Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Бола олиб берилди ва Суд қарори ижроси таъминланди !
2022-09-17 18:23:21 221
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 27.01.2022 йилги вояга етмаган 20.12.2015 йилда туғилган Алижонов Зилолдин Зулфикор ўғлини жавобгар Сиддиқов Зулфиқордан даъвогар Турдалиева Зулхумор тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Мазкур июро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан дарҳол ижрога қабул қилинган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, вояга етмаган 20.12.2015 йилда туғилган Алижонов Зилолдин Зулфикор ўғли ундирувчи Турдалиева Зулхумор тарбиясига олиб берилди ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.
Бўлим бошлиғи
адлия маслаҳатчиси С.С.Қўшмоқов