Font size Colour Picture

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 26 Users Statistics phone helpline
HERITAGE
CULTURAL HERITAGE
Ferghana regional government

Алимент бўйича ҚЎШМА Фармойиш !

×

 2020-02-12 13:49:09    330

Download pdf
Print out


Жорий йилнинг январь ойида туманда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан хамкорликда Қўшма Фармойиш қабул қилиниб, Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида  27.01.2020 йилда туман хокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман ахолини иш билан таъминлаш ва мехнат бандлиги бўлими билан хамкорликда мехнат ярмаркаси ташкил этилди ва 11 нафар алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Шунингдек, ишчи гурухи томонидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида 4 нафар оилалар яраштирилиб, ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланишига эришилди.

Бундан ташқари, алимент тўловларини 3 ойдан ортиқ муддатда тўламасдан биринчи маротаба қонунчиликни қўпол равишда бузган 4 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  474-моддаси тартибида маъмурий иш қўзғатилиб, туман маъмурий судига юборилган ва суднинг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди.

Туман хокимлигида 27.01.2020 йилда ўтказилган йиғилишда қарздорларга ва махалла фуқаролар йиғинлари раисларига, яраштирув комиссияси аъзоларига Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 06.10.2018 йилги 808-сонли қарори асосида тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари тушунтирилди.

Тумандаги 4 та сектор рахбарлари ва тегишли мутасадди ташкилот рахбарлари томонидан тасдиқланган тумандаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий-иктисодий вазиятни баркарорлаштириш юзасидан тузилган 2020 йил 1-ярми учун мўлжалланган чора-тадбир дастурига асосан туман миқёсидаги меҳнат ярмаркалари ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказилиши муносабати билан мехнат ярмаркаси ўтказилмоқда.

Келгусида, хар бир ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларига ишсиз юрган қарздорларнинг тўлиқ иштироки назоратга олиниб, ишга жойлаштирилиши ва қарздорлик ундируви уларнинг иш хақига қаратилиши таъминланади.

 

МИБ Бешариқ тумани бўлими

бошлиғи ўринбосари                                                                        Й.Абдуназаров