10 469 нафар (14,4 фоиз) болалар сут маҳсулотларини кам истеъмол қилиши, 39 498 нафар (54,1 фоиз) болалар ширинликларни, 10 382 нафар (14,2 фоиз) болалар ёғли овқатларни, 10 002  нафар (13,7 фоиз) болалар тузли озиқ-овқат маҳсулотларни  кўп истеъмол қилиши, 14 нафар
 (0,1 фоизи) тамаки чекувчилар, 4 187 нафар (14,0 фоиз) болалар жисмонан нофаол ҳаёт кечириши аниқланди.

Жами хатловдан ўтказилган 219 518 нафар аҳоли орасида
64 347 нафар  аҳолида турли хил сурункали касалликлар аниқланди, улардан Нафас аъзолари касалликлар 4 621  та (2,1 фоиз), Қон ва қон яратиш тизими касалликлари 27 228  та (12,4 фоиз), Юрак қон томир касалликлари 5 157 та (2,3 фоиз), шундан: артериал гипертония касалликлари 14 413 нафар, Эндокрин касалликлари 6 573 та (3,0 фоиз), шундан: қандли диабет касаллиги 1 458 нафар, Асаб тизими касалликлари 1 416 та (0,6 фоиз), Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари 2 975 та
(1,4 фоиз), Сийдик-таносил касалликлари 2 820 та (1,3 фоиз), Суяк–мушак тизими касалликлари 1 926  та (0,9 фоиз),  Хавфли ўсма касалликлари
560 та (0,3 фоиз) ва 8 531та (3,9 фоиз) бошқа касалликлар ташкил этди.

Натижада аҳоли 4 та гуруҳларга  қуйидагича таснифланди:

1-таянч гуруҳи (соғлом аҳоли) – 77 428  нафар  (35,2 фоиз)

2-паст хавф гуруҳи – 77 743  нафар (35,4 фоиз)

3-ўрта хавф гуруҳи- 60 937 нафар (27,8 фоиз)

4-юқори хавф гуруҳи- 3 254 нафар (1,5 фоиз)

Йил давомида  хатловдан утказилган аҳолини чукурлаштирилган тиббий курикдан ўтказилиб соғломлаштириш ишлари олиб борилди. Бунинг натижасида 2-гурухдан 1-гурухга 10 минг 427(4.7%) нафар аҳоли ўтказилди. 3-гурухдан 2-гурухга 7 минг 433 (3.3%) нафар аҳоли ўтказилди.

Онкология ва онко­гематология касаллигидан азият чекаётган фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш онкология ва онкогематология касаллиги билан оғриган беморларни зарур дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида Қон қуйиш бўлимига бюджет маблағларидан 110 млн сўмга Центрифуга аппарати ва 500 млн сўмга Эндоурологик хирургик жамламма сотиб олинди ҳамда ҳозирда туман аҳолси учун хизмат кўрсатиб келмоқда.

Туман ижтимоий ҳимояга муҳтож якка ёлғизларни яшаш шароитларини ўрганилиб уларни парвариши учун туман тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томонидан 25 нафар якка ёлгизларга  доимий равишда бириктирилган ходимлар томонидан ижтимоий ёрдам озик овкат дори дармонлар билан таъминланиб келинмокда.

Тумандаги 21 549 нафар 0-5 ёшгача бўлган болаларнинг
20 621 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 5 767 нафарида турли касалликлар аниқланган бўлиб, касал деб топилган болаларнинг
5 440 нафари соғломлаштирилди.

Туманда 2021 йил 11 ой ҳолатига “Д” назоратида турган 255 нафар ногирон болаларнинг 113 нафари соғломлаштирилди.

Туманда 4857 нафар хисобга олинган хомиладор аёлларнинг
4148 нафари (97.2%) эрта муддатда ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг барчаси тор доирадаги мутахассисларнинг тиббий кўрувидан ўтказилган.

Туман бўйича 38 нафар ногиронлиги бўлган аёлларги
8 турдаги дори-дармон воситалари билан таъминланди. 6 нафар ҳотин қизларга вилоят даволаш профилактика муассасаларига бепул ордер билан даволаниш учун йўлланмалар берилди.

2021 йилда туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Андархон Оилавий шифокорлик пункти 250 млн сўм маблағ хисобига мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, 12 та тез тиббий ёрдам шохобчалари 100 млн сўм маблағ ҳисобига жорий таъмирдан чиқарилди.

Марказий шифохона бинолари жорий таъмирланиб, 12 дона кондиционер олиб берилди.

Туманда 2021-йил давомида 6 та Хусусий клиникалар ишга туширилиб, жами 21 та ташкил эмоқда. Улардаги ўрин жойлар сони
575 тага етказилди.

Мактабгача таълим соҳаси бўйича: Туманда жами 19 112 нафар
3-7 ёшли
болалардан 15 343 нафари 66 та давлат, 4 та Давлат хусусий шерикчилик ва 221 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниб, қамров 80,3% ни ташкил этди. ( 2020 йилга нисбатан мактабгача таълим ташкилотлар сони 72 тага қамров кўрсаткичи 18.0 % га ошган)

Жорий йилда 4 598 нафар 6 ёшли болалардан 4 336 нафари 66 та давлат, 4 та Давлат хусусий шерикчилик ва 221 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниб, қамров 94,3 % ни ташкил этди.

2021 йилда маҳалий бюджет маблағлари ҳисобидан 66 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари 564 млн. сўмлик мебел жиҳозлари ва
320 млн.сўмлик юмшоқ жиҳоздар билан таъминланди. 22 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 1,8 млрд.сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Ўттизомбор МФЙ, Ўттизомбор  қишлоғидаги 57-сонли мактабгача таълим ташкилотига вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 694 млн сўм маблағ ажратилиб, мукаммал таъмирланди.              

