Размер шрифта цвет картина

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

сессия 51

×

 2021-12-30 18:32:57    231

Скачать PDF
Печать


Туман Кенгашининг сессияси.
2021 йилнинг 30 декабрь куни халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Маҳаллий бюджетнинг асосий кўрсаткичлари тасдиқланди.
Сессияни туман ҳокими Кенгаш раиси Р.Жўраев очди ва олиб борди.
Туман Кегашининг сессиясида депутатлар томонидан туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилги асосий кўрсаткичлари муҳокама этилди. Бу ҳақда туман молия бўлими бошлиғи Ш.Гулматов ҳисобот берди.. 2022 йил учун туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 195.5 млрд сўмни, 2021 йилга нисбатан 133 фоизни ташкил этмоқда. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш харажатларига 153.8 млрд сўм, иқтисодий харажатларга 13.6 млрд сўм кўзда тутилмоқда. 2022 йил 1 январьдан туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчлик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрьдаги Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрьдаги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў.Эргашевнинг  ҳисобот  эшитилди. 
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.