Размер шрифта цвет картина

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 54 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

46 сессия

×

 2021-09-18 19:08:24    212

Скачать PDF
Печать


 

Сессия муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрельдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриисида"ги қарори ижроси киритилди. Бу ҳақда туман молия бўлими бошлиғининг бюджет масалалари бўйича ўринбосари Алишер Эрматов ахборот берди.

Кун тартибидаги иккичи масала бўйича "Ҳудуд газ таъминот" филиали тасарруфидаги "Бешариқ туман газ" бўлими бошлиғи Авазбек Маллабоев ахборот берди. Туман аҳолисини бир маромда табиий газ билан таъминлаш ишларининг аҳволи танқидий таҳлил қилинди.

 

Сессияда ёшлар ишлари агентлиги Бешариқ тумани бўлими бошлиғи Бахтиёр Худойбердиев Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 апрельдаги "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан "Ёшлар дафтари" жамғармаларидан ижтимоий тўловларининг айрим турлари, биринчи навбатда амалга ошириладиган фуқаролар тоифаларининг мурожаатлари тўғриисида ахборот берди.

Сессияда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича Ўткиржон Эргашевни туман ҳокими ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

 

Депутатлар кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.