Қамров юқори бўлмаган ҳудудларда болаларни мактабгача ташкилотларига қамраб олишни ташкил этиш мақсадида 1, 19, 26, 39 ва 40 - давлат  мактабгача таълим ташкилотларининг мавжуд бўш ер майдонларида 450 ўринли
2,4 млрд. сўм вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан енгил типдаги контейнер боғчаларни қуриш  ҳисобига, 1, 19, 26, 39 ва 40-ДМТТларга 350 нафар бола қамраб олинди.

Мактабгача таълим тизимида хусусий сектор улушини 25 фоизгача етказиш бўйича 2021 йил давомида янгидан 78 та оилавай нодавлат мактабагча таълим ташкилоти ташкил этилди ҳамда Оилавий нодавлат МТТлар сони 221 та етди. Қамралган болалар сони 5 405 нафарга етиб, қамровдаги улуши 28,3%ни ташкил этди.

Халқ таълими соҳасида: Жорий йилда 56-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 4 та Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларини 2 926 нафар битирувчилар тамомлаб, уларнинг 888 нафари 30,3 %и Олий таълим муассасаларига қабул қилинди. (Олий таълимга кириш кўрсаткичи 2020 йилга нисбатан 10,2 % га ошган).

2021 йил умумтаълим мактаблари битирувчилари умумий ўртача тўплаган балли 80,34 баллга тўғри келиб, 2 та мактаблар яшил тоифадаги, 36 та мактаблари сариқ тоифадаги, 19 та мактаблар оч қизил тоифадаги мактаблар қаторига киритилди. (47 – мактаб тўқ қизил тоифадаги мактаблар қаторидан чиқарилди).

2021 йида Инвестиция дастури асосида 6, 25, 39-умумтаълим мактабларига 8 млрд 467 млн сўм маблағ ажратилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, 6-умумтаълим мактабининг мавжуд 360 ўринли ўқув биносини мукаммал таъмирланди ва қўшимча 240 ўринли ўқув биноси, 25-умумтаълим мактабига
12х24 ўлчамдаги спотр зал биноси қуриб фойдаланишга топширилди,
39-умумтаълим мактабининг мавжуд 410 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида 18-умумтаълим мактабига 3 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилиб, асосий ўқув биноси мукаммал таъмирланди ҳамда қўшимча 180 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Таьлим муассасаларини 2021-2022 ўқув йилларига тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги  284-Ф сонли фармойиши бўйича тумандаги 42 та таьлим муассасаларини  таьмирлашга 6 млрд 125 млн сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан:

19 та мактабларда янги хожатхона қурилди. 25 та мактабларнинг хожатхоналари мукаммал таъмирланди.

Барча мактабларда қўл ювиш жойлари ташкил этилди.

Тумандаги 54-ИДУМга 322 млн маблағ сарфланиб замонавий мактаб кўринишига келтирилди.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 314 млн сўм маблағ ажратилиб, 8, 22, 38, 46-умумий ўрта таьлим мактабларида замонавий типдаги хожатхоналар қурилди. Шуниндек, 38-мактабга қўшимча бино қурилиди, фасад қисми таъмирланди,  ҳовли қисми тўлиқ асфалт қопламаси билан қопланди. Ушбу қурилиш таъмирлаш ишларига туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 650 млн.сўм ажратиб берилди.

2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик даврида махаллий бюджеддан 194 млн маблағ ажратилиб,  3-ИДУМ, 6, 10, 11, 14, 16, 17, 29,
43- мактабларда жами 26 та қозонлар алмаштирилди.

2021-2022 йил куз-қиш мавсуми режалаштирилган  2551.8 тонна кўмир (БР) ёқилғиси умумтаълим мактабларига етказиб берилди.

Умумтаълим мактабларига 171 млн сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилди.

33-ахборот технологияларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига 59 миллион сўмлик 14 та компютер жамланмаси олиб берилди. Шунингдек, 57 та умумтаълим мактаблари юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги
ПҚ-4708-сонли “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 3-ИДУМга 3-сонли физика ва математика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби мақоми ҳамда
54-умумий ўрта таълим мактабига Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби мақоми берилди.

Тумандаги 10, 15, 33-мактаб филиаллари негизида 53, 57, 58- умумий ўрта таълим мактаблари мустақил мактаб сифатида фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли ва ёшларни ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ҳамда оммавий спортга кенг жалб қилиш борасида бир нечта Фармон ва қарорлари имзоланди.

Ушбу Фармон ва қарорларни ижросини таъминлаш ва аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда туман аҳолисида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан: 2021 йилда спортнинг футбол, мини футбол, валлейбол, қўл жанги, кураш, сузиш, бокс ва шахмат-шашка турлари бўйича “Ҳоким кубоги”, сектор раҳбарлари кубок мусобақалар ўтказилиди. Туман марказий ўйингоҳида туман ҳокимлиги ташаббуси билан халқаро “Профессионал бокс кечаси” ўтказилди.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни оммавий тарзда “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони ўтказиб келинмоқда.

Тумандаги 62 та маҳаллаларда «Street workout» майдончалари ташкил этилди.

Ҳозирги кунда аҳолининг 52 860 нафари(хотин-қизлар 19 521 нафар) 23 % қисми спорт билан шуғулланишлари учун қамраб олинди.

Таълим муассасалари ва БЎСМда жами 1 355 та спорт тўгараклар фаолият юритиб, ушбу тўгаракларга жами 18386 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинди.

Спорт мактабида 2021 йил давомида 35 нафар спортчи ўқувчилар Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларида фахирли ўринларни эгаллади. Жумладан: 1 ўринни олганлар 8 та, 2 ўринни эгаллаганлар 13 та, 3 ўринни эгаллаган 14 тани ташкил этди.

2021 йилда Токио Паралимпидасида тумандан Байдарка каное (эшкак эшиш) спорт тури бўйича Азиз Абдулхабибов 8 ўринни эгаллади.

Жорий йилда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирланди. Яккатут, Рапқон ва Марказий  ўйингоҳлар таъмирдан чиқарилди.

Тумандаги “Бешариқ” жамоаси туман ҳокимлиги ҳомийлиги остида мунтазам равишда футбол бўйича 2-лига мусобақасида иштирок этиб келмоқда. Ушбу жамоани қўллаб-қувватлаш бўйича 2021 йил мавсуми учун 50 млн сўм маблағ ўтказиб берилди.

Туманда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича штаб тузилган бўлиб, ҳафтанинг ҳар шанба куни штаб йиғилиши ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 11 ойида 4 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва "Меҳр 3" дастури доирасида ватанга қайтарилган оила муаммолари бўйича буюртманома асосида ёрдам кўрсатилиб, 2 нафарини уйи 90 млн сўм миқдоридаги махсус жамғарма маблағи асосида таъмирлаб берилди. 1 нафарига 10 млн сўмлик тиббиёт асбоб ускуналари, 1 нафарига 20 млн сўмлик тикувчилик машиналари, 1 нафарига
175 млн сўмлик 4 хонали уй олиб берилди ҳамда 1 нафарини ўқиш контракт шартномасига 10 млн сўм маблағ тўлаб берилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги рақамлар тахлил қилинганда пахта хом ашёси тайёрлаш 26 минг тоннага, ғаллачиликда ялпи хосил 57 минг тоннага, пилла хом ашёси 191 тоннага, 25,5 минг тонна мева, 19,8 минг тонна картошка ва 46,8 минг тоннадан ортиқ  сабзавот маҳсулотлари ҳамда 4,1 минг полиз маҳсулотлари йиғиб-териб олинди.

Туманда фаолият юритаётгани 4 та ғаллачилик кластери томонидан жорий йил ҳосилидан 9045 гектар майдонларда  ўртача 62,7 центенердан жами ялпи хосил  56 770 тонна, шундан давлат эҳтиёжи учун 26 718 тонна ёки режага нисбатан 110 %, фьючерс шартномалари асосида кластер корхоналари эҳтиёжи учун 9 329 тонна ёки режага нисбатан 101,4 %, фермер хўжаликлари ихтиёрида 20 723 тонна бошоқли дон етиштирилди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарорида давлат ресурсларига сотилган товар доннинг ҳар 1 тоннаси учун республика бюджет маблағларидан 350,0 минг сўмдан субсиядия тўланиши натижасида ғаллачилик фермер хўжаликларимиз 7,3 млрд.сўм маблағга эга бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари халқ билан мулоқот ҳамда олимлар, мутахассислар билан учрашган чоғларида ҳар доим таъкидлайдики, қишлоқ хўжалигида чуқур қайта ишлашни ва саноатни ривожлантирмасдан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.   “Пахта - тўқимачилик кластери” – улкан лойиҳа иқтисодий тараққиётнинг шартларидан бири. Жорий йилда туманимизда “Lux yan tex” пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди. “Lux yan tex” пахта тўқимачилик кластери томонидан жами 7 995 гектар ғўза майдонларида парваришланиб, 26 182 тонна пахта хом ашёси тайёрланди. Ўтган йилга нисбатан, ҳар бир гектар ер майдонидан ҳосилдорлик 3-4 центнерга ўсди.

Мавжуд ресурслар чекланган шароитда ҳосилдорликни оширишнинг энг муҳим омили – ресурс тежамкор усуларни амалиётга кенг жорий этиш ҳисобланади. Шу мақсадда, жорий йилда пахтачилик йўналишидаги 49 та фермер хўжалигида 781 га ғўза майдонларига сув тежовчи технологиялар жорий қилинди. Натижа ёмон эмас. Инновацион технологиялар амалиётга татбиқ этилганидан сўнг бир вақтлар 25-30 центнердан пахта хом ашёси етиштирилган ҳудудлардан, биргина жорий йилнинг ўзида 35-40 центнер пахта хом ашёси йиғиштириб олинди. Ҳар гектар ердан одатий усулда суғоришга нисбатан 40-45 фоиз сувни тежашга эришилди. Сув тежамкор ускуналарнинг яна бир авзаллиги шундаки, ғўзага агротехника қоидаларига асосан ишлов бериш, культивация қилиш кескин камаяди. Минерал ва маҳаллий ўғитлар айнан ўсимлик илдизига юборилиши, ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилади. Келгуси йилда кластер корхонаси томонидан 800 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши режалаштирилган. Бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

(103 та чорвачилик, шундан 21 та қорамолчилик, 2 та қўйчилик, 1 та йилқичилик, 9 та паррандачилик, 68 та балиқчилик, 1 та асаларичилик ихтисослашган  фермер хўжаликлари мавжуд.)

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги бўйича белгиланган 8 та чорвачилик йўналишида лойиҳалар тўлиқ бажарилди. Жумладан, “Саҳоватли замин чорвадори” фермер хўжалиги томонидан Австрия давлатидан 31 бош, “Ҳаёт” мчж томонидан Украина давлатидан 40 бош, “Аъло 5” фермер хўжалиги  томонидан Германия давлатидан 66 бош наслли қорамол олиб келиниб парвариш қилинмоқда. Паррандачилик йўналишида “Иномжон Абдумаликов” фермер хўжалиги томонидан  8 минг бош жўжа,  “Наби агро инвест” фермер хўжалиги томонидан 5 минг бош жўжаларни шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Ўтган 2020 йилнинг 11 декабр куни мана шу минбардан Сизларга
“2020 йилда  ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йилда режалаштирилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича МУРОЖААТИ”ни эълон қилган эдим. Мазкур мурожаатда 2021 йилда амалга оширилиги белгиланган вазифаларни санаб ўтган эдим. Мазкур вазифалардан асосийларини санаб ўтаман.

Биринчи, 5 та, яъни “Хуршид Мирзақулов” фермер хўжалигининг ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш, “Beshariq Lider tex” МЧЖ нинг трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш, “Ишонч тиббиёт диагности ва даволаш маркази” МЧЖ нинг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, фуқаро Мусурмонқулов Одилжоннинг иссиқхона ташкил этиш, фуқаро Жуманов Рамзжоннинг иссиқхона ташкил этиш  лойихалари йил якунигача ишга туширилиши таъминланади, бунинг натижасида 180 та янги иш ўринлари ташкил этилади –деб айтилган эди. Амалда мазкур лойиҳалар тўлиқ амалга оширилди ҳамда 200 та янги ўрни ташкил этилди.

