Maxsus imkoniyatlar

Ekran o’lchami

50 %

Shrift o’lchami

50 %
Saytni baholash
118
26
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1482025-09-17 19:44

Бешариқ туманида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва “Edo.ijro.uz” тизими орқали назоратга олинган топшириқларнинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича

http://api3.fergana.uz/files/150300/news/file-2100953755248405.jpg

Бешариқ туманида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва “Edo.ijro.uz” тизими орқали назоратга олинган топшириқларнинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва 2021-йил 31-майдаги ПҚ-5132-сон қарори ҳамда 2025-йил 25-июлдаги “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-117-сон Фармонида белгиланган топшириқлар асосида Бешариқ тумани ҳокимлигида “Edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ҳамда мажлис баёнларида берилган топшириқлари ўз вақтида ижрога қаратилиб, тўлиқ ва сифатли бажарилиши қатъий назоратга олинган. Туман ҳокимлигида “Edo.ijro.uz” тизимида назоратга олинган топшириқлар ижроси “кунбай” таҳлил қилиниб борилмоқда. Ҳафтанинг ҳар душанба куни туман ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг жума кунлари ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларидаги топшириқларини ижросини ўз вақтида сифатли таъминланиш қатъий назорат қилинмоқда. Таҳлиллар натижалари бўйича, ижро интизомини таъминлашда йўл қўйилган тизимли камчиликлар, уларнинг сабаблари аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Топшириқлар ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳар ойнинг 25-санасида “Edo.ijro.uz” тизимида ижро муддати келгуси ойда келадиган топшириқлар рўйхати шакллантирилиб, масъул туман ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим бошлиқларига юборилмоқда. Шундан келиб чиқиб, масъул ижрочилар кесимида календар жадвал ва “йўл хариталари” тасдиқланиб, шу асосида иш ташкил этилмоқда. Ижро интизоми назорати бўлими томонидан ҳар ойда топшириқлар ижро ҳолати танқидий таҳлил қилинган ҳолда маълумотнома ва жадваллар тайёрланиб, вилоят ҳокимига киритиб борилмоқда. Бажарилмай қолаётган ҳамда муддати келаётган топшириқлари ўз вақтида бажарилишини таъминлашда туман ҳокимлиги ва ташкилотлар билан мунтазам равишда муҳокама қилиниб келинмоқда. Туман ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан ҳар ойда тасдиқланган график асосида ташкилотларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси мақсадли ва комплекс ўрганишлар ўтказилмоқда. Жумладан, 2025-йилнинг саккиз ойи давомида 8 та (Мактабгача ва мактаб таълим бўлимида, Халқ банки бўлимида, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида, Иқтисодиёт ва молия бўлимимда, Пенсия жамғармаси бўлимида, Бешариқтумангаз бўлимида, Бешариқ ободонлаштириш бошқармасида, Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимида, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳолати ўрганилиб, топшириқлар ижросини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилди. 2025-йилнинг 8 ойи давомида туман ҳоким ҳузурида - 28 та маротаба, 1 та халқ депутатлари туман Кенгаши йиғилишида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати муҳокама қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 28-ноябр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир топшириққа “темир интизом” билан жиддий ёндашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг топшириқларини ўз вақтида, самарали ҳамда тўлиқ бажаришда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман бошқарма, ташкилотлар раҳбарлари, роли ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш чоралари кўрилиб, сусткашликка йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриб борилмоқда. “Edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида 2025-йилнинг ўтган даври давомида туманга вилоят ҳокимлигидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 196 та ҳужжутлари 2235та топшириқ келиб тушган бўлиб ушбу топшириқларни ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш мақсадида ҳар битта ҳужжат бўйича назорат режалари ишлаб чиқилиб, тааллуқли бошқарма, ташкилотларга ижро учун юборилган. Бугунги кунда ушбу топшириқларнинг 1100 таси бажарилган, 109 та топшириқларнинг ижроси давом этмоқда, 999 таси муддати кеч бадарилган, 27 та топшириқ муддати ўтган лекин ижроси таъминланмаган. Муддати ўтган, лекин ижроси таъминланмаган топшириқлар ижрочиларига, тегишли тартибда “Огохлантириш хати” билан огохлантирилган. Шунингдек, ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали сентябр ойида вилоят ҳокимлигидан келган топшириқларни белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча зарурий чоралари кўриб борилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz