Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Бешариқ туманида навбатдаги суд ҳукми муҳокама қилинди
2022-06-16 09:29:26 263
Халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш ҳамда инсон манфаатларини муҳофаза қилишда қатор ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий омиллар ҳамда суд қарорларининг таъсирчанлиги муҳим ўрин тутади.
Шу муносабат билан бугун жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси О.Хасанов Бешариқ тумани “Ропқон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудида жойлашган 26-сонли умум таълим мактаби биносида ҳудуд аҳолиси иштирокида улар истеъқомат қилаётган маҳаллада содир этилган жиноят иши юзасидан чиқарилган суд ҳукми ва хусусий ажрим муҳокамасида иштирок этди.
Суд раиси ҳукм ва хусусий ажримни ўқиб эшиттирди.
Бундан ташқари, ҳудуд аҳолиси билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берди.