Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида Низом

 2022-04-27 18:13:16    1205

PDF yuklash
Chop etish


 

Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (кейинги ўринларда – вилоятл ҳокимининг биринчи ўринбосари)нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари вилоят ҳокимига бўйсунади.

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ўринбосари туман ва шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

6. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.


2-боб. Ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудларнинг комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш;

ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

ҳудуднинг белгиланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишини таъминлаш;

иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, “хуфиёна иқтисодиёт”ни камайтириш чораларини кўриш;

хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ҳудудда бўш турган
ва қурилиши тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;

аҳолининг турмуш даражасини ва сифатини ошириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш.

8. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ҳудудларнинг комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари лойиҳалари, ҳудудни комплекс ривожлантириш дастурлари ҳамда “йўл хариталари”нинг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш чораларини кўради;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти
ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантириш дастурларининг молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда маҳаллий бюджет параметрлари билан узвий боғлиқ тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш борасида тегишли вазирлик, идора ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятининг аниқ кўрсаткичлари ҳамда мақсадли индикаторларини ишлаб чиқади, натижаларини баҳолаб боради ва уларни яхшилаш чораларини кўради ҳамда раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этади;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш чораларини кўради;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, нарх конъюнктурасини ўрганади
ва таҳлил қилади
, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда улар янги бозорларда сотилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

б) ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:

ҳудудда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш
ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорлик, шу жумладан “драйвер” лойиҳаларини амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашади ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлайди;

оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан томорқа ерларидан фойдаланиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини “хонадонбай” ўрганади;

банд бўлмаган аҳолининг, айниқса ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи курсларга йўналтириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш борасида амалий кўмаклашади;

ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап лойиҳалари
ва ғояларини
янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратилишида кўмаклашиш;

мавжуд имкониятларни (бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ер майдонлари, норуда фойдали қазилмалар ва бандликнинг анъанавий соҳалари) ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали жойларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш чораларини кўради;

банкларнинг самарадорлик ва даромадлилик тамойилларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш
ва
бизнес-режаларни тайёрлаш учун банкнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш орқали мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш (“мижозбай” ишлаш) тизимини такомиллаштириш юзасидан комплекс тадбирларни амалга оширади;

жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўсиқ бўлаётган (қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этади;

маҳаллаларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳар бир секторлар ҳузурида сектор раҳбарлари бошчилигида ташкил этилган бошқарув офислари ва доимий вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

в) ҳудудларнинг белгиланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига эришишини таъминлаш соҳасида:

ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрлари асосланган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминлайди;

ишлаб чиқилган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг самарали ижросини ташкил қилади;

дебитор-кредитор қарздорликлар юзага келишининг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга оширади, қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;

г) иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чораларни белгилайди
ва ижросини таъминлаш чораларини кўради;

банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ҳамда баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

аҳолини тадбиркорликка фаол жалб қилиш мақсадида улар билан тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари ўртасида тизимли мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш чораларини кўради;

молиявий ва суғурта хизматларининг ҳажмлари, турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини комплекс таҳлил қилади;

д) солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, “хуфиёна иқтисодиёт”ни камайтириш чораларини кўриш соҳасида:

ҳудудлар бўйича республика бюджети ва маҳаллий бюджетга белгиланган солиқ тушумлари бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлайди;

“хуфиёна иқтисодиёт”ни қисқартириш, ноқонуний тадбиркорлик
билан шуғулланаётган фуқароларни ҳамда хусусий секторда норасмий бандликни легаллаштириш орқали бюджет тушумларини ошириш чораларини кўради;

ҳудуднинг табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб бюджет тушумларини кўпайтириш йўналишларини ишлаб чиқиш, бюджетга қўшимча тушум тушириш манбаларини излаб топиш чораларини кўради;

тегишли бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ижро этиш жараёнини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштириб боради;

вилоят маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳалари тегишлича халқ депутатлари Кенгашларига кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун тақдим этилишини таъминлайди;

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;

қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш тўғрисида ҳудудларнинг фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда қарорлар тайёрлайди ва қабул қилиш чораларини кўради;

е) хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ҳудудда бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида:

ҳудуддаги бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш, улардан самарали фойдаланиш, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар олиш шарти билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигини ошириш, инвесторлар, жумладан, хорижий инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш соҳасида таклифлар тайёрлайди;

ҳудуддаги давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларни бошқариш органлари масъулиятини оширишни таъминлайди;

хорижий ва халқаро институтлар ҳамда компаниялар билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ҳамда бошқариш сифатини оширишни назарда тутувчи самарали механизмларини ўрганиш ва жорий қилишга қаратилган доимий ишлар юритилишини таъминлайди;

ҳудудда жойлашган давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш ишларини мувофиқлаштиради, самарали ва ошкора хусусийлаштиришни таъминлайди;

ж) ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш соҳасида:

ҳудудда янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш ҳудудий дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши сифати ва фаровонлиги даражасини янада ошириш дастурларини шакллантиради, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш чораларини кўради;

демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш борасида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишини мувофиқлаштиради;

бандлик, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилади;

з) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
ва қўллаб-қувватлаш соҳасида:

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар,
шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади
;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолияти эркинлигининг кафолатларини таъминлаш чораларини кўради;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иш юритиши учун уларни тегишли ресурслар билан таъминлаш чораларини кўриш, уларнинг банк кредитларини олиш, энергия тармоқларига уланиш ва бошқа шу каби муаммолари ечими юзасидан чоралар белгилайди ва ижросини доимий назорат қилиб боради;

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш чораларини кўради;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек, давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳудудлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига тушган мурожаатларни ҳал этишда тезкор амалий ёрдам кўрсатади;

давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этиш чораларини кўради;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этади;

и) аҳолининг турмуш даражасини ва сифатини ошириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш соҳасида:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди, уларда қайд қилинган муаммолар ҳал этилиши юзасидан тегишли чораларни белгилайди;

нафақалар, аҳолининг реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш чораларини кўради;

замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига тўловларни ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилади;

янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали уларнинг турмуш даражасини ва сифатини ошириш чораларини кўради.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

иқтисодиёт ва тадбиркорлик йўналишларида ислоҳотларни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;

ҳудудда бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланиш, уларга инвестицияларни кенг жалб этган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш чораларини кўради;

туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши
учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якунлари бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;

тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳлар) самарали раҳбарлик қилади, комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

белгиланган тартибда ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.

3-боб. Ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасида комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, ижросини ташкил этиш;

ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини ишлаб чиқиш, ижросини доимий таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;

иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилиш;

вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодий-ижтимоий ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш;

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш борасида тегишли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолияти эркинлигининг кафолатларини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўриш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иш юритиши учун тегишли ресурслар билан таъминлаш чораларини кўриш, уларнинг
ўз фаолиятини бошлашлари учун белгиланган тартибда банк кредитларини олиш, электр энергияси тармоқларига уланиш ва бошқа шу каби муаммоларини ҳал этиш юзасидан чоралар белгилаш ва ижросини назорат қилиш.

10. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари фаолиятини ташкил этиш

11. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ, вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалари асосида ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

12. Ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг ҳисоботи вилоятлар ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтада эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан ҳокимнинг биринчи ўринбосаринин тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

13. Ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

14. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари фаолиятини таъминлаш котибият томонидан амалга оширилади.



Ҳокимнинг биринчи ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ

 

1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси.

2. Молия бош бошқармаси.

3. Ғазначилик бошқармаси.

4. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси.

5. Бандлик бош бошқармаси.

6. Давлат солиқ бошқармаси.

7. Божхона бошқармаси

8. Статистика бошқармаси.

9. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси.

10. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси.

11. Давлат молиявий назорат бошқармаси.

12. “Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” АЖ ҳудудий филиали.

13. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиали.

14. давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси;

15. ахборот технологиялари ва коммуникациялврни ривожлантириш бошқармаси;

16. “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти вилоят бўлими;

17. Вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси;

18. Ҳокимлик ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш” ҳудудий жамғармаси.

19. Кадастр агентлигининг ҳамда Агентлик ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари.

20. Давлат улушига эга бўлган барча тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари.

21. Бошқа тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари – банк тизими барқарорлигини таъминлаш, ислоҳ қилиш, хорижий кредитлар ва қарзларга хизмат кўрсатиш масалалари юзасидан.

22. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар
ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари юзасидан.


Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси; томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳудудда фаолият кўрсатувчи девони ходимлари.

2. Марказий банк вилоят бош бошқармаси.

3. Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳудудлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари.

5. Суғурта ташкилотларининг ҳудудий филиаллари.

6. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳудудий бирлашмаси.

7. Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси.



Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоятлар ҳокимларининг, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда – вилоят ҳокимининг ўринбосари)нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари вилоят ҳокимига бўйсунади.

вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари тегишли туман ва шаҳар ҳокимининг, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар вилоят ҳокимининг ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

капитал қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектларини қуриш ишларининг сифатини янги даражага кўтариш;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ҳамда жадал ривожлантириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш учун телекоммуникация тармоқлари ва ахборот тизимлари, шунингдек, почта алоқаси ва архив объектларининг самарали фаолиятини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, ташишларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш;

аҳолининг сифатли коммунал хизматлар билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, ҳудуднинг санитария ва экологик вазиятини яхшилаш;

давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш ва чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш.

8. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) капитал қурилиш индустрияси соҳасини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қуриш ишларининг сифатини янги даражага кўтариш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ амалга ошириладиган шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал қурилиш ва пудрат ишлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этади;

шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлайди, мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш чораларини кўради;

Ижтимоий ва инфратузилмани ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер жараёнларини очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказиш ҳамда молиялаштиришни ўз вақтида очиш ишларини ташкил қилади;

Ижтимоий ва инфратузилмани ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) доирасида бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил қилади;

ҳар йили қабул қилинадиган Ижтимоий ва инфратузилмани ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини шакллантириш жараёнида ҳудуддаги мавжуд ҳолатни тўғри ва тўлиқ таҳлил қилган ҳолда, ваколатли органларга асосланган таклифлар киритиб боради;

Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш жараёнида йирик инвестиция лойиҳаларини керакли инфратузилма объектлари билан таъминланганлик даражасини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда таҳлил қилиб, асосланган таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш дастурий ҳужжатларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

йирик ихтисослаштирилган қурилиш-пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш, пудрат ва лойиҳа ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштиради;

ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, ҳоким ўринбосари ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар қарорларига риоя этилишини назорат қилади;

ваколатли давлат органларини жалб қилган ҳолда, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятининг мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этади;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати юзасидан техник назорат, шунингдек, муаллифлик назоратининг амалга оширилиши ҳолатини ўрганади;

қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга оширади ҳамда натижалари бўйича объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларидаги мавжуд қолоқликларни бартараф этиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ҳамда объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан чоралар кўради;

қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганади ва таҳлил қилади, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

қурилиш тармоғини жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш, салоҳиятли хорижий инвесторларни кенг жалб этган ҳолда, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга замонавий илғор, энергиядан самарали фойдаланадиган ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шу асосда тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, шундай маҳсулотларни импорт қилишни босқичма-босқич қисқартириш ишларини ташкил этади;

б) “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ва жадал ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ҳар йилги тасдиқланадиган асосий параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар белгилайди;

в) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш учун телекоммуникация тармоқлари ва ахборот тизимлари, шунингдек, почта алоқаси ва архив объектларининг самарали фаолиятини ташкил этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги ва “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ аҳоли масканлари, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда ривожлантиришда белгиланган нормативларга мувофиқ телекоммуникация воситалари ва почта алоқаси объектларини жойлаштириш назарда тутилишини таъминлайди, телекоммуникация тармоқлари ва почта алоқаси объектларида рўй берган ҳодисалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашади;

иқтисодиёт тармоқлари ва давлат бошқаруви тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш орқали республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада оширади;

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини жорий этиш доирасида тизимни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратади;

Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат ва идоравий архивлар ҳужжатларининг сақланиши учун тегишли даражадаги шарт-шароитларни таъминлаш, уларнинг ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш чораларини кўради ва архивларни молиялаштириш миқдорини аниқлайди;

г) транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, ташишларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этади;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасининг фаолияти масалаларида давлат органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

рақобат муҳитини шакллантириш, соҳага давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этиш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни ташкил этади;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини ривожлантириш ҳудудий дастурларини махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқлар ва овулларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ва амалга оширади;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини жорий таъмирлаш, сақлаш (шу жумладан, ёритиш тизимларини ўрнатиш), ободонлаштиришни ташкил этади ҳамда ҳисобини юритади;

шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, қишлоқлар ва овулларнинг йўл-транспорт ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришни давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширади;

д) аҳолининг сифатли коммунал хизматлар билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, ҳудуднинг санитария ва экологик вазиятини яхшилаш соҳасида:

коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этади;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвестициялар
ва инновацион ғоялар, технологияларни жалб этиш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ишончли бошқарувга бериш учун шарт-шароитлар яратади;

аҳоли пунктларини ривожлантириш схемаларига ва бош режаларига мувофиқ сув таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

ҳудуддаги давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи амалий механизмлар ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;

кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилади;

иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилади, ушбу соҳа ташкилотларининг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлайди;

уй-жой коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;

чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган узоқ, ўрта ва қисқа муддатли ҳудудий экологик дастурларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради;

каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитария, экологик норма ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудудларни шакллантиради;

е) давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш ва чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этади, давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш имкониятларини баҳолаш ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш жойини, ҳажмини ва бошқа шарт-шароитларини, сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор ҳимоялаш ишларини белгилайди;

сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни шакллантиради ҳамда уларда белгиланган тадбирларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳудудни, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳаларини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;

капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ҳудудий тузилмаларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталарининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўради;

ҳокимнинг топшириқларига биноан ўзига бириктирилган йўналиш бўйича ҳудуд ва тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

ҳудудда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;

давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациясининг йиғилишлари ва тадбирларида иштирок этади;

давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

туман ва шаҳар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;

тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳлар) самарали раҳбарлик қилади, вилоят ҳокими раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши бўйича назоратни таъминлайди;

белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.

3-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳасида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастур ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;

капитал қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш, жумладан, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектларини қуриш ишларини ҳар йилги мақсадли параметрларини ишлаб чиқиш, ижросини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммолар ечими юзасидан тезкор чоралар кўриш;

капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталарнинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилиш;

вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий тузилмалари, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш;

ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, коммунал соҳа ташкилотларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;

кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, коммунал соҳа ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ишончли бошқарувга бериш ҳамда ҳудудда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш бўйича ваколати доирасида зарур чораларни кўриш;

шаҳарлар ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар ва кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш, шунингдек, пудрат ва лойиҳа ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини ташкил этиш

11. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ, вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалар асосида в вилоят ҳокимининг ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

12. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари вилоят ҳимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафта эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан вилоятлар ҳокимлари ўринбосарининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

13. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

14. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолияти тегишли котибият томонидан таъминланади.



Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат ва органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ

1. Қурилиш бош бошқармаси.

2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси.

3. “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси.

4. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.

5. Транспорт бошқармаси.

6. Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси.

7. Ҳудудий газ таъминоти корхонаси.

8. Ҳудудий ва магистрал электр тармоқлари корхоналари.

9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси.

10. “Ўзархив” агентлигининг ҳудудий бошқармаси.

11. Саноат хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бўлими.

12. Ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари.

13. Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, Кўп қаватли
уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, “Ўзнефтгазинспекция”, “Ўзэнергоинспекция” инспекциялари, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимлари.

14. Вазирлик ва идоралар таркибидаги объектларни қуриш бўйича буюртмачи ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари.

15. “Тоза ҳудуд” ДУК.

16. Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси вилоят бўлими;

17. вилоят Давлат экспертиза бошқармаси;

18. капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) маркази;

19. “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси Фарғона ҳудудий бўлими;

20. “Ўзбектелеком” компанияси вилоят филиали;

21. “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси вилоят бўлими;

22. “Давсувинспекция”нинг вилоят бўлими;

23. Қурилиш индустрияси корхоналари;

24. Қурилиш-монтаж пудрат ташкилотлари;

25. Лойиҳалаш муассасалари;

16. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар
ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш масалалари юзасидан.



Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ҳудудий филиали.

2. “Ўзбектелеком” АК ҳудудий филиали.

3. “Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳудудий филиали.

4. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть базалари.

5. Қора ва рангли металлар парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш идоралари.

6. “Ўзбеккўмир” АЖнинг кўмир таъминоти омборлари.

7. “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖларнинг ҳудудий ташкилотлари ва бошқа транспорт корхоналари.



Ҳоким ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда – вилоят ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ‒ инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиқлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва самарали ўзлаштириш;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари, номенклатураси ҳамда географиясини кенгайтириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш;

илмий ва илмий-техникавий фаолиятни амалга ошириш, илмий-техникавий ва инновацион ривожланишни таъминлаш;

эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ҳамда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш;

кичик саноат зоналарининг самарали фаолиятини ташкил этиш, уларда рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш.

8. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва самарали ўзлаштириш соҳасида инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайди;

инвестиция фаолияти йўналишида ҳудудда бошқарув тизимини, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш соҳасида ҳудудда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради, хорижий инвесторларни ҳудуднинг имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни рағбатлантиради;

инвестиция дастурларини, жумладан ҳудудий дастурларни шакллантириш, жалб этилган маблағларни ўзлаштириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ҳудуд бўйича “Инвестиция куни” тадбирларини ўтказиш ишларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва улар билан музокаралар ўтказиш, инвесторларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тизимли ишларни олиб боради;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, инвестор томонидан ўзининг инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш орқали жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, инвестиция дастурларини амалга оширишнинг сифат ва самарадорлик мезонларига асосланган баҳолаш тизимини амалда татбиқ этади;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари ва консуллари билан яқин ҳамкорликда ҳудудда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, ишлар (хизматлар) экспортини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларини жалб этиш, ҳудуднинг савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва илмий-техник имкониятларини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва янгилаш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яратилган инвестиция муҳити, шу жумладан инвестиция киритиш жараёнининг асосий тартиб-таомили масалалари, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотни салоҳиятли инвесторлар ва кредиторларга етказади;

хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида лойиҳа институтлари ҳамда республика ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни ташкил этади;

ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжи, олдиндан ҳисоб-китоб қилинган аниқ лойиҳалар ҳамда салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборот акс эттирилган ҳудуднинг интерфаол инвестиция харитасини ишлаб чиқиш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

молиялаштиришнинг турли манбалари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқлари

ва ижтимоий соҳасини юксалтириш ҳамда мувозанатли ривожлантириш суръатларининг инвестиция ресурсларига бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқлигини таъминлашга доир таклифларни ишлаб чиқади;

инвестиция дастурлари доирасида маблағлар жалб этилиши ҳамда ўзлаштирилиши бўйича белгиланган прогноз параметрларнинг бажарилиши учун тизимли ва қатъий назоратни ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини комплекс таҳлил қилиш ҳамда мониторинг давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;

ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ҳамда мунтазам янгиланишини таъминлайди;

б) ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари, номенклатураси ҳамда географиясини кенгайтириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш соҳасида:

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, корхоналарнинг,

шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

ҳудудий экспорт штабларининг фаолиятини бошқаради, ҳудудий корхоналарнинг экспорт маҳсулотлари ва экспортчилари бўйича маълумотлар базасининг юритилишини таъминлайди, маҳаллий корхоналарга экспортни ташкил этишда кўмаклашади;

ҳудудий корхоналар экспорт прогнозининг бажарилиши ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш, бунинг асосида уларнинг экспорт фаолиятини таҳлил қилиш ва корхоналар экспортини жадаллаштириш ва рағбатлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудий корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш асосида уларнинг мавжуд экспорт захираларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этади;

ҳудудий корхоналарга экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркалар, форумлар, тақдимотлар, конференциялар ва бошқа тадбирларда иштирок этишда кўмаклашади, шундай тадбирларни ҳудудда ташкил этади ва ўтказади;

экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тижорат банкларининг экспортолди кредитлари бўйича компенсация тақдим этишни ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;

в) илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга ошириш, илмий-техник ва инновацион ривожланишни таъминлаш соҳасида:

ҳудудда илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга ошириш, илмий-техник ва инновацион ривожланишни таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратади, илм-фан, инновацион фаолият ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кучайтиради;

ҳудудда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кучайтириш асосида ҳудуднинг илмий салоҳиятини ва инновацион ривожлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирларни амалга оширади;

инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари билан ҳамкорликда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда инновациялар ва илғор юқори технологияларни жорий қилиш учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилган изчил чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳудуднинг барча туманларида инновацион фаолиятни юритиш, янги инновацион технологияларга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

илм-фан соҳасини ва инновацион ривожлантиришга доир ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши юзасидан назорат ўрнатиш, шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур инвестицияларни жалб этади;

ҳудудда инновацион инфратузилмани шакллантириш, шу жумладан ихтисослаштирилган илмий-тажриба ташкилотлари, юқори технологиялар марказлари ва технологик парклар фаолиятини самарали йўлга қўйишни таъминлайди;

ёшларни илм-фан ва инновацион фаолиятга жалб қилиш, ёш олимларнинг илмий ва инновацион ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни олиб боради;

республика олимларининг илмий-амалий ва инновацион лойиҳалари ҳамда ишланмалари учун хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари портфелини шакллантиради;

д) эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ҳамда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун шароитлар яратиш соҳасида:

ҳудудда эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда самарадорлигини таҳлил қилади, эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб бўлган ва импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашади;

саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши,

шу жумладан маҳаллий хомашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳудуддаги эркин иқтисодий зоналарда жойлаштирилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ва таҳлил қилинишини ташкил этади;

инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилишда, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

эркин иқтисодий зоналарни, ҳудуднинг мавжуд ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий хомашё ва материалларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш асосида уларда юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳаларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва дастурларни шакллантиради;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда киритади;

е) кичик саноат зоналарининг самарали фаолиятини ташкил этиш, уларда рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш соҳасида:

кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, маҳаллий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда самарадорлигини таҳлил қилади, кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашларига рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этишда кўмаклашади;

кичик саноат зоналарини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этишда кўмаклашади, зарур инфратузилма объектларини ривожлантириш орқали улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;

ҳудудлардаги фойдаланилмаётган корхоналар негизида ва бўш турган ер участкаларида ташкил этилган кичик саноат зоналарига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этади;

кичик саноат зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда киритади;

кичик саноат зоналарининг самарали фаолиятини ташкил этиш, уларда рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни таъминлайди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

инвестиция дастурларини амалга оширишда, жумладан, ҳудудий дастурларни шакллантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш

ва ўзлаштириш соҳасида ҳудудда давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва преференциялар бериш, тадбиркорлик субъектларига экспортда кўмаклашиш соҳасида вазирликлар, идоралар, республика ташкилотларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудий корхоналар маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари, номенклатураси ҳамда географиясини кенгайтириш бўйича манзилли дастурлар кўрсаткичларининг ижросини таъминлайди;

ёшларни илм-фан ва инновацион фаолиятга жалб қилиш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кучайтириш

ҳамда инновациялар ва илғор юқори технологияларни жорий қилиш учун зарур шарт-шароит яратади;

ҳудудда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этишга кўмаклашиш, уларда зарур инфратузилма объектларини ривожлантириш орқали самарали фойдаланишни таъминлайди;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларининг (“йўл хариталари”) бажарилишини таъминлайди ва тизимли назоратини олиб боради;

инвестициялар, экспорт ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалаларида сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли ўтказади.

3-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш, ваколати доирасига кирувчи соҳаларнинг самарали ишлаши ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тегишли давлат бошқаруви органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий тузилмаларининг мажлисларида, шунингдек, вилоят ҳокими топшириқлари бўйича – бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий тузилмаларининг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий чора-тадбирлар режаларига (“йўл харита”ларига) киритиш учун бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, тегишли тармоқ корхоналари ва ҳудудларнинг муаммоли масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакилларини ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар тузиш.

10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини ташкил этиш

11. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ, вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалар асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

12. Вилоят ҳокимри ўринбосарининг ҳисоботи вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафта эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан вилоят ҳокимининг ўринбосарининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

13. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегишли чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

14. Вилоят ҳокимри ўринбосарининг фаолияти тегишли котибият томонидан таъминланади.

 


 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган давлат органлари ва ташкилотлларининг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ

1. Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси.

2. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бошқармаси.

3. Вилоятлар ва шаҳарлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари.

4. Эркин иқтисодий зоналар, ихтисослаштирилган технопарклар дирекциялари, ҳудуддаги илмий ташкилотлар, ҳудудда ташкил этилган инновацион марказлар ва инновацияларни трансфер қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар.

5. Кичик саноат зоналари дирекциялари.

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ

1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси – инвестиция ва экспорт масалалари бўйича.

2. Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари – тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича.

3. Қурилиш бош бошқармаси – инвестиция лойиҳалари экспертизаси масалалари бўйича.

4. Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси – экспортни қўллаб-қувватлаш ва импортни оптималлаштириш юзасидан.

5. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари – хусусийлаштириш ва давлат мулки объектларига инвестициялар жалб қилиш ва бошқа юкланган вазифалар доирасида.

6. Тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари – инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини (“йўл харита”лари) ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш масалалари бўйича.

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳудудда фаолият кўрсатувчи девони ходимлари – инвесторлар, хусусийлаштирилган корхоналар, эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича.

8. Бош вазирнинг ҳудудлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари – инвесторлар, хусусийлаштирилган корхоналар, эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш масалалари бўйича.

9. Илмий ташкилотлар, инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари.

10. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бошқармаси – инвестициялар, инновацион фаолият, эркин иқтисодий зоналар масалалари бўйича.



Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг

муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда – вилоят ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари тегишли туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, агросаноат кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш;

янги интенсив боғлар, узумзор ва иссиқхоналар ташкил этиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш;

ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежовчи ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежайдиган ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш;

тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар миқдорини белгилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш;

ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, ўрмон хўжаликларида маҳсулот етиштириш ҳажмларини ошириш;

ветеринария хизматини кўрсатиш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш ва қишлоқ жойларда савдо ва пулли хизматларни ташкил этиш.

8. Вилоят ҳокими ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини ташкил этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ–5853-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган устувор вазифаларга мувофиқ ҳудудда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурларига таклифлар ишлаб чиқади;

аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча тармоқларини ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

б) қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, агросаноат кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасида:

ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароитлари, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари тўлиқ экилишини, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларидан белгиланган ҳосил етиштирилишини ташкил этади;

пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг янги шаклларини жорий этади;

агросаноат кластерларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, кластерлар моделидаги ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини кўради;

қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини ривожлантириш, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга оширувчи қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича тузилган контрактация ва фьючерс шартномалари бажарилишини ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини ташкил қилади;

в) янги интенсив боғлар, узумзор ва иссиқхоналар ташкил этиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган узумзорлар барпо этиш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

г) ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ер ресурсларидан белгиланган мақсадларда оқилона ва самарали фойдаланишни, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади;

ер тузиш, ер мониторинги ўтказилиши ва давлат ер кадастрини юритиш ишларини ташкил этади;

юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш ишларини ташкил этади;

ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда бекор қилиш жараёнларини мувофиқлаштиради;

д) сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ–5005-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув олиш лимитларини белгилаш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномаларни расмийлаштириш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича тартиб ижросини ҳамда суғориладиган ерларда мелиоратив назоратни ташкил қилади;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларни шакллантиради ҳамда ижросини ташкил қилади;

сувни тежовчи суғориш технологияларини кенг жорий қилиш бўйича ҳудудий дастурларни шакллантиради ва ижросини таъминлайди;

сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва ривожлантиришга кўмаклашади, фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари билан уларнинг шартномавий муносабатларини ташкил қилади;

сув истеъмолчилари уюшмалари ва сувдан фойдаланувчилар ҳисобидаги суғориш тармоқлари, улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашни ҳамда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлайди;

сув ва сув хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақаларини ташкил қилиш, ажратилган ерлардан оқилона фойдаланишни таъминлайди;

инвестиция дастурлари доирасида сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш учун зарур чораларни кўради ҳамда фойдаланишга топширилган объектлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни ташкил қилади;

е) қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежовчи ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ресурсларни тежовчи ва инновацион технологияларни қўллашга кўмаклашади, қишлоқ хўжалиги экинларининг истиқболли, интенсив ҳамда серҳосил навларини экишни ташкил этади;

инновацион ишланмалар, шунингдек, замонавий автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини қишлоқ хўжалиги тармоқларига жорий этади;

аграр секторга инвестицияларни жалб этиш соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўради;

ж) тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар миқдорини белгилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш соҳасида:

ҳар бир тумандаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг тупроқ унумдорлиги ва белгиланадиган экинлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар, ўсишни бошқарувчи воситалар ва кимёвий препаратлар миқдорини белгилайди;

мутасадди ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантириш учун минерал ўғитлар, ўсишни бошқарувчи воситалар ва ўсимликларни ҳимоя қилувчи зарур кимёвий препаратлар билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўради;

мавжуд биолабораторияларнинг тўла қувват билан ишлашини ташкил этади, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши биринчи навбатда биологик ва кимёвий курашиш тадбирларини ташкил этади;

з) ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, ўрмон хўжаликларида маҳсулот етиштириш ҳажмларини ошириш соҳасида:

юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиши бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда ўрмон хўжаликларида давлат ўрмон фондининг маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун берилган участкаларида ўрмонларни ва табиий ландшафтларни сақлаш, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилиш шарти билан бу участкаларни ободонлаштириш тадбирларини ташкил этади;

ўрмонларнинг давлат ҳисоби ва давлат ўрмон кадастри юритилишини таъминлайди;

ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан давлат назоратини амалга оширади;

ўрмонлар ҳолатига зарар етказилган ҳолларда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш ва тугатиш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда ҳудуддаги ўрмон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ўрмон фонди ерларида экотуризмни ривожлантириш, туристик йўналишлар ва замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий дастурлар ижросини ташкил қилади;

и) ветеринария хизматини кўрсатиш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини ташкил этиш соҳасида:

ветеринар осойишталикни таъминлашга қаратилган чораларни кўради ва эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб боради;

ички истеъмол бозорини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухум, балиқ ҳамда асал маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, маҳсулотлар нархининг барқарорлигини сақлаш мақсадида замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

чорва моллари бош сонини, гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлар бажарилишини таъминлайди;

чорвачилик хўжаликларидаги мавжуд чорва моллари учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг ҳолатини ўрганади ва самарали фойдаланиш юзасидан тегишли чоралар кўради;

паррандачилик, балиқчилик ва пиллачилик тармоқларида кластер усулини жорий этади;

сув танқислиги шароитида сунъий сув ҳавзаларига бошқа манбалардан қўшимча сув бериш чораларини кўради;

асаларичилик хўжаликларини ўрмон фонди ерларига, тоғ ва тоғолди ҳудудларга, табиий пичанзор ва яйловларга ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига жойлаштириш чораларини кўради;

фермер хўжаликларининг дала атрофларига тут кўчатларини экиш, интенсив тутзорлар барпо этиш ва парваришлашни ташкил этади ва пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

к) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш ва қишлоқ жойларда савдо ва пуллик хизматлар ташкил этиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш тармоқларида бозор принциплари ва механизмларини ҳамда озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан тасдиқланган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлайди;

савдо ва пулли хизматларни ривожлантириш соҳасида иқтисодий ислоҳотлар тизимли амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўради;

озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолияти мониторингини олиб боради, қишлоқ аҳолисини талаб этиладиган озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш ва пулли хизматлар кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва ижросини таъминлайди;

ҳудуд аҳолисини қиш-баҳор даврида узлуксиз таъминлаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини захирага ғамлаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ижросини ташкил этади;

ҳудудда омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совитиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

деҳқон бозорлари фаолиятини тартибга солиш чораларини кўради;

ҳудуд аҳолисини, шу жумладан қиш-баҳор ойларида бориш қийин бўлган олис ва чўл зоналарида яшайдиган аҳолига, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасаларига озиқ-овқат маҳсулотлари ишончли ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлайди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳудудда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

ҳудудда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни таъминлаш борасида тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва ўрмон хўжалиги масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар, хўжалик бирлашмалари ҳудудий тузилмаларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар, хўжалик бирлашмаларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига юкланган вазифалар ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўради;

тегишли вилоят комиссияларига (кенгашлар, гуруҳларга) раҳбарлик қилади, вилоят ҳокими иштирокидаги комиссиялар (кенгашлар, гуруҳлар) ишини ташкил этади, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги республика комиссиялари қарорлари ижро этилишини таъминлайди;

белгиланган тартибда ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.

3-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, ижросини ташкил этиш;

вилоят ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органлари, туманлар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда вилоят ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

қишлоқ, сув, ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва чорвачилик масалаларини ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, вилоят ҳокими ўринбосари топшириқларининг ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини ўрганиш.

10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз вазифалари ва функцияларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

4-боб. Ҳоким ўринбосари фаолиятини ташкил этиш

12. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалар асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

13. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтада эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари халқ депутатлари вилоят Кенгаши мажлисида эшитилади.

14. Вилоят ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегишли чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

15. Вилоят ҳокими ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга оширилади.


Вилоят ҳокими ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг

ҳудудий ва тармоқ бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. Қишлоқ хўжалиги бошқармаси.

2. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси.

3. Ирригация тизимлари бошқармалари.

4. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси.

5. “Фарғона сув қурилиш инвест” давлат унитар корхонаси;

гидрогеология мелиоратив экспедицияси;

6. Мелиоратив экспедицияси.

7. Вилоят “Машина трактор парклари бирлашмаси” акциядорлик жамияти;

8. “Ўзагролизинг” вилоят филиали

9. “Ўздаверлойиҳа” вилоят филиали;

10. Вилоят “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК

11. Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти вилоят филиали;

12. Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши;

13. Ўрмон хўжалиги бошқармаси.

14. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси.

15. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги ҳудудий бошқармаси.

16. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси.

17. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси.

18. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳудудий филиаллари.


Вилоят ҳокими ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. Ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖ.

2. Дон қабул қилиш корхоналари.

3. “Агросервис” МЧЖ.

4. “Ўзагромашлизинг” АЖ вилоят филиали.

5. “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси.

6. Уруғчилик маркази.

7. “Балиқсаноат” МЧЖ.

8. Пахта ва дон кластерлари.



Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг функционал ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари вазифалари тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда – вилоят ҳокимининг ўринбосари) фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосарига туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари бўйсунади.

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари


7. Қуйидагилар вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, иқтидорли ва оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларни ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш;

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш, тарбиячилар, ўқитувчилар, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва жамиятда уларнинг мавқеини кўтариш;

аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш ва аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудда фармацевтика саноатини ривожлантиришни таъминлаш;

ҳудудда ногиронлиги бўлган шахсларни тизимли равишда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларни реабилитация қилишни таъминлаш;

аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, мафкуравий иммунитети ва дунёқарашини юксалтиришга, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш.

8. Қуйидагилар вилоят ҳокимининг ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, иқтидорли ва оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларни ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июндаги ПФ–6017-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали амалга ошириш этиш;

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини самарадор ва натижали ижросини таъминлаш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, шунингдек, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлашда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларни маданият ва санъат муассасаларига, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ҳамда аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта муҳим ташаббусини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги ПФ‒5466-сон Фармонининг ҳудудда тўлиқ ижросини таъминлаш чораларини кўради;

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ёшларни, шунингдек, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;

ёшлар онгида Ватанга муҳаббат ва содиқлик принципларини сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, чақирув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш ишларини тизимли ташкил этади;

ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш, ёш кадрлар захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларида масъул лавозимларга кўтариш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;

ёшлар ўртасида жиноятларни содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойиллиги бўлган ёшлар билан якка тартибда ишлашнинг босқичли режаларини ишлаб чиқади ва ижросини таъминлаш чораларини кўради;

ёшлар бандлигини, айниқса қишлоқ жойларда таъминлаш, шунингдек, меҳнат миграциясидан қайтган ёшларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларга ҳаётда ўз ўринларини топишда кўмаклашади;

б) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш, тарбиячилар, ўқитувчилар, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва жамиятда уларнинг мавқеини кўтариш:

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ўрганишни таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор ўқув-педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам алоқаси ва узлуксизлигини таъминлаш, тарбиявий ишларнинг усуллари ва мазмунини такомиллаштириш, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини жорий этиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш чора-тадбирлари комплекси амалга оширилишини таъминлаш;

умумий ўрта ва мактабгача таълим сифатининг янги даражага оширилишини таъминлаш, ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялаш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш;

халқ таълимини бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини таъминлаш, жамоатчилик назоратининг шаффофлиги ва самарадорлигига эришиш, шу жумладан, барча муассасаларнинг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланишини таъминлаш, умумий фойдаланиладиган маълумотлар базасини яратиш, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг электрон рейтинг тизимини жорий қилишда иштирок этиш;

умумий ўрта ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар тармоғини улар учун ташкилий-ҳуқуқий ва техник-иқтисодий шароитлар яратиш орқали янада ривожлантиришни таъминлаш, ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликнинг турли шаклларини самарали жорий қилишда иштирок этиш;

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини замонавий талаблар даражасида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш, профессор-ўқитувчи кадрларнинг педагогик ва профессионал даражасини мунтазам ошириш, уларнинг қонунчилик нормаларини, назарий илм-фан, илмий ва амалий изланишлар, ўқитилаётган фан бўйича технологик жараён ва инновациялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини чуқур ўрганишига кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви, айниқса, янги, истиқболли соҳаларга хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларни, шу жумладан, ватандошларни жалб қилишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда тадбирларни амалга ошириш масалаларини мувофиқлаштириш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, муҳим муаммоларни ҳал этиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш;

в) аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш ва аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ‒5590-сон Фармонига мувофиқ соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва молиялаштириш бўйича аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини тубдан ошириш;

соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда касалликлар профилактикаси ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича патронаж тиббиёт ҳамширалари ишларининг самарадорлигини ошириш ҳисобидан аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича мониторинг олиб борилиши ташкил этилишини ва чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш;

тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, у томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва сифати оширилишини, уни энг янги диагностика ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, замонавий мобил тиббиёт ускуналари ва алоқа воситалари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган автотранспорт билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш, перинатал ва скрининг-марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб этиш ва жорий қилиш асосида меҳнатга лаёқатли аҳоли, кекса кишиларнинг соғлиғини яхшилаш, жароҳатланишни камайтириш бўйича профилактика тадбирларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ўз соғлиғи учун шахсий масъулиятини кучайтириш, геронтология, аҳолининг гендер ва ёш хусусиятлари масалаларида замонавий илмий ёндашувларни жорий этиш йўли билан аҳоли саломатлигининг муҳим тиббий-демографик тавсифи сифатида узоқ умр кўришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

катта ёшдагиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг ҳаёти, фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимининг ишлашини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;

туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш ва олдини олиш, ҳудуддаги ижтимоий, табиий-иқлим шароитларига хос бўлган касалликларни ўрганиш масалаларида тиббиёт илм-фанини ривожлантириш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

ҳудудда санитария-эпидемиологик ҳолат ва радиациявий вазият мониторинги олиб борилишини ташкил этиш ва амалга ошириш, келгусида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга, яшаш муҳити омилларининг инсонга зарарли таъсирини бартараф этишга, атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув таъминоти манбалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини олишга йўналтирилган комплекс санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва ташкилий тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

фармацевтика ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни, фармацевтика тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш;

г) ҳудудда ногиронлиги бўлган шахсларни тизимли равишда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларни реабилитация қилишни таъминлаш соҳасида:

ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишда комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини, шу жумладан, ногиронликни аниқлашнинг тиббий моделидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг фаровонлигига таъсир кўрсатадиган барча омиллар ҳисобга олинадиган ижтимоий моделга ўтишни мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларининг тўғридан-тўғри иштирок этиши механизмларини яратиш;

ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг юқори самарадорлигига ва унинг мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган муайян шахслар ҳамда оилалар эҳтиёжларига мос келишига эришиш учун ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг барча даражаларида профессионал ижтимоий фаолият ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини мувофиқлаштириш;

самарали ижтимоий ҳимоя қилиш учун моддий ресурсларнинг етарли миқдорда ажратилишини, улардан оқилона ва тегишли равишда фойдаланилишини мувофиқлаштириш;

д) аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, мафкуравий иммунитети ва дунёқарашини юксалтириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4307-сон қарорига мувофиқ фуқаролар, айниқса ёшлар онгида миллий ғояга, умуминсоний қадриятлар ва демократик принципларга асосланган дунёқарашни шакллантириш, жамоатчилик онгида мустақиллик ғояларига, Ватанга муҳаббат ва содиқлик принципларини сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиш бўйича зарур чоралар кўриш;

оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганишни ташкил этади ҳамда “маҳалла–туман–вилоят” принципи асосида ҳудудлар бўйича ижтимоий-маънавий муҳит харитасини шакллантириш;

“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқотнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион усулларини ишлаб чиқилишини таъминлаш;

тинчлик ва осойишталикка, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали тарғибот ишларини олиб бориш учун зарур шароитлар яратиш;

9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

ҳудудда ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий масалаларнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

ҳудудни ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар борасида тегишли вазирликлар, идораларлар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилаётган ишлари самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;

ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий тузилмаларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;

тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳларга) самарали раҳбарлик қилади, комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

3-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.

10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ҳудудни ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича қарорлар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, ижросини ташкил этиш;

соҳа бўйича тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилиш;

вазирликлар, идоралар, қўмиталарнинг ҳудудий тузилмалари, туманлар ва шаҳарлар хокимликларининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш;

вилоят ҳокими ҳузурида ва ўзи раислигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳокимлик аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

вилоят ҳокимининг ўринбосарига бириктирилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг коллегиал органлари мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда вилоят ҳокими ҳузурида ва ўзи раҳбарлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларидаги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир. Шу жумладан:

ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларга ва мақсадларга эришилиши;

ёшларни маданият ва санъат муассасаларига, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ҳамда аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус амалиётга татбиқ этилиши;

 “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида назарда тутилган тадбирларнинг, хусусан, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ёшлар тадбиркорлигининг кенг ривожланиши;

иқтидорли ёшларни, шунингдек, ёш оилалар ижтимоий қўллаб-қувватланиши, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратилиши, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг камайиши;

 “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари учун соғломлаштириш оромгоҳлари ва шаҳар ташқарисидаги уйларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилиши;

доимий равишда бевосита таълим муассасаларига чиққан ҳолда педагог ходимлар иш фаолияти самарадорлигини оширишга, таълим сифатини яхшилашга қаратилган тадбирлар ташкил этилиши, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик учун қатъий назорат амалга оширилиши, ўқувчилар тўгаракларга тўлиқ жалб этилиши ҳамда уларнинг ёзги ва қишги таътиллари мазмунли ташкил этилиши;

аҳоли саломатлиги кўрсаткичларининг йилдан йилга яхшиланиши, айниқса, аҳолининг ўртача умр кўриш ёшининг ошиши, оналар ва болалар ўлими, бахтсиз ҳодисалардан ўлим, юқумли бўлмаган касалликлардан барвақт ўлим кўрсаткичларининг пасайиши, онкология касалликларидан беш йиллик яшаш кўрсаткичи ошиши, бир йиллик ўлим кўрсаткичининг камайиши;

давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдамнинг белгиланган ҳажмларда ва сифатда кўрсатилиши ҳамда ҳудудда нодавлат тиббиёт ташкилотлари сони ва улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмининг ошиши;

аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимояси давлат талаби даражасида ташкил этилиши, мазкур гуруҳга кирувчи шахсларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш орқали уларнинг сони йилдан-йилга камайиши;

маданий-маърифий, оммавий-спорт, спорт-соғломлаштириш тадбирларига аҳолининг кенг қатламини жалб этиш сонини ошириб бориш, шу орқали ҳудудда маданият ва санъатни янада ривожлантириш учун, спорт турлари бўйича ёш чемпионлар тарбияланишига етарли шарт-шароитлар яратилиши;

мавжуд маданий ва маърифий объектлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш кўрсаткичлари яхшиланиши;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиши ҳамда уларнинг ахборот хизматлари самарадорлиги оширилиши;

ахборот-кутубхона марказлари тармоғи кенгайтирилиши ва улар томонидан хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиши;

аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтининг роли кучайтирилиши, фуқаролар йиғинининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан тизимли ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиши учун масъулдир.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини ташкил этиш.

12. Вилоят ҳокимининг ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ, вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалар асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда вилоят ҳокимри томонидан тасдиқланади.

13. Вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботи вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтада эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ вилоят ҳокими ўринбосарининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

14. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Котибият мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

15. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга оширилади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ

1. Мактабгача таълим бошқармаси.

2. Халқ таълими бошқармаси.

3. Соғлиқни сақлаш бошқармаси.

4. Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий бошқармаси.

5. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлими.

6. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси.

7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий бўлими.

8. Олий таълим муассасалари.

9. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси.

10. Ҳудудлардаги Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар

11. Давлат Тест маркази вилоят бўлими;

11. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар

ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишларни ривожлантириш масалалари юзасидан.


Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ

1. Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлими.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳудудий кенгаши.

3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгаши, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман, шаҳар бўлимлари.

4. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳудудий бўлими.

5. Касаба уюшмалари федерациясининг ҳудудий кенгаши.



Ҳоким ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда – вилоят ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосарига туманлар ва шаҳарлар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари бўйсунади.

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фуқаролар йиғинларининг жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айланишини таъминлаш;

оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш, шунингдек, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон уй-жойлар олишига кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш;

жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш;

ФҲДЁ органлари билан ишлаш, оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, тарғибот ва маърифат ишларини ташкил этиш;

концепциялар, давлат дастурлари ва йўл хариталарини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

8. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) фуқаролар йиғинларининг жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айланишини таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‒5700-сон Фармонининг ҳудудда самарали бажарилишини таъминлаш ҳамда маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини оширишга, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилишга яқиндан кўмаклашади;

аҳолининг кундалик ҳаётидаги муаммоларини ҳал этишда, ҳудудларда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини барқарорлаштиришда фуқароларнинг энг яқин, халқчил ва уларнинг муштарак манфаатларини ифода этадиган институт – маҳалланинг иштироки, мавқеи ва нуфузини оширишга қаратилган кенг кўламли, манзилли тадбирларни амалга оширади;

аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтининг ролини кучайтириш, фуқаролар йиғинининг давлат органлари
ва фуқаролик жамияти институтлари билан тизимли ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилайди;

фуқароларнинг манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;

б) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

бошқарув тизимига стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва тамойилларини жорий этади;

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлайди;

хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, жамият ҳамда оиладаги ролини ошириш чораларини кўради;

давлат органлари ва жамоат ташкилотларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида комплекс тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этади;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тайёрлаш, иқтидорли, қобилиятли қизлар захираси билан тизимли иш олиб боришни, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича маҳаллий комиссиялар фаолиятини ташкил қилади;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўяди;

хотин-қизлар ва оила масалаларида давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар билан яқин ҳамкорликни таъминлайди;

хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаол иштирок этишига кўмаклашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этади;

в) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш, шунингдек, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон уй-жойлар олишига кўмаклашиш соҳасида:

жойларда хотин-қизлар ва оилаларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга оширади;

жойлардаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлашни, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган манзилли ишлар олиб борилишини таъминлайди;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оналар билан манзилли ишлашга ҳамда уларни арзон уй-жойлар билан таъминлашга кўмаклашади;

ёрдамга муҳтож бўлган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади, ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини таъминлайди;

оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилишга ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт профилактикаси бўйича манзилли ишларни олиб боради;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларига кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни кенг жалб этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб этиш чораларини кўради;

аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш намунали марказлар фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштиради, фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратади, уларнинг аҳолига сифатли хизмат кўрсатишини ташкил этишга кўмаклашади;

г) хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш соҳасида:

жойларда халқ билан мулоқот ва сайёр учрашувлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш чораларини кўради, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, хотин-қизларнинг бандлиги ва реал даромадларини оширишни таъминлашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса, коллежлар, техникумлар битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан таъсирчан назоратни йўлга қўяди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг бешинчи йўналиши доирасида хотин-қизларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда ташкил этиладиган тикув-трикотаж цехларига манзилли рўйхатлар асосида хотин-қизларни ишга жойлаштириш, бунда ишлаш истагини билдирган хотин-қизларни малака тоифаларига ажратиб, уларни ҳудудлардаги коллежлар базасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитишни ташкил этади;

оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган манзилли дастурлар асосида уларнинг бандлиги тўлиқ таъминланишини ташкил этади ва бу борадаги ишларни назорат қилади;

“устоз-шогирд” тизими асосида ишсиз хотин-қизларни ҳунармандчилик ва касаначилик йўналишларига кенг жалб этади ҳамда бу борада зарур чораларни белгилайди;

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ташкил этиш бўйича ажратиладиган имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида ҳамда тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлайди;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишга кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланиши масалаларини тартибга солиш, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам беради;

хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотларнинг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўяди;

Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларининг бизнес-инкубатор шаклида самарали фаолият юритишини ташкил этади;

д) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш соҳасида:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширилишини ташкил этади;

жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизларни аниқлаш, улар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари ва тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;

жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли бартараф этиш орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чораларини кўради;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан, ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича амалий чораларни белгилайди;

жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизлар орасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ҳамда уларни касбга йўналтиришга қаратилган ўқувларни ташкил этади;

е) ФҲДЁ органлари билан ишлаш, оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, тарғибот ва маърифат ишлари соҳасида:

қонунийликни таъминлашда, аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этади, ФҲДЁ органлари фаолиятида қонун талабларига риоя этилиши мониторингини мунтазам равишда олиб боради;

ФҲДЁ органлари фаолияти бўйича қонун ҳужжатларини изчил такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш юзасидан олиб бориладиган комплекс чора-тадбирларда ФҲДЁ органларининг фаол иштирок этишини таъминлайди;

ФҲДЁ органларининг оилани мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлари изчил амалга оширилишини таъминлайди;

ФҲДЁ органлари ходимларини замон талаблари асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини мувофиқлаштиради;

оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот тадбирларини ташкил қилади;

ФҲДЁ органлари томонидан оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш ва бу борада тарғибот-тушунтириш тадбирларини ташкил этиш чораларини кўради;

ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб боради ва мавжуд ҳолатни янада яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида ўта муҳим ва устувор йўналишлар бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

вилоят ҳокимликлари мажлисларида, ҳокимлар ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқиш учун хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича материаллар тайёрланишини ва киритилишини таъминлайди;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқларига юкланган вазифалар
ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар ойлик ҳисоботлар тайёрланишини ва уларнинг Вазирлар Маҳкамасига, вилоят ҳокимининг тегишли хизматларига тақдим этилишини таъминлайди;

хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят  Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилади;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни
ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

3-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича қарорлар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ҳамда ижросини ташкил этиш;

вилоят ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг хотин-қизлар ва оила масалаларида олиб бораётган ишлари самарадорлигини муҳокама қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини вилоят ҳокимлигида ҳамда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқармалар, идоралар
ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар бериш ва ижросини талаб қилиш;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзи мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

вилоят ҳокимининг ўринбосари котибияти мудири, бош ва етакчи мутахассислар лавозимига номзодлар юзасидан вилоят ҳокимига таклифлар киритиш;

котибият мудирини, бош ва етакчи мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш.

10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш

11. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ишлари Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг чораклик ва ярим йилликка мўлжалланган иш режаси асосида ташкил этилади.

Мазкур иш режалари асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг вилоят ҳокими томонидан тасдиқланадиган ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади.

12. Вилоят ҳокимлари ҳузурида ҳар ҳафта ўтказиладиган тезкор мажлисларда вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан вилоят ҳокимининг ўринбосарининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида эшитилади.

13. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.

Котибият мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

14. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга оширилади.


 

Вилоят ҳокимининг ўринбосаритомонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ

 

1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси.

2. Ички ишлар бош бошқармалари – хавфсиз маҳалла
ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари юзасидан.

3. Туман ва шаҳар ФҲДЁ органлари – оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, тарғибот ва маърифат чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан.


Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. “Соғлом авлод учун” Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг вилоят минтақавий филиали.

2. Қизил Ярим ой жамияти вилоят кенгашлари.

3. “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят шаҳар бўлимлари.

4. Маҳалла фуқаролар йиғинлари.

5. “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари.



Ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари вазифалари тўғрисида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда – вилоят ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Вилоят шаҳар ҳокимининг ўринбосари тегишлича вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосарига шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари тегишли йўналиш бўйича ҳисобот берадилар.

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

туризмни жадал ривожлантириш, ҳудуднинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, туристик маҳсулотлар ва хизматларни диверсификация қилиш, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш;

ички туризмни жадал ривожлантириш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, зиёрат туризмини ривожлантириш;

туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикасини ривожлантириш, туризм соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

аҳолининг кенг қатламлари спорт билан мунтазам шуғулланиши
учун етарли шарт-шароитлар яратиш ва шу орқали ёшларнинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши кўрсаткичларини оширишни таъминлаш;

маданий соҳадаги ислоҳотларни жойларда амалга оширилишини таъминлаш;

аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни маданият муассасаларига жалб этиш ва маданий-оммавий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;

ҳудудда оммавий ахборот воситалари, ахборот тарғибот соҳасини комплекс ривожлантиришни таъминлаш чораларини кўриш.

8. Вилоят ҳокими ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ҳудуднинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш
ва туризмни ривожлантиришни таъминлаш соҳасида:

туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, шу жумладан ушбу соҳада аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

ҳудудга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда туризм соҳасини стратегик ривожлантириш дастурларини сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлайди;

жойларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлигини доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилади, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича асосли таклифлар тайёрлайди;

туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш чораларини кўради;

ваколат доирасида Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўради;

туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларда кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини
ва сифатини ошириш, ҳудуднинг ўзига хос маданияти ва анъаналаридан келиб чиқиб, туризм маҳсулотини фаол ва комплекс тарғиб қилиш чораларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида меҳмонхоналар қуришнинг мақсадли параметрлари, меҳмонхоналар ташкил этиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш бўйича ўз ваколати доирасида тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

б) ички туризмни жадал ривожлантириш, янги туризм маҳсулотларини яратиш соҳасида:

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” Дастури доирасида ташриф буюраётган маҳаллий туристлар учун туризм инфратузилмасини,
шу жумладан меҳмонхона ва овқатланиш шохобчаларининг тайёрлигини таъминлаш, ҳудуддаги жойлаштириш воситалари ва умумий овқатланиш шохобчаларини хатловдан ўтказган ҳолда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан чораларни амалга оширади;

экологик, этномаданий, қишлоқ, агро ва саноат туризми йўналишларини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;

маҳаллий туристлар учун тавсия этиладиган ташриф буюриш объектлари рўйхатини шакллантириш ва уни доимий янгилаб боришни ташкил этади;

маҳаллий туристлар учун театрлаштирилган миллий анъана
ва урф-одатлар билан бойитилган томошалар ташкил этилишини таъминлайди
;

в) кириш туризмини ривожлантириш ҳамда туристик маҳсулотлар ва хизматларни диверсификация қилиш соҳасида:

туризм йўналишларини тизимлаштиради, шу жумладан туризм намойиши объектларининг ягона ахборот базасини шакллантиради;

танлов асосида вилоят туризм брендининг ишлаб чиқилишини
ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда тасдиқланишини таъминлайди;

тематик туристик зоналари ва кластерларни яратиш орқали ҳамда ҳудуднинг туристик салоҳияти ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда туризмнинг истиқболли турлари (зиёрат, маърифий, экологик, этнографик, гастрономик, спорт, даволовчи-соғломлаштирувчи, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик (“MICE-туризм”) ва бошқалар)ни ривожлантириш бўйича ҳудудий туризм дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳудуднинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги нуфузини сақлаш ва ривожлантириш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига ҳамда янги туризм йўналишларини ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга оширади;

бепул фаолият кўрсатувчи, шу жумладан брон қилиш, сувенирлар, китоблар ва туризм хариталари бўйича маълумот берувчи “туризм ахборот шохобчалари” фаолиятини ташкил этади;

юқори туристик салоҳиятга эга бўлган ҳудудларда хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича ички ишлар органларининг махсус бўлинмалари билан яқиндан ҳамкорликни ташкил қилади;

г) туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикасини ривожлантириш соҳасида:

жойлаштириш воситаларини босқичма-босқич ривожлантириш, йирик, ўрта, кичик меҳмонхоналар ва хостелларни қуришни рағбатлантириш
ҳамда мавжуд меҳмонхоналарни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга оширади;

туризм соҳасига туташ инфратузилмани (умумий овқатланиш объектлари, транспорт-логистика тузилмалари, кўнгилочар масканлар индустрияси, маданий ва спорт муассасалари, туристик намойиш объектлари ва бошқаларни) ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

туризм инфратузилмаси объектларини қуриш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича барча зарур чораларни кўради, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни асосида туризмни ривожлантириш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширади;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари
ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш чораларини кўради;

туризм навигациясининг унификациялаштирилган ягона тизимини жорий этиш ва ривожлантиришни ташкиллаштиради;

жойлардаги туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ва шахсий учрашувлар ўтказади;

йўловчилар ташишни ривожлантириш, шу жумладан автомобиль йўлларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари дастурларида белгиланган лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