 “Хуршид Мирзақулов” фермер хўжалиги томонидан Навбахор МФЙ ҳудудида қиймати 17,5 млрд.сўм бўлган ун ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилди.

“Beshariq Lider tex” МЧЖ томонидан Файзиобод МФЙ ҳудудида қиймати 3,6 млрд.сўм бўлган тайёр тиркотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикаси ташкил этиш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 100 та янги иш ўринлари яратилди.

  “Ихлос Мед сервис”(Ишонч тиббиёт диагности ва даволаш маркази) МЧЖ томонидан Бўстон МФЙ ҳудудида қиймати 5,0 млрд.сўм бўлган ахолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 40 та янги иш ўринлари яратилди.

“Алижон ота трединг”(Турсуматов Одилжон) дехқон хўжалиги томонидан Адолат МФЙ ҳудудида 0.3 га ер майдонида қиймати
520 млн.сўм бўлган иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириши натижасида 5 та янги   иш ўринлари яратилган.

Жуманов Рамзжон томонидан Адолат МФЙ ҳудудида 0.2 га ер майдонида қиймати 350 млн.сўм бўлган иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириши натижасида 5 та янги   иш ўринлари яратилган. (маъсул. Э.Йулдашев)

 Иккинчи, “Давронжон омад сути” оилавий корхонасининг
4 млрд.сўмлик “Қуруқ сут ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси киритилган. Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига 8 минг тонна сут қайта ишлаш хисобига йиллик 30 млрд.сўм қийматидаги импорт ўрнини босувчи қуруқ сут махсулоти ишлаб чиқарилади. –деб айтилган эди. Амалда лойиҳа амалга оширилмади. Корхона раҳбари томонидан Бешариқ туманини географик жойлашуви (чекка худудда жойлашганлиги), ишлаб чиқарилган махсулотнинг реализация қилиш борасидаги муаммолар (Андархон божхона постига чеклов) ҳамда корхонанинг молиявий ҳолати сабабли лойиҳа амалга оширилмай қолди.
(маъсул. Т.Саматов)

 Учинчи, туман марказий кўчаларини ободонлаштириш мақсадида
3,4 км йўл қисмларига 7,5 млрд.сўм юқори бюджетлардан маблағлар ажратилиши режалаштирилмоқда. Шу маблағлар доирасида шаҳар марказидаги тирбандликлар ва йўл-транспорт харакати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Чўлпон кўчасидаги собиқ қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасини очиб, автотранспорт қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда – деб айтилган эди. Амалда Янги ҳаёт МФЙ Бешариқ кўчасида 1,5 км. ва Бой МФЙ Чўлпон кўчасида 0,6 км. йўллар дастурга киритилди. Бугунги кунда 2,1 йўлларни асфалтьлаш ишлари тўлиқ якунланди, пиёдалар йўлаклари ҳамда ободонлаштирш ишлари амалга оширилмоқда. Чўлпон кўчасидаги кўчасидаги собиқ темир йўл кесишмасини очиш бўйича Тошкент темир лойиҳа институтида лойиҳа ишлари ишлаб чиқилди, Қўқон йўл таъмир МЧЖ автотранспорт қатновини йўлга қўйиш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг якунига қадар Чўлпон кўчасида автотранспорт қатнови йўлга қўйилади. (маъсул. А.Абдурахмонов)

Тўртинчидан, 22 та мактаблар, 34 та мактабгача таълим муассасаслари, 3 та қишлоқ оилавий поликлиникаларига маҳалла фуқаролар йиғинлари идораларига 25 км узунликдаги оптик толали алоқа кабеллари (ОТАК) тортиш ва интернет тармоғига улаш режалаштирилди- деб айтилган эди. Амалда жорий йилда 57 та мактабга, 60 та МТМга, 62 та МФЙга, 8 та ҚОПга, 4 та секторга ва 3 та санаторияларга ҳамда Мустақиллик майдонига WiFi зона ташкил этилди. 102 км оптик толали алоқа кабеллари (ОТАК) тортилди, 1450 та ташкилот ва аҳоли юқори тезликдаги интернет тармоғига уланди. (маъсул. А.Абдурахмонов)

Бешинчидан, Эркин савдо зонаси очиш мақсадида “Қўқон иқтисодий зонаси дирекцияси”га Чинобод МФЙ Андархон қишлоғида жойлашган туман захирасидаги 4,4 га майдон ажратиб берилди. Ҳозирда Президент фармони лойиҳаси имзога киритилган – деб айтилган эди. Амалда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстарциясига қарор лойиҳаси киритилган бўлиб, қарор имзодан чиқиши кутилаяпти.
(маъсул. Э.Йулдашев)

Олтинчидан, туманда фаолият юритаётган “Бешариқ Деҳқон бозори” МЧЖ, “Турон саноат савдо комплекси” АЖ бошқарув тизимини такомиллаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга бериш бўйича таклифларни тайёрлаш бўйича туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлигида ишчи гурух тузилиб, бозор ва савдо комплекслари фаолиятини алоҳида ўрганиб чиқиш, замонавий типдаги бозорлар ташкил этиш юзасидан келиб тушган таклифлар ўрганиб чиқилиб, инвесторларга сотиш бўйича таклиф тайёрланмоқда.- деб айтилган эди. Амалда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 27 октябр кунги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги  ПФ-6096-сонли Фармонига асосан, тумандаги Давлат активларини бошқарув тизимини такомиллаштириш ва босқичма-босқич 2021-2026 йилларда уларни хусусий секторга бериш бўйича, 2 та яъни, “Бешариқ Деҳқон бозори” МЧЖ ҳамда “Турон саноат савдо комплекси” АЖ таклифлар тайёрланган.

