Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Туман кенгашининг сессияси
2022-02-18 20:25:23 216
Шу йилнинг 17 февраль куни халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Масъуллар ҳисобот берди
Сессияни туман Кенгаши раиси Р. Жўраев очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга дахлдор масалалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ҳудудларда бўлганида, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга тўсиқ бўлаётган камчиликларни танқидий-таҳлилий муҳокама қилар экан, аввало, улар ечимини ҳал этишда сектор раҳбарларининг ўрнига алоҳида тўхталади. Сектор раҳбарларининг маҳаллий Кенгашларда вақти-вақти билан ҳисоб беришларини, очиқлик, ошкораликни таъминлашни, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшашлари кераклигини айтади. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, сессия кун тартибига киритилган ҳисоботларда бу яққол кўзга ташланди.
Депутатлар олдида сектор раҳбарлари - туман прокурори Ш. Ҳатамов, ички ишлар бўлими бошлиғи А. Асқаров, солиқ инспекцияси бошлиғи А. Туроновлар 2021 йилда ўз ҳудудларида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар.
Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г. Йўлдошева “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичини шакллантириш юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил ижроси ҳамда маҳаллий бюджетнинг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида туман молия бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи А. Эгамназаров ҳисобот берди.
Депутатлар туман ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаблар, хусусан, 26-,37-ўрта таълим мактаблари фаолиятини муҳокама этишди. Бу ҳақда туман ҳокимининг ижтимоий ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О. Алиматов ҳисобот берди.
Сессияда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг сарфланиши тўғрисида “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлими раиси Т. Маҳкамов ҳисобот берди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.