Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ташаббусли бюджет» лойиҳаси амалда
2022-06-09 09:35:50 198
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5250-сонли қарорига асосан Бешариқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи давомида туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 606 млн. Сўм бюджет маблағларининг 5 фоизи қисми жамғарма учун ажратилиши ҳисобига 4 656 млн.сўм ва йил бошига қолдиқ маблағлари 481 млн.ПҚ-197-сонли ққароридан келиб қичиб энг кўп овоз олган ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталида автоматик равишда ғолиб сифатида танлаб олинган 1 таклифга 300 млн.сўм жами 6 004 млн. Сўм маблағлар шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи давомида фуқаролар томонидан 131 та таклифлар келиб тушган бўлиб, шундан 70 та таклифлар ишчи комиссия томонидан низом талабларидан келиб чиқиб рад этилган ҳамда 61 та таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилган. Туман молия бўлими томонидан туман марказидан олис 9 та ҳудудда сайёр ярмаркалар ташкил этилди.
Умумий ҳисобда туманда 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи натижалари бўйича жами 6 186 млн. Сўмлик 11 та таклифлар ғолиб деб топилган. Ғолибларнинг ҳудудларида ажратилган маблағлар эвазига қурилиш таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Ҳозирги кунда ғолиб бўлган ташаббуслардан Фурқат, Дўстлик МФЙ ҳудудидаги маънан эсирган кўп қаватли уйларда таъмирлаш ҳамда Хонариқ МФЙ ҳудудидаги 2,5 км.лик ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари туманимизда жойлашган 8-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун замонавий мактаб жиҳозлари ҳам етказиб берилган.