Туманда фаолият юритаётган “Бешариқ Деҳқон бозори” МЧЖ  ҳудудида янги бино ва унга тутуш ҳудудда замонавий савдо павилионлари барпо этилиб, белгиланган тартибда “Фарғона неъматлари” МЧЖга
7,5 млрд.сўмга ҳусусийлаштирилди. “Турон саноат савдо комплекси” АЖ бошқарув тизимини такомиллаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга бериш бўйича, замонавий типдаги бозорлар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. (маъсул. Т.Саматов)

Еттинчидан, туманда 2021 йил учун 183 та инвестиция лойиҳалар шакллантирилиб, ушуб лойиҳаларнинг умумий қиймати 643,4 млрд.сўмни ташкил этмоқда. Ҳали лойиҳаларни шакллантириш жараёни, тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни аниқлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Лойиҳаларни танлашда иш ўринлари яратилишига муҳим жиҳатлардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилди ва яратиладиган иш ўринлари 3242 тани ташкил этмоқда. – деб айтилган эди. Амалда жорий йил давомида 134,5 млрд.сўм маблағ ўзлаштириши натижасида 98 та лойиҳалар ишга тушди, 1959 та янги иш ўринлари ташкил этилди. 37 та лойиҳа “Қўқон иқтисодий зонаси дирекцияси”га қарашли Андархон МФЙда эркин савдо зонасида жойлашганлиги сабабли, қарор лойиҳаси тасдиқлангани йўқ. 17 та лойиҳа Олтинкўл МФЙ иссиқхона ташкил этиш бўйича бўлиб, танланган ер майдони қишлоқ хўжалиги экин майдонида жойлашганлиги сабабли лойиҳа амалга ошмади. 7 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан амала оширилмаганлиги сабабли лойиҳа истиқболсиз деб топилган. 7 та лойиҳа кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўлиб, қурилиш ишлари тўлиқ охирига етказилмаган. (маъсул. Э.Йулдашев)

Саккизинчидан, Кредит олиш истаги бор 1623 нафар аёлларга жами 29 млрд. 433,0 млн.сўм миқдорида имтиёзли банк кредитларини ажратишни босқичма-босқич ташкил этиш амалга оширилади.-деб айтилган эди. Амалда 2021 йилда тумандаги тижорат банклари томонидан 1568 нафар хотин-қизларга  28 млрд. 896 млн.сўм миқдорида имтиёзли банк кредитлари ажратилди. Жумладан, “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари хисобидан “Аёллар дафтари” да турувчи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 201 нафар хотин-қизларга турли йўналишларда 2 млрд. 165 млн. сўм миқдорида, бошқа мақсадли дастурлар бўйича 1367 нафарига  26 млрд. 731 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. (маъсул. Г.Юлдашева)

Тўққинчидан,  Хусусий сектор қурувчилари хисобидан 10 та
5 қаватли 400 хонадондан иборат уй-жойларни 20,0 млрд. сўм пул маблағлари ҳисобидан қурилади. – деб айтилган эди. Амалда жорий йилда 5 та қурилиш ташкилотлари томонидан 9 та 5 қаватли 260 дона уй-жойлар қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан,  “Бешариқ Анис” МЧЖ томонидан Файзиобод МФЙда 3 дона 5 қаватли  120 хонадонли, “Шохрух боғбон” фермер хўжалиги томонидан Янги ҳаёт МФЙда 2 дона
5 қаватли 60 хонадонли, “Газ иссиқлиқ” хусусий корхонаси томонидан Файзиобод МФЙда 2 дона 5 қаватли 40 хонадонли, “Фарғона файзили қурилиш” хусусий корхонаси томонидан Дала Х.Олимжон МФЙда 1 дона
5 қаватли 20 хонадонли, “Бешариқ ёрқин йўли” хусусий корхонаси томонидан 1 дона 5 қаватли 20 хонадонли  кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланган. Жорий йилнинг якунига қадар, “Бешариқ Анис” МЧЖ томонидан Файзиобод МФЙда 3 дона 5 қаватли  120 хонадонли уй-жойлар қурилиши якунланиб, фойдаланишга топшириш ишлари амалга оширилмоқда.   (маъсул. А.Абдурахмонов)

 

Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

 

Рухсатингиз билан, ҳудудларни ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб, 2022 йил ҳамда келгуси беш йилда олдимизда турган асосий вазифаларга тўхталиб ўтсам.

Барча йўналишлар бўйича “Бешариқ туманини 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда ушбу дастурни
2022 йилда ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ҳурматли Президентимизни лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқлари ҳамда сайловолди учрашувларида белгилаб берилган устивор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.

Ҳурматли депутатлар!

Келгуси 2022 йил давомида амалга ошириш лозим бўлган асосий вазифаларга тўҳталиб ўтсам.

  Биринчидан, 2022 йилда туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан саноат ишлаб чиқариш хажмлари 841,3 млрд.сўмга (103 %), хизматлар 524,8 млрд.сўмга (123,3 %), Қишлоқ хўжалиги 2002,3 млрд.сўмга (103,8%), қурилиш-пудрат ишлари
171,5 млрд.сўмга (109,1 %) етказишимиз керак.

  Иккинчидан, “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш асосий вазифамиз ҳисобланади. Бунда, “Ягона реестр”га дастурида шаклланган оилалар билан манзилли ишлаш орқали 584 та оилаларни камбағалликдан чиқариш ва турмуш даражасини яхшилашимиз лозим. Жумладан,

     - 88 та оилаларни тадбиркорликка жалб этиш;  

     - 198 та оилалардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларини ўзини-ўзи банд қилиш;

     - 33 та оилалардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларини ҳунармандчилкка жалб этиш;

     - 29 та оилалардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларини янги инвестиция лойиҳаларига ишга жойлаштириш;

     - 111 та оилалардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларини қурилиш ишларига жалб этиш;

    - 125 та оилаларга ер бериш, томорқаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали уларнинг даромадларини оширамиз.

