Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“Темир Дафтар”дан чиқарилди
2021-06-30 17:24:09 295
Сессияни туман Кенгаши раиси ўринбосари С.Темиров очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига шу куннинг долзарб масалалари киритилди. Депутатлар дастлаб сектор раҳбарларининг “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича ҳисоботларни тинглаб, муҳокама қилди.
“Темир дафтар”дан чиқариш бўйича сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида даромад манбаига эга, иш билан таъминланган, ўз аризасига кўра дафтардан чиқариш ҳақидаги розилик билдирганларни рўйхат бўйича “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилишди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.