Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
матбуот анжумани
2021-07-15 17:06:37 264
Оммавий ахборот воситалари ходимлари бугун Бешариқ туманига пресс-тур уюштиришди. Улар дастлаб ёшлар ва аёллар учун янги иш ўринлари яратган корхона ташкилотлар билан танишдилар.
"Lidertex" корхонасида хотин-қизлар учун яратилган иш ўринлари ва имкониятлар билан танишдилар. Корхона раҳбари Абдухолис Маҳкамов корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот турлари ҳақида гапириб берди.
Бешариқ шаҳрида шу йилнинг июнида иш бошлаган ун ишлаб чиқариш корхонаси журналистларда катта қизиқиш уйғотди. Кунига 130 тоннагача ун маҳсулотлари тайёрлаш корхонасида асосан ёшлар меҳнат қилишади. Қозоғистон Республикаси ва туманимизда етиштирилган буғдойдан турли навларда Туркия технологияси асосида ун ишлаб чиқарадиган корхонага ёш тадбиркор Т.Мирзақулов раҳбарлик қилади. Корхона маҳсулотлари ички бозорни таъминлабгина қолмай айни кунларда қўшни Афғонистон Республикасига экспорт қилинмоқда.
"Люкс Янтекс" корхонаси ҳам хотин қизлар учун иш ўринлари яратилган. Толадан тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқарадиган жамоада хотин-қизлар учун шарт-шароитлар яратилган.
Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокими Р.К.Жўраев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар дафтаридан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги матбуот анжуманида туман ҳокимлигини ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига туман ҳокими Р.К.Жўраев атрофлича жавоб берди.