Учинчидан, келгуси йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва  янги иш ўринлари яратиш дастури доирасида 6,3 минг нафар янги иш ўринларини ташкил этилади. Бунда,

- пахта ва ғалладан қисқартилган ер майдонларини ижарага бериш орқали 2400 нафар (шундан, “Темир дафтар”да 276 нафар, “Аёллар дафтари” 326 нафар, “Ёшлар дафтари” 212 нафар. Жами 355 гектар ер майдони ажратилади. Ҳар бир фуқарога ўртача 15 сотих ер берилади.);

- аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали
100 нафар;

- тадбиркорликни ривожлантириш орқали 1000 нафар;

- инвестиция дастурлари доирасида 1500 нафар;

- иссиқхоналар ташкил қилиш орқали 100 нафар;

- ер майдонларини ўзлаштирилиб,  мева-сабзавотчилик ва чорвачилик учун танлов асосида ажратиш ҳисобига 100 нафар;

- жамоат ишларига жалб этиш 700 нафар;

- оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига 500 нафар иш ўринлари ташкил этилади.

Тўртинчидан, туманда кооперация усулида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш. Жумладан, 

1)        "Водий наслли парранда" фермер хўжалиги айни пайтда товуқ парваришлаш ва тухум маҳсулотини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Мазкур корхона кооперация усулида иш ташкил этиб, биринчи босқичда, Кулолобод МФЙ ҳудудидаги 150 та хонадонларнинг ҳар бирига 100 бош тухум туғадиган товуқ тарқатади ҳамда дон ва озуқаси етказиб беради.

Ҳар куни тухум корхона томонидан, товуқ ва уни боқиш учун сарфланган маблағлар (харажатлар) чегирилиб, хонадонлардан сотиб олинади.

2)        Ташаббускор "Давронжон омад сути" оилавий корхонаси йирик шохли чорвачилик йўналишида кооператив ташкил этади. Кооперативга 450 та хонадон жалб этилиб, ҳар бирига 1 тадан соғин сигир берилади. Сигирни боқиш учун хонадонларга ем ва хашак етказиб берилади. Ҳар куни сут, корхона томонидан, ем ва хашак харажатлари чегирилиб, хонадонлардан сут сотиб олинади. Сутни  қайта ишланиб, сугушонний ва варённий малоко, смета, қатиқ, творог, бринза, қаймоқ ва бошқа сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ҳамда  сотувга чиқарилади.

3)        Ташаббускор "SPEED -IMPEX" МЧЖ раҳбари Ахмадов Аббосбек Шухратжон ўғли томонидан Тошариқ МФЙ да 250 нафар, Чорбоғтўронғи МФЙ да 150 нафар жами 400 нафар  хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида супургини қайта ишлаш кооперациясини ташкил этилади. Аҳмадов Аббос томонидан эртанги хамда ғалладан бўшаган майдонларга  супурги экиш учун супурги уруғи, минерал ўғит етказиб бериш, агротехник хизматларни ўз вақтида кўрсатиш ҳамда етиштирилган супурги маҳсулотини бозор баҳосида сотиб олиб, экспортга йўналтиради.

Бешинчидан, туманда 2022 йилда қиймати 478,9 млрд сўм, шундан  хорижий кредит линияларидан 645 минг АҚШ доллари, 3 млн АҚШ. Доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бўлган 56 та лойиҳалар шакллантирилди. Ушбу лойиҳалар ишга туширилиш натижада 1500 нафар иш ўринлари яратилади.

Саноат соҳасида қиймати 345 млрд сўм бўлган 21 та лойиҳа
(ўз маблағлари хисобидан 306,4млрд.сўм, банк кредитлари хисобидан 
250 млн.сўм, хорижий банк кредити линясидан 520 минг АҚШ доллар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 3 млн АҚШ доллари). Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижада 1163 нафар иш ўринлари;

Мисол учун: "Люкс янтекс" МЧЖ томонидан “Пахтани кайта ишлаш заводини  модернизатция қилиш ва Ип йигрув фабрикаси” ташкил этиш учун қиймати 249 млрд. 950 млн сўм бўлган лойиҳа амалга ошириш натижасида 450 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. “Дружба ун комбинати” хорижий корхонаси томонидан 3,0 млн.АҚШ доллари тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция ҳисобига қуввати минг тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисосолашган корхона ишга тушиши натижасида 200 та янги иш ўрни ташкил этилади.

Қишлоқ ҳўжалиги соҳаси бўйича қиймати 55,66 млрд.сўм бўлган
19 та лойиҳа (ўз хисобидан 40,9 млрд.сўм, банк кредитлари хисобидан 13,3 млрд.сўм, хорижий банк кредит линясидан 125 минг АҚШ доллар). Ушбу лойиҳалар ишга туширилиш натижада 146 нафар иш ўринлари яратилади.

Мисол учун: Сирдарё баликчилик фермер хўжалини томонидан “Суний кул хафзасида баликчиликни кенгайтириш” ташкил этиш учун қиймати 10 млрд. сўм бўлган лойиҳа амалга ошириш натижасида 10 та янги иш ўринлари;

Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича қиймати 78,3 млрд сўм бўлган 16 та лойиҳа (ўз маблағлари хисобидан 73,7 млрд.сўм, банк кредитлари хисобидан 4,6 млрд.сўм). Ушбу лойиҳалар ишга туширилиш натижада
 207 нафар иш ўринлари;

Мисол учун: "Покиза" хусусий фирмаси томонидан “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш” ташкил этиш учун қиймати
7 млрд. сўм бўлган лойиҳа амалга ошириш натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.  

Туманда 4 та сектор ҳудудида ташкил этилган кичик саноат зоналарида  2022 йилда  қиймати 30,9 млрд сўмлик 14 та лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 226 та янги иш ўринлари яратилади.

1-сектор ҳудудидаги Воруҳ Дашт кичик саноат зонаси ҳудудида 4 та қиймати         6.3 млрд.сўмлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида 61 та янги иш ўринлари яратиш. “Барокатли Асроржон савдо”хусусий корхонаси томонидан самарез мих, алебастер, шифер ҳамда ламинат илшаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш хисобига.