республика ҳудудлари ўртасида авиақатновларни ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт хизматларини сифатли кўрсатиш учун ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибини мунтазам янгилаб бориш бўйича таклифлар киритади;

д) юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида:

туризм соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш юзасидан белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига кўмаклашган ҳолда уларнинг ходимлари малакасини ошириш юзасидан зарур чоралар кўради;

туризм соҳасида касб-ҳунар таълими муассасаларидаги кадрлар
ва битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради
;

ички ва кириш туризми соҳасида бевосита туристик хизматларни кўрсатувчи туризм соҳаси ходимлари (гидлар, йўриқчи-кузатувчи, туризм фаолияти субъектлари, умумий овқатланиш ташкилотлари, транспорт хизмати ва бошқа ходимлари) учун малака ошириш ўқув машғулотларини ташкил этади;

туризм соҳасида халқаро талабларга жавоб берадиган узлуксиз, кўп босқичли таълим тизимини яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

туризм соҳасида таълимнинг амалиётга йўналтирилган ва замонавий таълим стандартлари, ўқув-услубий дастурлари ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

е) аҳолининг кенг қатламлари спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш соҳасида:

аҳолининг кенг қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратади ва амалий чора-тадбирларни бажариш, жисмонан соғлом баркамол ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш чораларини кўради;

аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш
чора-тадбирларини амалга оширади, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда илғор хорижий тажриба асосида халқаро тоифадаги спорт усталарини тайёрлаш учун спорт комплекслари ташкил этилишини таъминлайди;

жисмоний тарбия-спорт жамоат ҳудудий бирлашмалари фаолиятини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини ташкил қилади;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек, жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришиши ҳамда мамлакатимизни муносиб ифодалаши учун уларни спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб мамлакат терма жамоасигача танлаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди;

ж) аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни маданият муассасаларига жалб этиш ва маданий-маърифий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш соҳасида:

ҳудуддаги маданият муассасалари, жумладан, театрлар, музейлар, маданият марказлари, цирклар, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ушбу муассасаларга аҳоли, айниқса, ёшларни тизимли тарзда жалб этиш чораларини кўради;

ҳудуддаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, ишончли сақлаш ва илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ишларини ташкил этади;

жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаётида, айниқса, ёшларни тарбиялашда кино санъатининг роли ва аҳамиятини ошириш, кино маҳсулотларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, кино санъатини янада такомиллаштириш бўйича зарур шароитлар яратади;

ҳудудда тасвирий, амалий санъатни ва дизайн соҳасини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг
ўз иқтидорини намоён қилишлари учун муносиб шароитлар яратади;

з) оммавий ахборот воситалари, ахборот тарғиботи соҳасида:

аҳолининг ахборот билан таъминланганлик даражасини ва маданий савиясини ошириш, турли ахборот таҳдидларининг олдини олиш, ёшларнинг онги ва тафаккурини “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли
ва аҳамиятини янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш, оммавий ахборот воситалари ва давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;

ахборот-кутубхона марказлари тармоғини кенгайтириш, ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда китоб ўқиш маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

журналистларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширади;

маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш, уларга бириктирилган соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг мақсадлари, вазифалари, амалга оширилиши
ва натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликка ўз вақтида, холисона
ва тўлиқ ахборот берилишини ташкил этади.

Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришнинг ўта муҳим
ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, ҳудудий дастурлар ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

туризм соҳасидаги ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;

вилоят ҳокимлигининг иш режасига туризм соҳасини ривожлантириш йўналиши бўйича масалаларга доир таклифлар киритади;

туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига юкланган туризмни ривожлантириш бўйича вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятини баҳолаб боради;

тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳлар) самарали раҳбарлик қилади, вилоят ҳокими бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.

3-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган туризм соҳасига оид масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;

ҳудудда туризмни ривожлантириш масалаларини давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари, шаҳар
ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқарма
ва бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш.

10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали
ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини ташкил этиш

11. Вилоят ҳокими ўринбосарининг иши Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ, вилоятлар ҳокимларининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалари асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ва улар вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

12. Вилоят ҳокими ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири ва ҳоким топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва вилоят ҳокимлиги мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.

13. Вилоят ҳокимларининг тезкор йиғилишларида вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари ҳар ҳафтада эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан ҳокимлар ўринбосарларининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

14. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

15. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга оширилади.

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ

 

1. Туризм ва спорт бошқармаси.

2. Маданият бошқармаси.

3. Маданий мерос бошқармаси.

4. Кинематография агентлигининг ҳудудий бўлими.

5. Ҳудудий ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси.

6. Вилоят телерадиокомпанияси.

7. Ҳудуддаги маданият, санъат ва ижодий ташкилотлар ҳамда муассасалар.

8. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар
ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари юзасидан.

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ

 

1. Туризм соҳасидаги коллежлар ва техникумлар.

2. Жисмоний тарбия ва спорт бирлашмалари, спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари ҳамда муассасалари.

3. Ҳудуддаги маданият, санъат ва ижодий ташкилотлар ҳамда муассасалар.



Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда – вилоят ҳокими ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокимларининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири томонидан мувофиқлаштирилади..

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;

ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

жамиятда виждон ва диний эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний ташкилотлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган фаолиятни изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлашда, кексалар ролини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши учун зарур
шарт-шароитлар яратиш.

7. Вилоят ҳокими ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари, вилоят ва шаҳар ҳокимининг фармойишлари ижросини, жамоат ташкилотларини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича стратегик ва устувор вазифалар сўзсиз бажарилишини таъминлайди;

республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш чораларини кўради;

демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш, давлат дастурлари ижросини таъминлашда уларнинг иштирокини кенгайтириш бўйича дастурларга таклифлар ишлаб чиқади;

жамоат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамоат ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли
ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини кенг ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини,
шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва фуқароларнинг ҳуқуқлари қонуний манфаатларига дахл қиладиган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

фуқароларнинг манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий лойиҳалар
ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шериклик
ни кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;

жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳудудий дастурлар лойиҳаларини тайёрлайди;

жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаётида, айниқса, ёшларни тарбиялашда жамоат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;

б) ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш
ҳамда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш соҳасида:

жойлардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганади, соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолининг, айниқса, ёшларнинг турли мафкуравий таҳдидларга, жумладан, диний экстремизм, терроризм ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни, бу борадаги дастурлар ижросини таъминлайди;

Ўзбекистон халқининг миллий ва диний меросини асраш, аҳолининг диний савиясини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширади;

ахборот таҳдидларининг олдини олишда, аҳолининг онги
ва тафаккурини салбий таъсирлардан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича комплекс
чора-тадбирларни амалга оширади;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқоди
ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирларини тизимли амалга оширади;

чегарадош ҳудудларга тизимли равишда нуфузли уламолар, салоҳиятли имомлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат тарғибот гуруҳларини юбориб, аҳоли ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилади;

ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушишини олдини олиш мақсадида уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун зиёлилар, олимлар
ва уламолар иштирокида турли учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этади;

“Ёшлар экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши”, “Жаҳолатга қарши маърифат” рукнларида оммабоп теле-радио дастурлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этади;

в) жамиятда виждон ва диний эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний ташкилотлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонун ҳужжатлари ижросини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги
“Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5416-сон
Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини сўзсиз таъминлайди;

диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганади, соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини юқори ташкилий даражада ўтказишга шахсан жавоб беради, бу йўналишда маҳаллий давлат бошқаруви органлари, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

маҳаллаларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмушнинг олдини олиш, ёш оила қурувчилар ўртасида тушунтириш ишларини
олиб бориш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ва тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширади;

зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини ташкил этади, бу йўналишдаги ишлар сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;

г) жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган фаолиятни изчил амалга ошириш, дўстлик
ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги
“Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5046-сон Фармони
да белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини сўзсиз таъминлайди;

ҳудудда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга оширади;

давлат органларининг ҳудудларда жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқалари ва ҳамкорлигини таъминлайди;

ҳудудда яшайдиган турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос
миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш
ва ривожлантиришга кўмаклашади;

жойларда миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга қаратилган ишларни ташкил қилади;

жойларда хорижий давлатлар билан биродарлашган шаҳарлар йўналишида маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

д) Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлашда, кексалар ролини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

кексалар ва пенсиядаги фуқароларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

кексалар ва пенсияга чиқадиган ходимларга доимий ғамхўрлик
ва эътибор кўрсатишни, уларга зарур моддий ва ижтимоий кўмак бериш, шунингдек, ҳар йили пенсионерлардан, айниқса, якка-ёлғизларидан хабар олиш тадбирларини ташкил этади;

ёлғиз кексаларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал
этишга кўмаклашади, уларни санаторий-курортда соғломлаштириш
ва даволанишини ташкил этади;

кексалар ва пенсионерлар билан очиқ мулоқотни тизимли йўлга қўяди, уларнинг ҳаётий муҳим муаммоларини ҳал этишга ёрдам бериш мақсадида ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона
ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан қабул қилиш ишларини ташкил этади;

маҳаллаларда энг обрўли отахон ва онахонлар, хотин-қизлар, имомларни жалб этган ҳолда жамиятдаги иллатларнинг (ўз жонига қасд қилиш, оилавий ажрим ва бошқа) келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўради;

кекса авлод вакиллари томонидан ёшлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, содир этилган ғайриижтимоий ҳолатларни ўз вақтида аҳоли ўртасида муҳокама қилиш ишларини амалга оширади.

Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

ҳудудда жамоат ташкилотларини ривожлантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний соҳада муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш, миллатлараро тотувликни таъминлаш, кексаларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, ҳудудий дастурлар ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг ўта муҳим
ва устувор йўналишлари бўйича ҳудудий дастурлар лойиҳаларини тайёрлайди;

амалга оширилаётган ислоҳотларнинг рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида тегишли мавзуларга бағишланган сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли асосда ўтказади;

халқ депутатлари Кенгашларининг сессияларида, ҳоким ҳузуридаги йиғилишларда кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ўз фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича жамоатчилик фикрини тизимли ўрганади;

давлат органларининг вилоятда жойлашган тузилмалари билан жамоат ташкилотлари, диний ташкилотлар ҳамда миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари ўртасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни таъминлайди;

ҳоким томонидан тегишли соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши  ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;

ўзига бўйсунадиган котибият раҳбари ва мутахассисларнинг
аниқ кўрсаткичлар, шунингдек, мақсадли индикаторларга эришишга
асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди, уларнинг зиммасига
юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари
ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича диний бағрикенглик ва миллатлараро муносабатларга оид белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича “йўл хариталари”нинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

ҳужжатлар амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди.

3-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари таркибий бўлинмалари, бошқа органлар
ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

ҳудудда жамоат ташкилотларини ривожлантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний соҳада муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш, миллатлараро тотувликни таъминлаш, кексаларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қарорлар, ҳудудий дастурлар ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини ташкил этиш;

халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари, ҳокимлик йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

ўзи ҳамкорлик қиладиган ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг соҳага оид масалалар бўйича ўтказиладиган мажлис ва йиғилишларида уларнинг таклифи асосида қатнашиш;

тегишли комиссиялар (кенгашлар, гуруҳлар)га самарали раҳбарлик қилиш, вилоят ҳокими раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этиш ва қарорларининг бажарилиши, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳит бўйича республика комиссияларининг қарорлари бажарилиши бўйича назоратни таъминлаш;

халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида, ҳоким ҳузуридаги йиғилишларда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлганда, ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш

10. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ, вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалар асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

11. Вилоят ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботи вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтада эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан вилоят ҳокими ўринбосарининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

12. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегишли чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

13. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти тегишли котибият томонидан таъминланади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий кенгашлари.

2. “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасининг ҳудудий бўлимлари.

3. “Олтин мерос” жамғармасининг вилоят бўлими.

4. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакили.

5. Ноисломий диний ташкилотлар.

6. Миллий маданий марказлар.

7. Дўстлик жамиятлари.

8. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг вилоят бўлинми.

9. Бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари.

10. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар
ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – жамоат ва диний ислоҳотларни амалга ошириш масалалари юзасидан.



Ҳокимнинг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчисининг функционал вазифалари тўғрисида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси (кейинги ўринларда – вилоят ҳокими ёрдамчиси)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокими ёрдамчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ҳокими ёрдамчиси ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

4. Вилоят ҳокими ёрдамчиси вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вилоят ҳокими ёрдамчисининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти томонидан мувофиқлаштирилади..

6. Вилоят ҳокими ёрдамчиси ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокими ёрдамчисининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

вилоятнинг импорт ҳажми ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳамда ҳудуддаги мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудда маҳаллийлаштириладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш;

хорижий компаниялар ва ташкилотларнинг таклифлари ва салоҳиятини ўрганиш асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулотларнинг энг кўп талаб қилинадиган турларини ўзлаштириш бўйича хорижий шерикларни саноат кооперациясига кенг жалб этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудий маҳаллийлаштириш дастурлари лойиҳаларини шакллантириш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этишда, шунингдек ҳамкорлар топиш, узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда лойиҳа ташаббускорларига доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш;

ҳудудий маҳаллийлаштириш дастуридаги лойиҳаларда белгиланган мақсадли параметрларга эришишнинг тизимли мониторингини олиб бориш;

мониторинг натижалари бўйича аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш;

вилоят худудида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари юзасидан ахборотларни электрон кооперация порталига жойлаштириб ва янгилаб бориш;

вилоят ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектларга республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумот бериш орқали ҳудудий саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва мунтазам равишда ҳудудий саноат ярмаркаларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича тасдиқланган 13 та дастурда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқ ичида ва тармоқлараро кооперацияни, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда ривожлантириш, шу асосда маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмларини ошириш ҳамда янги иш ўринларини ташкил қилиш;

вилоятдаги бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини шакллантиришда уларни соореrаtion.uz. порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганиш;

вилоятдаги корпоратив буюртмачи - корхоналар раҳбарлари томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан (техник кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва муддатлари бўйича) харид қилиш имкони бўлмаган тақдирда, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидларини импорт орқали амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини кузатув кенгашларига (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларига) асослаб бериш;

маҳаллий корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларидаги) давлат вакиллари томонидан бошқарув органлари мажлисларида умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлар (ишлар, хизматлар) харидларининг асосланганлигига оид масалаларнинг кўрилишини таъминлаши, бунда ишлаб чиқариш захираларидаги импорт товарларининг омборлардаги қолган қисмини уларнинг корхона фаолиятига жалб қилиниши бўйича чора-тадбирларни қўллаган ҳолда таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

амалга оширилаётган ислоҳотларнинг рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида тегишли мавзуларга бағишланган сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли асосда ўтказади;

халқ депутатлари Кенгашларининг сессияларида, ҳоким ҳузуридаги йиғилишларда кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ўз фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича жамоатчилик фикрини тизимли ўрганади;

ҳоким томонидан тегишли соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;

ўзига бўйсунадиган котибият раҳбари ва мутахассисларнинг
аниқ кўрсаткичлар, шунингдек, мақсадли индикаторларга эришишга
асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди, уларнинг зиммасига
юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради;

ҳужжатлар амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди.

3-боб. Вилоят ҳокими ёрдамчисининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Вилоят ҳокими ёрдамчиси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари таркибий бўлинмалари, бошқа органлар
ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

ҳудудда маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, кооперация соҳаларида муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш ва бу бўйича қарорлар, ҳудудий дастурлар ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини ташкил этиш;

халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари, ҳокимлик йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

ўзи ҳамкорлик қиладиган ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида ва бошқа ташкилотларнинг соҳага оид масалалар бўйича ўтказиладиган мажлис ва йиғилишларида уларнинг таклифи асосида қатнашиш;

халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида, ҳоким ҳузуридаги йиғилишларда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлганда, ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

10. Вилоят ҳокими ёрдамчиси ушбу Низомнинг 7-бандида ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Вилоят ҳокими ёрдамчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали
ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Вилоят ҳокими ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш

11. Вилоят ҳокими ёрдамчисининг ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ, вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалар асосида вилоят ҳокими ёрдамчисининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

12. Вилоят ҳокими ёрдамчисининг ҳисоботи вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтада эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан вилоят ҳокими ёрдамчисининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

13. Вилоят ҳокими ёрдамчисининг фаолияти тегишли котибият томонидан таъминланади.



Ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (кейинги ўринларда – вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси) фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Вилоят ҳокими маслаҳатчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Вилоят ҳокими маслаҳатчиси вилоят ҳокимига бўйсунади.

Вилоят ҳокими маслаҳатчисининг ўзига юкяатилган вазифаларни амалга оширишда фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) билан ҳамкорликда иш олиб боради.

4. Вилоят ҳокимининг маслаҳатчисига туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи бўйсунади.

5. Вилоят ҳокими маслаҳатчиси ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

2-боб. Вилоят ҳокими маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар вилоят ҳокими маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари ҳисобланади:

давлат бошқаруви органлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари ва шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари деб аталади), шунингдек, уларнинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;

маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида, шунингдек, уларнинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

географик ва бошқа топонимик объектлар, маданий мерос объектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;

ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш.

7. Вилоят ҳокими маслаҳатчисиўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

ҳудудда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилаётган ишлари самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;

туман ва шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиларига юкланган вазифалар

ва функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;

тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳларга) самарали раҳбарлик қилади, комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Вилоят ҳокими маслаҳатчиси белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

3-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.

8. Вилоят ҳокими маслаҳатчиси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда давлат тилини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳузурида маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг маънавий- маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга қаратилган буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга оид ишларни самарали ташкил қилиш мақсадида вақтинчалик эксперт гуруҳларини тузиш;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича вужудга келган ҳолатлар юзасидан Департаментга маълумотнома ва таклифлар киритиш;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари муассислигида таъсис этилган оммавий ахборот воситалари, уларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини мунтазам кузатиб бориш, давлат тили қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, саноат, банк-молия тизими, ҳуқуқшунослик, дипломатия, ҳарбий иш, тиббиёт ва бошқа соҳаларга оид халқаро сўз ва атамаларнинг давлат тилидаги муқобили бўйича Департаментга таклифлар киритиш;

таълимнинг барча босқичларида давлат тилини замонавий ва инновацион технологиялар асосида мукаммал ўргатиш жараёнини ташкил этиш юзасидан Департаментга, манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш;

ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш бўйича концепция ва давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.

Маслаҳатчи қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишга мажбурдир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Вилоят ҳокими маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш.

10.    Маслаҳатчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Маслаҳатчи лавозими устувор равишда филолог (ўзбек тили), журналистика мутахассислигига эга олий маълумотли ҳамда етарли билим ва тажрибага эга шахслар орасидан жамланади.

11.    Маслаҳатчи ўз мақомига кўра, давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ўринбосарига тенглаштирилади;

12.    Маслаҳатчининг фаолияти давлат тили тўгрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, ушбу Низом ҳамда давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг иш режасини ишлаб чиқишда маслаҳатчининг таклифлари инобатга олинади.

Маслаҳатчининг иш режаси Департамент томонидан тасдиқланган намунавий режа, шунингдек, давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ҳамда тегишлича вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

маслаҳатчи ҳар уч йилда бир марта иш ўрни ва иш ҳақи сақланган ҳолда, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларида малака оширади.