Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
«RAPQON OPEN-2022
2022-08-10 18:33:05 299
Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Рапқон бокс мактабида 05-10 август кунлари, 2007-2008 йилда туғилган ёшлар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «RAPQON OPEN-2022» халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу бокс турнирида 300 дан ортиқ ҳаваскор чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун курашдилар. Қўшни Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Республикаларидан келган кучли, сараланган спортчиларни иштироки турнирни янада муросасиз ва ўта қизғин тарзда ўтишига катта хисса қўшди. Қўшни Тожикистон Республикасидан келган бокс усталари ўзларини кучли томонларини кўрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди. Дўстлик кечасига айланиб кетган Рапқон очиқ турнири Марказий Осиё ёшларини бир мақсад йўлида бирлаштирди, у ҳам бўлса Олимпиада чемпиони бўлиш!Ёш спортчилар учун туман ҳокимлиги барча шароитларни яратиб берди, турнир доирасида галаконцертлар, маданий-маърифий тадбирлар уюштирилди. Мусобақа ғолибларига Фарғона вилояти ҳокимининг қимматбаҳо эсдалик совғаларини Бешариқ тумани ҳокими Р.К.Жўраев топширди. Рапқон қишлоғида ўтказилган халқаро турнир катта хис ҳаёжон билан якунланди. Барча спортчилар учун дунё бокс бешиги бўлган Рапқон ареналари жаҳон ва олимпиада турнирларига биринчи қадам бўлди. Албатта, келажакда бу ёшларни орасидан буюк чемпионлар етишиб чиқади.