2-сектор ҳудудидаги Бахмал кичик саноат зонаси ҳудудида 3 та қиймати 6.0 млрд.сўмлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида 55 та янги иш ўринлари яратиш. “Сифат қурилиш бизнес” МЧЖ томонидан дробилка(шебан) ишлаб чиқариш, “Бест бетон бешариқ” МЧЖ томонидан бетон плита ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга ошириш хисобига. 

3-сектор ҳудудидаги Бахмал кичик саноат зонаси ҳудудида 3 та қиймати 7.3 млрд.сўмлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида 75 та янги иш ўринлари яратиш. “Қайнаркон” МЧЖ томонидан гипс ва алебастр ишлаб чиқариш, “Бешариқ Бахмал Баракаси” МЧЖ томонидан гипс ва албастер ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш хисобига.

4-сектор ҳудудидаги Новкат кичик саноат зонаси ҳудудида 2 та қиймати 3,6 млрд.сўмлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида 34 та янги иш ўрнлари яратиш. “Хуршид Мирзақулов” томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, “Саховатли замин чорвадори” фермер хўжалиги томонидан сутни қайта ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш хисобига.

Бундан ташқари “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да ташаббускор ёш тадбиркорлар томонидан қиймати 11,5 млрд. сўмлик 4 та лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирлган.

Олтинчидан, 2022 йилда саноат ва қишлоқ хужалиги маҳсулотлари экспорти 17,0 млн долларга етказилади.

Еттинчидан,  келгуси йилилда 30,3 км. ичимлик сув тармоғи тортиш ва 6 та сув иншооти қуриш. Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги Қияли МФЙда 16,3 км. ичимлик сув тармоғи тортиш ва 3 та сув иншооти қуриш; 4-сектор ҳудудидаги Навкат МФЙда 14,0 км. ичимлик сув тармоғи тортиш ва 3 та сув иншооти қуриш.

Шунингдек, 2022 йилда 22 та МФЙ ҳудудида 63 км тармоқ тортиш ҳамда 17 та трансформатор пунктларини янги қурилади. амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари натижасида 13,7 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари ва 315 дан тадбиркорлик субъектларини электр таъминоти яхшиланишига эришилади. "Обод қишлоқ" ва "Обод махалла" дастури доирасида 5,6 млрд. сўм ажратилиши ҳисобига 14,7 км. ички хўжалик йўллари йўлларни қуриш ва таъмирлаш. Бунда, 1-сектор ҳудудидаги “Қияли” МФЙда 7,4 км.  ички йўл; 4-сектор ҳудудидаги “Новкат” МФЙда 7,3 км. ички хўжалик йўллари йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 7 та газ тақсимлаш қурилмалари ҳамда 3,5 км табиий газ тармоқлари мукаммал таъмирланади. 

Шунингдек, туман марказий кўчаларини ободонлаштириш мақсадида
3,0 км йўл қисмларига 7,5 млрд.сўм юқори бюджетлардан маблағлар ажратилиши режалаштирилмоқда. 4К-899 (Бешариқ -Бешкапа Ариқбоши - Қияли) 1- 3 км қисмида, яъни 3,0 йўлларни асфалтьлаш, пиёдалар йўлаклари ҳамда ободонлаштирш ишлари амалга оширилади.

Саккизинчидан, аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида келгуси 5 йилда 30 та кўп қаватли уйлар қурилиб, 996 та янги хонадонлар барпо қилинади. Жумладан, аҳолига муносиб уй-жой ва яшаш шароитларини яратиш, қулай инфратузилма билан таъминлаш келгуси 2022 йилда Адиробод массивида 2 та кўп қаватли 40 та хонадонли, Нурли Хаёт массивида 2 та кўп қаватли 40 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, туманда “Янги Ўзбекистон” массиви учун тасдиқланган бош режага асосан ер майдони танланиб 40 та кўп қаватли уйлар барпо этиш лойиҳа олди ишлари бошланди.

Тўққинчидан, Туманда 2022 йилда жами 19 915 нафар 3-7 ёшдаги болаларнинг 16 530 нафарини мактабгача таълимга қамраб олиш ва қамров кўрсаткичи 83 % га етказилади. Бунда:

Республика бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидаги ишлар амалга оширилади. Жумладан:

  • Инвестиция дастури доирасида 4 ва 27- ДМТТни реконструкция  қилинади;
  • “Обод қишлоқ” дастури бўйича 22, 28 ва  60-ДМТТларни капитал таъмирланади;
  • 24 та 6 ёшли болаларни мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади.

Бундан ташқари маҳаллий ҳокимлик даражасида қуйидаги ишлар амалга оширилади. Жумладан:

10 та оилавий нодавлат МТТни ташкил этилади;

1 та Хусусий МТТ ташкил этилади;

25 ўринли 15 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари
50 ўринлига айлантирилади;

35-Давлат мактабгача таълим ташкилоти қўшимча биноси таъмирланиб, жихозланади.

Адиробод қишлоғидаги собиқ 44-мактабгача таълим ташкилоти биносида янги Давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилади.

Ўнинчидан, Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳолатини яхшилаш мақсадида 2022 йил инвестиция дастури доирасида
15 млрд. сўм молиялаштирилиши ҳисобига 5 та қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширилади. (4 та реконструкция, 1 та мукаммал таъмирдлаш) .

Жумладан, 1-сектор худудидаги Қияли МФЙда 15-умумий ўрта таълим мактабини реконстукция қилиш қўшимча 420 ўринли бино қуриш;

3-сектор худудидаги Шодликобод МФЙда 49-умумий ўрта таълим мактабини реконстукция қилиш қўшимча 330 ўринли бино ва 12х24 спорт зал қуриш.

4-сектор худудидаги Юқори Зарқайнар МФЙда 3-умумий ўрта таълим мактабини реконстукция қилиш қўшимча 420 ўринли бино қуриш, Чимбой МФЙ худудидаги 9-сонли  умумий ўрта таълим мактабида 220 ўринли бино ва 12х24 спорт зал қуриш қурилиш ишларини олиб борилади. Навкат МФЙдаги 28-умумий ўрта таълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

13 та  мактаблар замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланади.

