Размер шрифта цвет картина

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 37 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

РИЗҚ МАНБАЙИ ЕРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИНГ.

×

 2022-04-07 09:02:42    239

Скачать PDF
Печать


Ер даромад манбаи. Ундан самарали фойдаланиш ва даромад олиш ҳар бир фуқаронинг пировард мақсади ҳисобланади.
Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 23 ноябрь куни Президентимизнинг ПҚ-20-сонли қарори қабул қилинган. 
Мазкур қарор ижроси юзасидан туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда фуқароларга қарор асосида фойдаланиш ва даромад манбаига эга бўлишлари учун ер майдонлари ажратиб берилмоқда. Бироқ, ердан унумли ва самарали фойдаланиш баробарида унинг ҳуқуқий ва қонуний тартиб ва тамойиллари борки, бу тартиб ва қоидаларга риоя этиш ҳам биздан катта масъулият талаб этади.
2022 йил 01апрель куни  мазкур ишларнинг давоми сифатида туман 2 ва 3-секторларидаги Дехқонтўда, Чорбоғтўранғи хамда Қум мфй ларида жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси О.Хасанов хамда туман судининг судьяси Н.Саломовлар  томонидан 201 нафар ижарага танлов асосида ер олган фуқароларга Ўзбекистон республикаси Президентининг ПҚ-20-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, қонунчиликдаги янгиликларни фуқароларга етказиш мақсадида очиқ мулоқот тарзидаги учрашув ўтказилди. Учрашув давомида 10 йил муддатга ижарага ер олган фуқароларга суд томонидан тайёрланган буклетлар тарқатилди
Туман судининг раиси О. Хасанов