Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Тадбиркорлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида мавжуд муаммолар ўрганилмоқда.
2022-08-15 22:48:15 198
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Бегзод Умматов бошчилигида Фарғона вилояти мутасаддилари билан 20 августда бўлиб ўтиши кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан навбатдаги “Очиқ мулоқот” тадбирига тайёргарлик кўриш мақсадида, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида тадбиркорлар билан учрашилди.
????Бешариқ туманида фаолият юритаётган корхоналар билан рақобат муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлар фаолиятида учраётган рақобатга зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда ушбу соҳаларни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, амалий ёрдам бериш мақсадида жойларга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.