Бундан ташқари маҳаллий ҳокимлик даражасида қуйидаги ишлар амалга оширилади. Жумладан:

8 та мактаб лар жорий таъмирланади;

6 та мактаби атрофини девор билан ўраш ишлари олиб  борилади;

4 та  мактабга янги замонавий хожатхона қурилади;

9 та  мактабни иситиш тизими янгиланади;

15 та  мактабларнинг 28 та иситиш қозонлари янгиланади.

Ўн биринчидан, 2022 йилда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва яхшилаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади. Жумладан:

Марказий шифохонада сув тозалаш иншоати ва қўшимча оилавий поликлиника, 10 ўринли хушёрхона ташкил қилинади ҳамда беморларга қулайлик яратиш мақсадида марказий шифохона ва кўп тармоқли марказий поликлиникадаги лифтлар ишга тушурилади.

Тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш мақсадида, Янги Қашқар МФЙда 1 та янги Оилавий шифокорлик пункти ташкил этилади ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.

Бирламчи тиббий хизматда дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилиш учун ажратиладиган маблағларни 3 баробарга оширилади.

Туманда хусусий клиникаларни ривожлантирилади, Бунда:

1. Яккатут ҳамда Рапқон қишлоқларидаги собиқ шифохоналар негизида   хусусий клиникалар ташкил этилади.

2. “Покиза” хусусий клиникасини кенгайтирилади.

3. “Хушнудбек Медисал диагностика”, “Шифо”, “ДентаМед” хусусий клиникаларини ишга тушурилиб, стационар ўринлар сони 400 тага етказилади.

Туманда ихтисослашган тиббий хизматларни кенгайтириш ва сифатини яхшилаш ва ривожлантириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади. Жумладан, Стоматология биносида болалар поликлиникасини ташкил этилади.

Суний буйрак бўлимини ташкил этиб, Гемодиализ ускуналарини сотиб олинади.

Марказий шифохонада туманлараро перинатал марказни ташкилланади ва замонавий тиббий жихозлар билан таъминланади.

Болалар бўлимида реанимация бўлимини ташкил этилади.

"Электрон поликлиника" автоматлаштирилган  ахборот  тизимини вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази билан узвий боғликлиги таъминланади.

Туманда тез тиббий ёрдам марказий станциясида Call-маркази ташкил этилади.

Юқори технологик даволаш усулларини жорий этиш бўйича Республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари билан туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида телемедицина йўлга қўйилади.

Ўн иккинчидан, Президентимиз томонидан шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича берилган топшириқларга асосан 2021 ноябрь - декабрь ойларида 213 минг дона ҳамда 2022 баҳор мавсумида 355 минг дона жами 568,0 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари экилиши режалаштирилган. Туманнинг барча ҳудудларида мевали, манзарали ва бутасимон кўчатларни экиш, парваришлаш масалаларини уюшқоқлик билани тизимли ташкиллаштириш ва доимий назорат ишлари олиб борилади.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида келгусида Собиртепа ММТП Шодақозиқ массивида янги ўзлаштирилган 80,0 гектар ер майдонлари “Бешариқ пилла” МЧЖ тасарруфига ўтказилиб, 2022 йил март ойига қадар тўлиқ тут плантицияси ташкил этиш орқали 200 та янги иш ўринларини ташкил этилади.

 

Дастур бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар кўра 2022-2026 йилларда белгиланган макроиқтисодий кўсаткичларни сифатли ва сўзсиз бажаришда олдимизга мақсад қилиб олганмиз. Жумладан,

Саноат махсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йил якунига бориб 1460,4 млрд.сўмга ва 2021 йилга нисбатан 1,8 баробарга;

Хизматлар ҳажмини 2026 йилга бориб 1709,5 млрд.сўмга ва
2021 йилга нисбатан 4,1 баробарга;

Қурилиш хажмини 2026 йил якунига бориб, 310,0 млрд.сўмга ва
2021 йилга нисбатан 1,9 баробарга;

Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳажмини 2026 йилга бориб
3387,8 млрд.сўмга ва 2021 йилга нисбатан 2,0 баробарга оширишга эришилади.

Ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш мақсадида, келгуси беш йилда туманда 38,0 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратилади.

Туманда 2022-2026 йилларда умумий қиймати 3 трлн. 866 млрд.сўм  бўлган 539 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилади.

Туманда электр, сув, канализация, иссиқлик таъминоти ва йўл инфратузилмаларини яхшилашга 300,0 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтириш режалаштирилган.

Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!

Бугунги кунга қадар эришган ютуқларимиз, натижаларимиз ўзимизники. Лекин, ҳали олдимизда амалга оширишимиз лозим бўлган талайгина вазифалар турибди. Ўйлаган мақсадларимизга эришишимиз учун аввало, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, “Ислоҳотлар самарали бўлиши учун одамларнинг ички дунёси ҳам ўзгариши керак”. Яъни, биз одамларимизда тадбиркорлик маданиятини, фикрини шакллантиришимиз керак. Якунланаётган 2021 йил барчамиз учун синовли йил бўлганини яхши биласиз, ана шундай шароитда туман ҳокими сифатида депутатлар ва кенг жамоатчилик олдида вазиятдан келиб чиқиб, чора-тадбирлар белгиладик ҳамда амалга оширдик. Бу борада камчиликларимиз бўлиши табъий, йил давомида кўплаб белгиланган вазифаларимиз амалга оширилмадик. Бунинг учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳар доим ўзини қарздор деб билади, кириб келаётган 2022 йилда амалга ошириладиган ишларимизни белгилаб олдик. Бунда, Сиз депутатлар ва фаолларни куч-қувватига ташаббускорлик ва шижоатингизга ишонамиз. Бу йўлда барчангизга сиҳат – саломатлик, узоқ умр, муваффақиятлар тилаб қоламан.