Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Бешариқ туманида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган семинар ташкил этилди.
2023-06-08 10:17:58 152
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси котибият мудири Нодирбек Дўсматов бошчилигидаги Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг ҳоким ўринбосарлари- Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқлари, ички ишлар бошқармаси бошлиқларининг ҳотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова иштирокида Республика миқиёсида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ҳунармандчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинар иштирокчиларига туман ҳокими Расулжон Жўраев ва туман ҳокими ўринборсари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулчеҳра Юлдашева томонидан туманимиздаги Абдураззоқ ота, Рапқон, Янгиқўрғон ва Тошариқ маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида жойлашган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларининг фаолияти, янги инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этилиши, хотин-қизлар учун ташкил этилган янги иш ўринлари билан таништирилди.