Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Ochiq ma`limotlar

 2022-04-28 09:47:49    1147

PDF yuklash
Chop etish


               

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5072-сон қарори қискача маълумот.

                   Охирги йилларда маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллиги ва қўшимча даромадларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, 2022 йил 1 январдан эътиборан ПҚ-5072-сон қарорга асосан:

          - республиканинг барча туман (шахар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш белгиланган.

          - 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман  махаллий бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоиз миқдори миқдорини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йуналтириш;

-жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йуналтириладиган маблағлар туман ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташкари жамгармалари шаклида очиладиган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» шахсий ғазна хисобварағида жамланади ва ушбу маблағларнинг бошка мақсадларга ишлатилиши катъиян тақиқланади.

-     ҳар бир туман ва шахарнинг алохида ҳусусиятидан келиб чиқиб, туман (шахар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йуналтириш тартибини назарда тутувчи қарор лойихасини ишлаб чиқиш;

халқ депутатлари туман (шахар) Кенгаши, махаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг масъул ходимларидан иборат Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, бахолаш, танлаб олиш хамда ижросини мониторинг килиш буйича ишчи комиссия таркибини тегишли халқ; депутатлари туман (шахар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритиш;

-    Туманлар ва шахарлар ҳокимликлари тегишли махаллий бюджетлар маблағлари хисобидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларни хар чорак якунлари буйича кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай узларининг расмий веб-сайтларига ва «Очик бюджет» порталига жойлаштириш белгиланган.

 

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги
КҚ-213-IV-сонли қарори асосида жорий йилнинг 1-февралидан 2-апрелига қадар ўтказилган уч босқичдан иборат жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш жараёни натижалари бўйича маълум қиламан.

                   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шаклланирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қуватлаш тўғрисида”ги ПҚ-197-сонли қарорига асосан Бешариқ туманига ҳар бири 2 минг тадан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 1 та таклифни молиялаштириш учун 300.0 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилганлиги такидлаб ўтаман.

                   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шаклланирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қуватлаш тўғрисида”ги ПҚ-197-сонли қароридан келиб чиқиб, “ЭНГ КЎП” овоз олган ҳамда “Очиқ бюджет” ахорот порталида автоматик тарзда ғолиб сифатида танлаб олинган таклифлар “ғолиб” деб топилганлиги алохида этиборга эга.

 

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва туман бюджети маблағларини мазкур тадбирларга йуналтириш юзасидан жойлардаги махаллий депутатлар кенгаши, туман хокимликлари ва ишчи комиссия томонидан амалга оширадиган ишлар кетма-кетлиги

                   1-босқич        Туман хокимлиги томонидан Молия йилининг 1 февралдан ва 15 июлига кадар жамоатчилик ташаббуси жамгармаси”(кейинги уринларда - Жамгарма) махсус ғазна ҳисобварағига йуналтириладиган маблағлар миқдорини белгилаш бўйича таклифни тасдиқлаш учун тегишли халқ депутатлари туман Кенгашига киритгандан сунг халк депутатлари туман Кенгаши томонидан таклифлар олинган санадан эътиборан уч иш куни ичида Жамғармага йуналтириладиган маблағлар микдорини куриб чиқади ҳамда тасдиқлаш буйича қарор қабул қилади.

                 Ушбуга асосан Бешариқ тумани 1-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисмининг 15 фоизи миқдорида яъни ва 2 минг тадан ортиқ овоз тўплаган таклифларга қўшимча равишда 300 млнсўм маблағ ва туман ҳокимлиги (4017) ҳисоб рақамида ажратилга жами маблағлар 6 млрд 4 млн сўм “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштирилган ва махсус хисоб рақам очилиб маблағлар ўтказдирилган.

                    2-боскич       Ишчи комиссия томонидан Молия йилининг 1 феврали ва 15 июлига қадар Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар миқдори “Очиқ бюджет” ахборот портали ва оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказилади.

                Тумандаги ижтимой тармоқлар орқали ҳамда телеграм группалари орқали ахборотлар берилди, жумладан туман ҳокимлиги ва МФЙлар телеграм группаларида эълон берилган ва Чорбоғтўронғи МФЙ, Бешкапа МФЙ, Капаянги МФЙ, Қум МФЙ ва тумандаги чекка ҳудудларда семинарлар ўтказилиб аҳолига таклиф киритиш ва уни амалга ошириш тўғрисида тушунчалар берилган.

                   3-боскич        Таклиф бериш истагини билдирувчилар Молия йилининг 1 мартга кадар ва 15 августга кадар Маҳалла ёки тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш буйича таклифларни “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштиради. Таклиф бериш жараёни бир ойдавом этади.

                     Шунга асосан Бешариқ туманида 2022 йил 1 февралдан 22 февралга қадар давом этган овоз бериш жараёнида Openbudget.uz порталига жами 111-та таклифлар келиб тушган бўлиб, таклифлар МФЙ кўчаларига сув тортиш, асфалтлаштириш, табиий газ тармоғини тортиш, умумтаълим мактабларини ва маданий мерослар обидаларини жорий таъмирлаш каби таклифлар келиб тушган.

                    4-боскич       Ишчи комиссия томонидан Таклиф бериш тадбирлари якунланган санадан эътиборан ўн иш куни ичида мезонларга мувофиқлиги ҳамда тадбирлар амалга оширилиши имкониятларини урганган ҳолда таклифларни танлаб олади ва “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштиради.

                 2021 йил 1- февралдан 22-февралга қадар “Очиқ бюджет” ахборот порталига жами 111-таклиф киритилган бўлиб, 23-февралдан 4-мартга қадар қайтарувчанглиги ва мазмун-мохиятан бирхиллиги кўриб чиқилиб 68-та таклифлар кейинги босқичга ўтганлиги ва 43-та таклифлар мазмун-моҳияти ўхшашлиги, бири-бирин такрорлаганлиги сабабли, кўриб чиқиш жараёнида ушбу таклифлар рад этилди.

               5-боскич Ишчи комиссия томонидан Таклифлар жойлаштирилган санадан эътиборан йигирма саккиз иш куни давомида жамоатчилик томонидан овоз бериш жараёни ўтказилади.

               Туманимизда овоз  бериш жараёнлари “Очиқ бюджет” ахборот порталидан смс ва рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилиб, 28 иш кунида 68-та таклифларга жамоатчилик томонидан овоз бериш жараёни амалга оширилди.

               6-боскич Ишчи комиссия томонидан Овоз бериш жараёни якунланган санадан эътиборан бир хафта муддатда Овоз бериш жараёни якунларига кура, энг куп овоз туплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чикиб юкоридан пастга караб саралаб олинади ҳамда овоз бериш жараёни якунларига кўра, Жамғарма маблағлардан молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларни ҳалқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чикиш учун киритади.

                 Овоз бериш жараёни якунларига кўра, энг кўп овоз тўплаган таклиф Бешариқ тумани Навбахор МФЙ Навбахор кўчаси ва Истикбол кўчаларини 1.0 км масофаларда асфальтлаштириш таклифи 8457-та овоз, Капаянги МФЙ худудига 10 км масофага ичимлик суви тортиш 2 дона сув насоси ўрнатиш ва 2 дона сув минораси ўрнатиш таклифи 8348-та овоз, МФЙ худудида Нурабод 1 та ичимлик суви қудуғи қазиш 1та сув минораси ўрнатиш.  Навбахор МФЙ Нуробод, Янги Нуробод, Навбахор ва Истиқбол кўчаларига 7 км ичимлик суви тармоғини тортиш ушбу таклиф 8306-та овоз, Чорбоғтўронғи МФЙ худудидаги Нур кўчасини 1.5 км масофани шаҳаллаштириш 1 км масофани асфалтлаштириш 8210-та овоз, Адолат МФЙ 1- та сув қудуғни кавлаш 1-та сув минорасини ўрнатиш 1-та ТП ўрнатиш ва 8-км тармоқ тортиш таклифи 7811-та овоз, Дўстлик МФЙ Файз кўчаси 0.5 км  ички йўлларини асфаллаштириш 1 км масофани шағаллаштириш таклифи 7633-та овоз, Юқори Товул МФЙга чимлик суви билан таъминлаш таклифи 7323-та овоз, Бахмал МФЙ худудига 1та янги сув минораси ўрнатиш 7 км сув тармоғи тортиш 1та сув насоси зрнатиш таклифи 5750-та овоз, Қум МФЙ Кармак  қишлоғини ичиммлик суви билан таъминлаш таклифи 5323-та овоз, Қум МФЙ Кармак кўчасини асфалтлаштириш ишлари таклифи 5255-та оовз, Узун МФЙ ичимлшик суви билан таъминлаш таклифи 5155-та овоз, Бешкапа МФЙ ичимлик суви билан таъминлаш таклифи 5090-та овоз, Рапқон МФЙ Дўстлик кўчасини асфалтлаштириш таклифи 3269-та овоз, Дехқонтўда МФЙ эдектор тармқларини янгилаш таклифи 2783-та овоз, Янги Қашқар МФЙ худудини асфалдаштириш таклифи 2243-та овоз билан “Очиқ бюджет” порталида Бешариқ туманида киритилган таклифлар ўртасида ғолиб деб топилиб (суммаси 6 млрд 4 млн сўм) молиялаштириш туман “Очиқ бюджет” ахборот портали ҳисоб рақамидан амалга оширилиши  белгиланди.