Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА.
2022-11-03 20:04:01 260
Бешариқ тумани ҳокими Р.К.Жўраев 2022 йил 3-ноябрь куни Андархон маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда тегишлилиги бўйича ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида 5 нафар фуқароларни мурожаатлари тингланди.
Фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олиш, соғлигини тиклаш, уй-жойларини ҳужжатлаштириш, электр энергияси масалалари бўйича қилган мурожаатлари тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўрганилди ва қонун доирасида ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига вазифалар белгилаб берилди.