Размер шрифта цвет картина

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия
НАСЛЕДИЕ
КУЛЬТУРНОЕ НАСЛЕДИЕ
Ферганский областной хокимият

КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ ДУШМАНИ

×

 2022-07-13 17:21:50    213

Скачать PDF
Печать


Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлигининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши, вилоят Прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда “Пенсия жамғармаси – коррупциясиз соҳа” тамоили остида амалий семинар ташкилланди. Семинарда Пенсия жамғармасининг вилоят бўйича барча туман (шаҳар) бўлимларида ишловчи ходимлари тўлиқ қатнашишди. Семинар аввалида Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғининг тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида қилинган ишлар, ўтган 2021 йил давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар, 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ҳисоботи тингланди. Прокуратура ходимлари томонидан ҳозирги кунда коррупцияга чек қўйиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг салбий таъсирлари, қонунчиликка янги киритилган ва киритилиши режалаштирилган нормалар бўйича тизим ходимларига батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Тошлоқ туман бош имом ҳатиби Шукурилло қори Эгамбердиев Пенсия жамғармаси фаолияти энг савобли касблардан бири эканлиги  билан сўз бошлаб, унинг ҳалоллик, кексаларга ҳурмат, кўнгли ярим инсонларнинг оғирини енгил қилиш, бировнинг ҳаққи, харомдан тийиниш борасидаги маърузалари йиғилганларнинг ҳар бирига таъсир қилмай қолмади. Семинар якунида вилоят ҳокимлигининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши бўлим бошлиғи Фарҳоджон Нурманов сўз олиб, бу борада ҳурматли Президентимизнинг олиб бораётган изчил ислоҳотлари, вилоятимиз ҳокими Ҳ.Бозаровнинг вилоятимизни “Коррупциядан ҳоли ҳудуд” мақомига етказиш борасида олиб бораётган ишларига тўхталиб ўтди.

 

Дарҳақиқат, КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ ДУШМАНИ. Бу каби семинарлар ходимларни халоллик ва виждонан ишлашга, Янги Ўзбекистонни қуришдаги фаолликларига ўз ижобий таъсирини ўтказишига ишонамиз.