Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
#Ислоҳотлар_самараси
2023-05-13 11:47:34 331
Президентимиз қарори асосида ҳудудлардаги ички йўлларни соз ҳолатга келтириш орқали, аҳолининг кўп йиллик муаммолари ижобий ҳал этиб борилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Мевазор", “Сарбон”, "Нурли йўл" ҳамда “Собиртепа” кўчаларини боғловчи 6,1 километр масофадаги ички йўлларга асфальт ётқизилиб, манзиллар обод ва кўркам тус олмоқда.
Бу каби ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар, бунёдкорлик ишлари айни кунларда туман маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.