Font size Colour Picture

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

News subscription


On the site now 8 Users Statistics phone helpline
HERITAGE
CULTURAL HERITAGE
Ferghana regional government

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ 63

×

 2022-06-21 18:06:20    230

Download pdf
Print out


ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

2022 йилнинг 21 июнь куни халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига долзарб масалалар киритилди.

Депутатлар дастлаб Янги Ўзбекистоннинг 2022 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг 2022 йил биринчи ярим йилликда бажарилган ишлар юзасидан туман ҳокими Р. Жўраевнинг ҳисоботи эшитилди.

2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини туманда бажарилиши атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, давлат дастури асосида қабул қилинган туман дастурида белгиланган чора-тадбирлар, вазифалар соҳалар кесимидаги ижроси ҳисоботда танқидий кўриб чиқилди. Йилнинг дастлабки чораклари якунлари ва йўл қўйилган камчиликлар, ижрони таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйилган раҳбарлар кўрсатиб ўтилди. Асосий эътиборни йилнинг иккинчи ярим йиллигида уларни сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 8 январдаги қарори ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш сессия кун тартибига киритилган масалаларга айланган.

Бу галги сессия ишида сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р. Жўраев, ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи А.Турановлар ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларни  ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот беришди.

Маълумки, 2021 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чеккан эди. Фармондан келиб чиқиб туманда олиб борилган профилактик тадбирлар тўғрисида ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари М.Қурбонов ахборот берди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги амалга оширилган ишлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Р. Отабоев ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдиришиб, тегишли қарорлар қабул қилдилар.