Размер шрифта цвет картина

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 12 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

сессия

×

 2021-10-19 08:18:44    296

Скачать PDF
Печать


Туман кенгашининг сессияси

Долзарб масалалар муҳокамаси

Туман Кенгашининг бу галги сессиясига ,бир қатор  масалалар муҳокамаси киритилди. Сессияни туман Кенгаши раиси Р. Жўраев очди ва олиб борди.


Депутатлар сектор раҳбарларининг учинчи чорак якуни ҳамда “Темир дафтар”га киритиш бўйича ҳисоботларини эшитилди.

Сектор раҳбарлари – туман ҳокими Р. Жўраев, ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари М.Қурбонов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А. Туроновлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот беришди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г. Йўлдошеванинг муаммолари ҳал этилган хотин-қизларни иккинчи босқич “Аёллар дафтари”дан чиқариш юзасидан ҳисоботини эшитиб, тавсия этилганларни рўйхатдан чиқаришни таклиф этди.

Туманда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар, сектор ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолияти юзасидан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ж. Бегматов ахбороти эшитилди.

Шунингдек, сессияда туман Адлия бўлими бошлиғи Э. Ғофуровнинг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ҳисоботи ҳам эшитилди.

Сессия кун тартибидаги масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилди.


Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот Хизмати