Размер шрифта цвет картина

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 18 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

туман кенгашининг сессияси

×

 2021-08-27 14:58:21    209

Скачать PDF
Печать


Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28, 126-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 23-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала кўрилди.

Юқоридаги масала юзасидан туман ҳокимининг иқтисодиёт, молия, камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Т. Саматов ҳисобот берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 30 июлдаги 360-IV-сонли қарори билан ҳалқ депутатларни вилоят, туман шаҳар Кенгашларининг регламенти ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Шунга кўра Халқ депутатлари туман Кенгашининг регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Амалдаги маҳаллий Кенгашнинг намунавий регламенти ҳамда доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом қайта ишлаб чиқилди. Энди маҳаллий Кенгашларда еттита эмас, саккизта доимий комиссиялар фаолият юритади. Булар маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя, аграр, сув хўжалиги, экология, ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш, регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиялардир.

Зарур ҳолларда маҳаллий Кенгашлар томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, улар таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Бу ҳақда туман Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С. Темиров ҳисобот берди.

Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қорорлар қабул қилди. 

 

Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот Хизмати