Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Маъсулият сабаб кредит қарзи тўланди !
2022-09-20 11:49:33 229
Маъсулият сабаб кредит қарзи тўланди !
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 26.05.2022 йилги 2-1503-2201-2029-сонли қарздор “Газ иссиқлик” МЧЖдан ундирувчи “Ўзмиллийбанк” Бешариқ филиали фойдасига жами 397.564.909 сўм миқдорида кредит қарзи ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Бешариқ туман бўлимига 03.09.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, мажбурий ижрога қаратилган.
Қарздор жамият рахбарига ижро ҳужжати талабларини бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ва ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаган тақдирда ижро йиғими ва бошқа мажбурий ижро чоралари қўлланилиши тушунтирилган.
Жамият рахбари маъсулиятни ҳис қилган ҳолда 15.09.2022 йилда 397.564.909 сўм кредит қарзни ихтиёрий равишда бартараф этиши натижасида ижро ҳужжатини ижроси қўшимча жарима ва ижро йиғимисиз тамомланиши таъминланди.
МИБ Бешариқ туман бўлими
Давлат ижрочиси М.Н.Ахмедов