Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Гаров мулки хатланиб, аукцион савдога чиқарилди !
2023-12-18 15:22:54 178
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 22.09.2023 йилги қарорига кўра, қарздор О.А.дан ундирувчи ТИФ Миллий банк фойдасига 216.232.518 сўм кредит қарзи ундириш, ундирув гаровга қўйилган қарздорга тегишли Бешариқ тумани, Тошариқ МФЙ, Янги Тошариқ кўчасида жойлашган 12-уй-жойга қаратиш белгиланган.Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 24.10.2023 йилда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган ва 150323020605-сонли сонли ижро иши қўзғатилган.Ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ва қарздорга ҳуқуқ мажбуриятлари тушунтирилган.Олиб борилган ижро харакатлари давомида, гаровга қўйилган кўчмас мулк бино иншоотлари 14.11.2023 йилги далолатномага асосан хатланган.05.11.2023 йилги бахолаш далолатномасига асосан кўчмас мулк бино иншоотини бошланғич баҳоси 251.250.000 сўм этиб белгиланган. Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида хатланган кўчмас мулк биноси Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди. Зеро, қарздор тез кунларда кредит қарздорлик бартараф этилишига умид киламиз.